Умная подшивка
2020 й. / СБХ, 2 /Устуворликлар
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Устуворликлар
2019 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЁТГА
СОЛИҚ ЮКИ КАМАЙДИ
Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти ва Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти Давлат бюджетининг 2019 йилда айрим солиқ гуруҳлари бўйича ижро этилишининг дастлабки якунларини чиқарди.
Молия вазирлиги илк маротаба кенг жамоатчилик учун бундай ҳисоботни тақдим этди. Ҳам мутахассисларга, ҳам оддий фуқароларга мўлжалланган ушбу ҳисобот бюджетга пуллар қаердан келиб тушаётганлигини кўриш имконини беради.
Оператив маълумотларга кўра, 2019 йилда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари 137 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 26,1%) ташкил этган, бу 2018 йилдагига қараганда 27% кўп. 2018 йилда даромадлар 108 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 26,5%ни ташкил этган. Шу тариқа, иқтисодиётга солиқ юки 0,4% камайган.
Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар даромадларни шакллантиришда қуйидаги тенденцияларни қайд этиш имконини беради.
I. Билвосита солиқлар
Билвосита солиқлар - ҚҚС, акциз солиғи ва
...