язык интерфейса

Давлат солиқ қўмитасининг 30.12.2019 й. 2019-66-сон "Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.01.2020 й. 3172-1-сон билан рўйхатга олинган)

Давлат солиқ қўмитасининг 30.12.2019 й. 2019-66-сон "Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.01.2020 й. 3172-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2020 й.

N 3172-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.12.2019 й.

N 2019-66


ҚАРОРИ



Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларини  қайта кўриб чиқилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                  Б. Мусаев






Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар

тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 4-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;";

"б" кичик банддан "ҳамда уларнинг филиаллари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;";

қуйидаги мазмундаги "е" ва "ж" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"е) углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;

ж) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.".


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда, мазкур Низомнинг 4-банди "д" кичик бандида кўрсатиб ўтилган юридик шахслар ўтган календарь йил якуни ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.".


4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 14-модда