ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /Фавқулодда вазиятлар вазирининг 18.12.2019 й. 630-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 34-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.01.2020 й. 3097-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.01.2020 й.
N 3097-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ
18.12.2019 й.
N 630
БУЙРУҒИ
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини
ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги йўриқноманинг 34-бандига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097-сон, 2018 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 50-сон, 958-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 34-бандидаги "хусусий" деган сўз чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.
Вазир в.б. Т. Худайбергенов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 16 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 19-модда