Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклар /

Марказий банк Бошқарувининг 28.12.2019 й. 33/7-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.01.2020 й. 1863-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.01.2020 й.

N 1863-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.12.2019 й.

N 33/7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2019 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-592-сон "Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Банк сири тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда банк мижозларига хос рақам бериш ҳамда уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ва мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олиш тартибини белгилайди.".


2. 3-банддаги "бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар "йиғимларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "80000001" рақами "60000001" рақами билан алмаштирилсин.


4. 37-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали электрон маълумот тақдим этилади.";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хизмат кўрсатувчи банк томонидан ушбу маълумотлар тўғрисида БДМАБга, БДМАБдан эса Давлат солиқ қўмитаси учун электрон хабарнома шу куннинг ўзида узатилади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, БДМАБ базасига "25" белгиси қўйиб жўнатилган 3-сўров тури, фақат давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини тўққиз ой мобайнида амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари тўғрисида маълумот киритиб қўйилади.".


5. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган тижорат ташкилоти бўйича маълумот жўнатилгандан сўнг, унинг фаолияти қайта тикланганда, 4-сўров "26" белгиси билан фаолияти қайта тикланган санаси кўрсатилган ҳолда шакллантирилиб, хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБга, БДМАБдан эса давлат солиқ органларига электрон маълумот узатилади.

Бунда, БДМАБ базасига "26" белгиси қўйиб жўнатилган 4-сўров тури, фақат давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида маълумот киритиб қўйилади.".


6. 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Мижознинг асосий депозит, ссуда ва махсус (232ХХ) транзит ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров турини шу мижозга хизмат кўрсатувчи барча банк филиаллари юбориши мумкин. Ҳисобварақлар тўғрисида олинган маълумотлар "Банк сири тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида сир сақланиши лозим.".


7. 1-иловада:

бешинчи, саккизинчи, ўн бешинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"25" белги - тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бўйича маълумот Давлат солиқ қўмитаси ҳамда барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;

"26" белги - тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотининг фаолияти қайта тикланганда БДМАБга узатилади.".


8. 5-илованинг изоҳидаги "мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган "2", "3", "4", "6", "7", "8", "9", "21", "23" деган сўзлар "мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган "2", "4", "7", "8", "9", "21", "23", "25" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 6-илованинг изоҳидаги "мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган "12", "13", "14", "16", "17", "18", "19", "22", "24" деган сўзлар "мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган "12", "14", "17", "18", "19", "22", "24", "26" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 9-илованинг изоҳидаги "мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган "3", "4", "6", "11", "15", "18", "19", "20" деган сўзлар "мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган "4", "11", "15", "18", "19", "20", "25" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 январь, 3-сон, 27-модда









































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск