ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 й. ПҚ-4407-сон "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2019 й.

N ПҚ-4407



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ

ТАРМОҚЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ

2019/2020 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР

ИШЛАШГА КОМПЛЕКС ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Республика иқтисодиёти тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича республика штаби ташкил этилганлиги;

республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида инфратузилма, маҳаллалар ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати инобатга олинган ҳолда 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

а) Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ:

республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатиши;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш;

б) 7 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 37 та қозон, 40,6 км иссиқлик тармоғи, 178,7 км сув қувури, 85,1 км газ қувури ва 20,1 минг км электр тармоқларини, шунингдек, 6,7 мингта трансформатор подстанцияларини капитал таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

в) 83 та марказий ва маҳаллий қозонхона, 771 та қозон, 96,8 км иссиқлик тармоғи, 426,9 км сув қувури, 193,7 минг км электр тармоқлари, шунингдек, 59,4 мингта трансформатор подстанциясини жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

г) 1431 та мактаб, 1098 та болалар боғчаси, 50 та болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатлар, 335 та касалхона ва амбулатория-поликлиника муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашни ўз ичига оладиган ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага* мувофиқ;

д) 4812 та кўп квартирали уйларда: 1,9 млн кв.м томни, 9,4 минг кириш жойларини, шу жумладан 2840 та уйда ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек, 1367 та болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш, 238 та лифтни алмаштириш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ 459,7 минг кв.м йўлкаларни бетонлашни ўз ичига оладиган кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага* мувофиқ;

е) иқтисодиёт тармоқлари учун 6,5 млн тонна ҳажмида, шу жумладан аҳоли учун 911 минг тонна, бюджет соҳаси ташкилотлари учун 405 минг тонна кўмир маҳсулотлари ғамлашни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш параметрлари 6-иловага* мувофиқ;

ж) аҳолига 245,2 минг тонна ҳажмида суюлтирилган газ, иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун 8,4 минг тонна печь ёқилғиси, 1,6 минг тонна мазут ва 12,2 минг тонна техник туз етказиб беришни ўз ичига оладиган 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида мазут ва техник туз ғамлаш ҳамда суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари 7-иловага* мувофиқ;

з) Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби 8-иловага* мувофиқ;

и) мазкур қарорни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика комиссияси (А.Н. Арипов):

а) бир ой муддатда республика иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари ва маслаҳатчиси томонидан;

республика ҳудудлари, туманлари (шаҳарлари) бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов:

вилоятлар, шаҳарлар ва айниқса қишлоқ туманларида ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни, маҳаллий автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув қувури ва канализация тармоқларининг маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


6. Энергетика вазири А.С. Султанов куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.


7. "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Сидиқов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), "Ўзтрансгаз" АЖ (Саидов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуродов), "Ўзбеккўмир" АЖ (Одилов) раҳбарлари асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов жойларга чиқиб ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж.Вахабов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин, бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратилсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ҳамда ғамлашнинг тўлиқлиги ва маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни белгиланган тартибда киритсин.

"Ўзбекозиқовкатзахира" уюшмаси раиси З.О. Файзиев зиммасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини захирага ғамлашнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда таъминланиши учун шахсий масъулият юклансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров Республика комиссиясининг хулосасига кўра ўткир зарурат мавжуд бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишини таъминласин.

Ушбу қарор бажарилишининг бориши ҳар чоракда Республика комиссияси йиғилишларида танқидий кўриб чиқилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3849-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 июль













































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск