ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Кўргазма ва ярмаркалардаги савдо /

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини кўргазмаларда, кўргазма-савдоларда, ярмаркаларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.2020 й. 17-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

17-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо

тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини

кўргазмаларда, кўргазма-савдоларда, ярмаркаларда

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар

томонидан сотишнинг соддалаштирилган

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган кўргазмаларда, кўргазма-савдоларда, ярмаркаларда (кейинги ўринларда кўргазма деб аталади) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик ва бошқа буюмларини, шунингдек, буюмларга бириктирилмаган қирраланган қимматбаҳо тошларни (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари деб аталади) сотиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:


кўргазма ташкилотчиси - кўргазмалар, кўргазма-савдолар, ярмаркаларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


кўргазма иштирокчиси - кўргазмада иштирок этиш учун ариза берган ва кўргазма иштирокчилари таркибига киритилган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтмаган хорижий давлатлар фуқаролари ва хорижий компаниялар вакиллари).


3. Кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналари ҳамда шу билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш кўргазма ташкилотчиси томонидан шартнома асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар - тадбиркорлик субъектлари кўргазмаларда заргарлик буюмларини давлат солиқ хизмати идораларида рўйхатдан ўтган назорат-касса машиналари, тўлов терминалларини қўллаган ёки мажбурий равишда билет, талон, чек ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берган ҳолда сотадилар.

Кўргазмаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтмаган хорижий иштирокчилари заргарлик буюмларини кўргазма-савдода Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида нақдга, кейинчалик сотишдан тушган миллий валюта маблағларини кўргазмада сотилган заргарлик буюмлари савдосидан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, валюта айирбошлаш пунктларида нақд хорижий валютага конвертация қилиш имконияти билан сотадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари томонидан кўргазмада сотиш учун хориждан олиб кириладиган заргарлик буюмлари, уларнинг пробасини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи давлатнинг асиллик даражаси тамғалари изларига эга бўлиши керак.


6. Кўргазма ташкилотчиси мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда кўргазма иштирокчиларининг реестрини юритиши зарур.


7. Кўргазма иштирокчиси кўргазмага ташриф буюрувчиларга қуйидаги маълумотларни давлат, инглиз ҳамда рус тилларида етказиши шарт:

юридик шахс - ўзининг номи (фирманинг номи), жойлашган жойи (почта манзили);

якка тартибдаги тадбиркор - фамилияси, исми, отасининг исми, давлат рўйхати ва уни рўйхатдан ўтказиш жойи (давлат)да рўйхатдан ўтказган идоранинг номи.

Қайд этилган маълумотлар кўргазма иштирокчисининг кўргазма стендига жойлаштирилади.


8. Кўргазмага қўйилган барча буюмлар ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг ёрлиғига, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда, заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда - кўргазма иштирокчиси ёрлиғига эга бўлиши керак. Ёрлиқларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

ишлаб чиқарувчи ташкилот номи ёки ишлаб чиқарувчи давлат номи (заргарлик буюмлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёрлиқсиз олиб кирилганда);

буюмнинг номи;

металл номи, пробаси;

буюмнинг граммлардаги массаси (кумушдан ясалган шахсий тақинчоқлар бундан мустасно);

қўшимча номи (қўшимчага эга буюмлар учун);

тавсифлари (қимматбаҳо тошлардан тайёрланган қўшимчалар учун);

буюмнинг рақами (қимматбаҳо тошлардан тайёрланган қўшимчалар учун);

буюмнинг қиймати.

Ўзбекистон Республикасига ёрлиқсиз олиб кирилган, импорт қилинган заргарлик буюмлари, шунингдек, агар у ишлаб чиқарувчи ташкилот ёрлиғида кўрсатилмаган бўлса, артикули мавжуд бўлмаслигига йўл қўйилади.

Кумушдан ясалган буюмлар ёрлиғида ишлаб чиқарувчи ташкилот (ишлаб чиқарувчи давлат) пробаси номи кўрсатилган ҳолда маркировкалашга йўл қўйилади.

Ёрлиқдаги буюмнинг массаси олтиндан ясалган буюмлар учун - 0,01 g ҳамда кумушдан ясалган буюмлар учун - 0,1 g аниқликда тасвирланган бўлиши шарт.


9. Ишлов берилмаган кўринишдаги, шунингдек, буюмларга бириктирилган қимматбаҳо тошлар кўргазмада фақатгина экспонат сифатида тақдим этилиши мумкин.


10. Қимматбаҳо тошлар тегишли (сертификатлар, диагностик хулосалар ва бошқа) ҳужжатларга эга бўлиши шарт, бунда уларда геммологик тавсифлар кўрсатилиб, уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланиши зарур.

Қимматбаҳо тошларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи сертификатлар, диагностик хулосалар ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар кўргазмага ташриф буюрувчилар эътибори учун етказилиши шарт.


11. Қирраланган қимматбаҳо тошларни сотиш фақатгина ҳар бир тош ёки сотиладиган тошларнинг тўплами учун сертификат ва индивидуал қадоқ мавжуд бўлганда амалга оширилади.


12. Харидорга заргарлик буюмлари билан бирга товар ва сотувчининг номи, артикули, пробаси, оғирлиги, бир грамм учун қиймати, қимматбаҳо тошнинг тури ва тавсифи, товарнинг қиймати ва сотилган санаси, бевосита товарни сотган шахснинг имзоси кўрсатилган чек, харид қилинган қирраланган қимматбаҳо тошлар учун эса қўшимча равишда сертификат берилади.


13. Кўргазмаларда заргарлик буюмларини реализация қилиш фақатгина кўргазма иши якунлангандан сўнг қўриқлаш хизматига топшириладиган, кўчма объектларнинг хоналари (заллари)да амага оширилади. Кўргазма ташкилотчиси ва иштирокчиси буюмларнинг сақланиши учун кўргазма ташкилотчиси ва иштирокчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ жавоб берадилар.

Кўргазма иштирокчилари заргарлик буюмларини транспортда ташишда уларнинг сақланиши учун шахсан жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Кўргазма иштирокчиларининг

РЕЕСТРИ

    

Т/р

Юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Юридик манзили ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойи

Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида маълумотлар

Телефон рақами

Лицензия рақами ва берилган санаси, унинг амал қилиш муддати

Лицензия берган идоранинг номи

Лицензияланган фаолият тури

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг квитанция рақами ва санаси

1








2








3















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь





























































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск