Умная подшивка

2020 й. / СБХ, 2 /

Солиқлар-2020

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА

СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИГА 2020 ЙИЛ

1 ЯНВАРДАН КИРИТИЛАЎТГАН

ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрирда) амалга киритилишини маълум қилади. Шу муносабат билан юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришларни маълум қиламиз.


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг электрон нусхаси Молия вазирлигининг (www.mf.uz) ва Давлат солиқ қўмитасининг (www.soliq.uz) сайтларида жойлаштирилган.

Солиқ кодексининг (янги таҳрирда) қабул қилиниши муносабати билан солиқ ҳисоботларининг янги шакллари ишлаб чиқилади. Солиқ ҳисоботи шакллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг барча солиқ тўловчиларга етказилади.

Акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари, мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдори, маҳаллий йиғимларнинг чегаравий ставкалари, автотранспорт воситалари сотиб олинганда ва (ёки) вақтинчалик олиб кирилганда ички ишлар органларида уларни рўйхатдан ўтказганлик учун автотранспорт воситалари эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар ва хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудуддан транзит ўтиши учун йиғимлар ставкалари 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдаги Давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-589-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган.

Ер солиғи бўйича 2020 йил учун солиқ ҳисоботи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар қисми бўйича 2019 йилда амалда бўлган шакллар бўйича ер участкаси жойлашган жойидаги солиқ органларига тақдим этилади.

Мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг 2020 йил учун мўлжалланаётган суммаси тўғрисидаги ҳисобот 2019 йилда амалда бўлган шаклда тақдим этилади.

2019 йил учун солиқ ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда назарда тутилган муддатларда 2019 йилда амал қилган шакл ва тартибда тақдим этилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови ўрнига - айланмадан солиқ, қатъий белгиланган солиқ ўрнига - жисмоний шахсларнинг даромадларига, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари берилган имтиёз ва солиқни ҳисоблаш хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, қатъий белгиланган миқдорда солиқ жорий этилади.


2. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, шунингдек солиқлар бўйича пасайтирилган ставкалар қуйидаги муддатларда амал қилади:

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тақдим этилган ва белгиланган имтиёзлар ва ставкалар 2020 йил 1 апрелгача;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тақдим этилган имтиёзлар ва ставкалар, уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар.


3. Солиқ кодекси таркибидан давлат божи, товарларнинг айрим турларини (алкоголли ичимликлар) сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўлимлари чиқарилди, улар "Давлат божи тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикасининг алоҳида Қонунида назарда тутилади.


4. Бир марталик хусусиятдаги махсус тўловлар бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар учун бонуслар (имзоли бонус ва тижоратбоп бонус) Солиқ кодексидан "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўтказилади.


5. Солиқ тўловчилар 2020 йил 1 апрелгача 2020 йил учун солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари шарт. Солиқ мақсадлари учун ҳисоб-китоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ихтиёрий шаклда белгиланади ва раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланади.


6. Қуйидагилар учун махсус солиқ режимлари бекор қилинди:

а) бозорлар учун, уларни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказган ҳолда. 2020 йил 1 январдан бошлаб бозорлар аввалги солиқ тўлаш тартиби (даромаднинг 50 фоизи) ўрнига қуйидагиларни тўлайди:

умумдавлат солиқларини (агар реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд сўмдан ошган бўлса) - юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва 20 фоизли оширилган ставкада фойда солиғини;

айланмадан солиқни (реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд сўмдан кам бўлганда), шунингдек юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни;

б) концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун, уларга жисмоний шахслардан даромад солиғини тўлашни жорий этган ҳолда.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун айланмадан солиқ (реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд сўмдан кам бўлганда) ёки умумбелгиланган тартибда тўланадиган солиқлар (реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд сўмдан ошганда) киритилади.

Шу билан бирга, ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун олинадиган давлат божининг миқдори деярли 4 баравар камайтирилди;

в) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун, уларни умумбелгиланган солиқ тўлашга ёки айланмадан солиқ тўлашга ўтказиш билан. Шу билан бирга, ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғининг ноль ставкаси белгиланади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун ишлатиладиган мол-мулк қисми бўйича мол-мулк солиғидан ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ерлар учун ер солиғидан имтиёзлар тақдим этилади.


7. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни ёки 2020 йилдан бошлаб ўртача 25 фоизгача пасайтириладиган қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқи берилади. Декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда солиқни танлаш ва тўлашнинг батафсил тартиби ушбу қўшма хатнинг 3.9-бандида келтирилган.


8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда ҳисобварақ-фактуралар қоида тариқасида электрон кўринишда расмийлаштирилиши белгиланган.

2020 йил 1 январдан бошлаб товарларни (хизматларни) сотишда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда тақдим этиши ва қабул қилиши шарт. Солиқ тўловчилар электрон ҳисобварақ-фактуралар операторини ўз хоҳишларига кўра танлашлари мумкин.

Шу билан бирга, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг алоҳида операторлари 2020 йил бошида ўз хизматларини бепул тақдим этадилар.

Кўп сонли солиқ тўловчиларни электрон ҳисоб операторларига улаш зарурати туфайли, 2020 йил 1 июлга қадар солиқ органлари белгиланган тартибни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўлламайдилар.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг, шу

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск