язык интерфейса

Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2020 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги Ахборот хабари (30.12.2019 й. МВ 06/04-01-32/3953-сон, ДСҚ 12-37999-сон)

Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2020 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги Ахборот хабари (30.12.2019 й. МВ 06/04-01-32/3953-сон, ДСҚ 12-37999-сон)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2019 й.

N 06/04-01-32/3953

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.12.2019 й.

N 12-37999

Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармаларига


Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар молия

бошқармаларига



Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ

солиш тартибига 2020 йил 1 январдан

киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида

АХБОРОТ ХАБАРИ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрирда) амалга киритилади. Шу муносабат билан, юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг электрон нусхаси Молия вазирлигининг (www.mf.uz) ва Давлат солиқ қўмитасининг (www.soliq.uz) сайтларида жойлаштирилган.

Солиқ кодексини (янги таҳрирда) қабул қилиниши муносабати билан солиқ ҳисоботларининг янги шакллари ишлаб чиқилади. Солиқ ҳисоботи шакллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг барча солиқ тўловчиларга етказилади.

Акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари, мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдори, маҳаллий йиғимларнинг чегаравий стакалари, автотранспорт воситаларини сотиб олинганда ва(ёки) вақтинчалик олиб кирилганда ички ишлар органларида уларни рўйхатдан ўтказганлик учун автотранспорт воситалари эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар ва хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудуддан транзит ўтиши учун йиғимлар ставкалари 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдаги Давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-589-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган.

Ер солиғи бўйича 2020 йил учун солиқ ҳисоботи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар қисми бўйича 2019 йилда амалдаги шакллар бўйича ер участкаси жойлашган жойидаги солиқ органларига тақдим этилади.

Мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг 2020 йил учун ҳисобланадиган суммаси тўғрисидаги ҳисобот 2019 йилда амалда бўлган шаклда тақдим этилади.

2019 йил учун солиқ ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда назарда тутилган муддатларда 2019 йилда амал қилган шакл ва тартибда тақдим этилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан солиқ, қатъий белгиланган солиқ ўрнига - жисмоний шахсларнинг даромадларига, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари берилган имтиёз ва солиқни ҳисоблаш хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, қатъий белгиланган миқдорда солиқ жорий этилади.


2. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, шунингдек солиқлар бўйича пасайтирилган ставкалар қуйидаги муддатларда амал қилади:

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тақдим этилган ва белгиланган имтиёзлар ва ставкалар 2020 йил 1 апрелгача;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тақдим этилган имтиёзлар ва ставкалар, уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар.


3. Солиқ кодекси таркибидан давлат божи, товарларнинг айрим турларини(алкоголли ичимликлар) сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўлимлари чиқарилди, улар "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунида назарда тутилади.


4. Бир марталик хусусиятдаги махсус тўловлар бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар учун бонуслар (имзоли бонус ва тижоратбоп бонус) Солиқ кодексидан "Ер қаъри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўтказилади.


5. Солиқ тўловчилар 2020 йил 1 апрелгача 2020 йил учун солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари шарт. Солиқ мақсадлари учун ҳисоб-китоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ихтиёрий шаклда белгиланади ва раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланади.


6. Қуйидагилар учун махсус солиқ режимлари бекор қилинди:

а) бозорлар учун, уларни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказган ҳолда. 2020 йил 1 январдан бошлаб бозорлар аввалги солиқ тўлаш тартиби (даромаднинг50 фоизи) ўрнига қуйидагиларни тўлайди:

умумдавлат солиқларини (агар реализация ҳажми 2019 йилда 1 миллиард сўмдан ошган бўлса) - юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва 20 фоизли оширилган ставкада фойда солиғини;

айланмадан солиқни (реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд. сўмдан кам бўлганда), шунингдек юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни;

б) концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун, уларга жисмоний шахслардан даромад солиғини тўлашни киритган ҳолда.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун айланмадан солиқ (реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд. сўмдан кам бўлганда) ёки умумбелгиланган тартибда тўланадиган солиқлар (реализация ҳажми 2019 йилда 1 млрд. сўмдан ошганда) киритилади.

Шу билан бирга, ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун олинадиган давлат божининг миқдори деярли 4 баравар камайтирилди;

в) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун, уларни умумбелгиланган солиқ тўлашга ёки айланмадан солиқ тўлашга ўтказиш билан. Шу билан бирга, ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғининг ноль ставкаси белгиланади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун ишлатиладиган мол-мулк қисми бўйича мол-мулк солиғидан ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ерлар учун ер солиғидан имтиёзлар сақлаб қолинади.


7. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни ёки 2020 йилдан бошлаб ўртача 25 фоизгача пасайтириладиган қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқи берилади. Декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда солиқни танлаш ва тўлашнинг батафсил тартиби ушбу қўшма хатнинг 3.9-бандида келтирилган.


8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда ҳисобварақ-фактуралар қоида тариқасида электрон кўринишда расмийлаштирилиши белгиланган.

2020 йил 1 январдан бошлаб товарларни (хизматларни) сотишда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда тақдим этиши ва қабул қилиши шарт. Солиқ тўловчилар электрон ҳисобварақ-фактуралар операторини ўз хоҳишларига кўра танлашлари мумкин.

Шу билан бирга, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг алоҳида операторлари 2020 йил бошида ўз хизматларини бепул тақдим этадилар.

Кўп сонли солиқ тўловчиларни электрон ҳисоб операторларига улаш зарурати туфайли, 2020 йил 1 июлга қадар солиқ органлари белгиланган тартибни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўлламайдилар.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг, шу жумладан уларни қоғозда расмийлаштириш мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, янги тартиби етказилади.

Ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш тартиби ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилганига қадар солиқ тўловчилар 2019 йилда амалда бўлган тартибни қўллашлари керак (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь).

Шунга ўхшаш тартиб онлайн касса аппаратларидан фойдаланишда ҳам қўлланилади.



II. СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ МАСАЛАЛАРИ


1. Солиқ органларининг солиқ тўловчининг

...