ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2020 й.

N 19




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жон бошига ва "ҳар бир даволанган ҳолат учун" молиялаштириш механизми тажриба-синов тарзида жорий этиладиган Сирдарё вилояти тиббиёт ташкилотларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларини "ҳар бир даволанган ҳолат учун" Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жон бошига молиялаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тузилмасида Сирдарё вилояти "соғлиқни сақлаш" тизимидаги муассасаларнинг штатлари доирасида 7 кишидан иборат тиббий хизматлар бўйича давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузиш ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлимини ташкил этсин;

молиялаштиришнинг янги механизмларига ўтаётган тиббиёт ташкилотлари учун cтационар ва амбулатор шароитда беморларни даволаш харажатларини алоҳида ҳисобга олиш мақсадида мавжуд электрон бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот дастурларини такомиллаштириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқланган тиббий ёрдам сифати стандартларига мувофиқ ордерлар ва йўлланмалар бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрилиги устидан назоратни, шунингдек, молиялаштиришнинг янги механизмини жорий этиш бўйича тажриба-синов ўтказиш натижаларининг тизимли мониторинги ва таҳлилини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда 2020 йил 1 декабргача бўлган муддатда тажрибани амалга оширишнинг оралиқ якунлари бўйича ахборотни, шунингдек, тажриба-синов натижаларига кўра амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

19-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан жон бошига ва "ҳар бир

даволанган ҳолат учун" молиялаштириш механизми

тажриба-синов тарзида жорий этиладиган Сирдарё

вилояти тиббиёт ташкилотларининг

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Тиббиёт ташкилоти номи


2020 йил 1 апрелдан

1

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

2

Вилоят кўз диспансери

3

Вилоят наркология диспансери

4

Вилоят кардиология диспансери

5

Вилоят тери-таносил диспансери

6

Вилоят ўсма касалликлар диспансери

7

Вилоят эндокринология диспансери

8

Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси


2020 йил 1 июлдан

1

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси

2

Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси

3

Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси

4

Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси

5

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси

6

Мирзаобод туман тиббиёт бирлашмаси

7

Оқ олтин туман тиббиёт бирлашмаси

8

Сардоба туман тиббиёт бирлашмаси

9

Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси

10

Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси

11

Ховос туман тиббиёт бирлашмаси

12

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

13

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиали

14

Вилоят перинатал маркази

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь












































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск