язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2020 й. ПҚ-4575-сон "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2020 й.

N ПҚ-4575



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

2020-2030 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СТРАТЕГИЯСИДА

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ 2020 ЙИЛДА АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида 2020 йилда:

1) "озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш" йўналишида 2020 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида интервенцион харидлар тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда:

2021 йил ҳосилидан бошлаб дон учун давлат буюртмаси ҳажмларини босқичма-босқич камайтириш, шу жумладан бошоқли дон харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор механизмларини жорий этиш;

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун давлат буюртмаси тизимидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш бўйича механизмни ишлаб чиқиш назарда тутилади;

2) "қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш" йўналишида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар 2021 йил ҳосилидан бошлаб бозор конъюнктураси таҳлили ва агротехника тадбирларини ўтказиш харажатларнинг прогноз ҳисоб-китоби асосида пахта-тўқимачилик кластерлари учун фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартномаларнинг шартларини аниқлашда минимал нархларни белгилаш йўли билан пахта хомашёси нархларини шакллантириш, харид қилиш ва сотишнинг бозор тамойилларига ўтишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3) "соҳада давлат иштирокини камайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш" йўналишида:

а) 2020 йил 1 мартдан пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларда тупроққлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда кредитлаш ва суғурталаш механизмини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг стратегик устувор йўналишлари ҳамда эҳтиёжларига мос равишда такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин.

Бунда:

кредит тақдим қилишда "омборхона гувоҳномалари", бошқа молиявий воситалар ва ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқидан гаров таъминоти сифатида фойдаланилиши;

қишлоқ хўжалигида хатарларни суғурталашнинг янги турлари жорий этилиши назарда тутилсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил 1 апрелга қадар бошоқли дон ва пахтани қайта ишлаш, ресурс таъминоти ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги давлат улуши мавжуд корхоналарни хусусийлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

5) "бошқарувнинг замонавий тизимларини ривожлантириш" йўналишида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ваколат ва фаолият йўналишлари функционал баҳолаш мезонлари асосида қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2020 йил 1 майга қадар етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув тизимини функционал баҳолаш асосида соҳада давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш бўйича чораларни амалга оширсин.

Бунда:

давлат ролини давлат буюртмасини бериш, экинларни жойлаштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назорат қилиш тизимидан фермер ва деҳқон хўжаликларида меҳнат унумдорлигини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш ва сифатини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва хусусий сектор томонидан кўрсатилмайдиган бошқа мақсадлар учун зарур бўлган давлат хизматларини кўрсатишга йўналтириш;

давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий сектор билан ҳамкорликни кучайтириш;

вертикал ва горизонтал бошқарув тизимини такомиллаштириш;

кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича касбий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш назарда тутилсин;

6) "фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, юқори қўшилган қиймат яратишга қаратилган тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш орқали давлат харажатлари самарадорлигини ошириш ва босқичма-босқич қайта тақсимлаш" йўналишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:

а) 2020 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

а) 2020 йил 1 июлга қадар агросаноат мажмуини ўрта муддатли дастурий молиялаштириш тамойилларига ўтказиш.

Бунда:

тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда агросаноат мажмуига кирувчи вазирликлар ва идоралар бюджетларини комплекс кўриб чиқиш механизмини жорий этиш;

давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш ва ресурс тежамкор технологияларни қўллаш орқали ирригация соҳаси харажатларини камайтириш ҳисобига илмий-тадқиқот ишларига харажатларни кўпайтириш;

агросаноат мажмуида харажатларни диверсификация қилиш назарда тутилсин;

7) "илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш" йўналишида 2020 йил 1 мартдан бошлаб агросаноат мажмуига кирувчи илмий, илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба муассасаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига ўтказилади.

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган агросаноат мажмуи таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агросаноат мажмуи таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилсин;

8) "тармоқ статистикасининг шаффоф механизмини яратиш" йўналишида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин:

хусусий секторни кенг жалб қилиш имкониятларини инобатга олган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Агросаноат комплексида ягона ахборот дастури (кейинги ўринларда - Ягона дастур) юритилиши учун масъул ташкилот тузиш;

агросаноат мажмуига тегишли барча вазирлик ва идораларни ҳамда ушбу мажмуада фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектларни Ягона дастурда ишлаш тартиби;

агросаноат мажмуига тегишли барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг Ягона дастур билан интеграциясини таъминлаш назарда тутилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020-2022 йилларда:

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда ташкил этилган қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини маҳсулотларнинг сифатини таҳлил ва назорат қилиш бўйича халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий лабораториялар билан жиҳозлаш;

қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини малакали менежер, маркетолог, агроном, иқтисодчи ва бошқа керакли мутахассислар билан таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар маблағларини жалб этишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг маблағлари жалб этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


6. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов - мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш, масъул вазирлик, идора, ташкилотлар ва ҳокимликларнинг фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишни таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев - Дастурни амалга ошириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилишини таъминласин, мазкур қарорни ўз вақтида амалга оширишда масъул ташкилотларга ҳар томонлама услубий ва амалий кўмак берсин ҳамда ҳар ой Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга унинг бажарилиши бўйича батафсил маълумот киритиб борсин;

в) Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов - Дастурни 2020 йилда амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, жумладан салоҳиятли хорижий инвесторларнинг маблағлари жалб этилишини таъминласин;

г) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари:

Ш.Ж. Тешаев - бошоқли доннинг давлат харидларини босқичма-босқич бекор қилиш ҳамда пахта хомашёси нархларини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш бўйича ишларни тайёрлашни таъминласин;

С.С. Ходжаев - қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини кредитлаш ва суғурталаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда агросаноат мажмуини молиялаштиришни ўрта муддатли дастурий молиялаштириш тамойилларига ўтказиш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқиш тадбирларини амалга оширсин;

Б.М. Холиқов - агросаноат мажмуи таркибига кирувчи, жумладан базавий бюджет молиялаштиришига ўтказилаётган илмий-тадқиқот муассасалари ишини сифатли ташкил этиш, амалга оширилаётган илмий-техник дастурлар ва тадқиқотлар натижаларини қишлоқ хўжалигида амалий қўллашни таъминласин;

д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари - жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини шаффоф ва очиқ танловлар ўтказиш орқали ажратиш бўйича жорий этилаётган тартибга сўзсиз риоя қилиш, бошоқли доннинг давлат харидларидан босқичма-босқич воз кечиш бўйича тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 январдаги

ПҚ-4575-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган

стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда

амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


I. АҲОЛИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Озиқ-овқат ва маҳсулот хавфсизлиги тизимини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш мақсадида вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаш вазифасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юклаш, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини институционал баҳолаш, вазирлик ва идораларнинг ушбу соҳадаги ўз ваколатларини амалга оширишини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

30 май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


2.

Ғаллага давлат буюртмаси ҳажмларини босқичма-босқич камайтиришни назарда тутувчи бошоқли дон ички бозорида интервенцион харидлар тизимини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини озиқ-овқат билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ижтимоий объектлар билан интеграциялаш.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Халқаро даражада тан олинган методологиялар ва илғор тажрибалар асосида озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ҳамда доимий мониторингини олиб бориш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

30 декабрь ва

кейинчалик

доимий

равишда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


II. ҚУЛАЙ АГРОБИЗНЕС МУҲИТИНИ ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИНИ ЯРАТИШ

5.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни, фермер хўжаликларининг даромадини оширишга қаратилган шаффоф бозор механизмлари асосида кластерлар ва фермерлар ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни аниқлаш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзпахтасаноат" АЖ


6.

Халқаро бозорларда тан олинган сифат ва мувофиқлик стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга кўмаклашувчи механизмларни ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 март,

кейинчалик

доимий

равишда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги


7.

Экспорт бозорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш, экспортга тайёргарлик, савдо режими ва савдони молиялаштириш бўйича маслаҳат хизматларини ривожлантириш.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 март,

кейинчалик

доимий

равишда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


8.

Ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни назорат қилишнинг миллий тизимини Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти (ХЭБ) стандартларига мослаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

30 май


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги


9.

Етакчи агрокорхоналар билан муносабатларнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Бунда:

янги мақсадли экспорт бозорларида музокаралар ўтказиш ва савдо келишувларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш;

маҳаллий ва мақсадли халқаро бозорларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинги ва ташиш харажатларини камайтириш;

маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини мақсадли экспорт бозорларига чиқариш учун "Made in Uzbekistan" брендидан кенг фойдаланиш имкониятларини баҳолаш;

миллий сифат тизимини такомиллаштириш бўйича батафсил режа ишлаб чиқиш назарда тутилади.


Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

1 июнь,

кейинчалик

доимий

равишда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

10.

Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази томонидан кўрсатиладиган хизмат турларни такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 июль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


11.

Миллий карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича келишуви талабларига мослаштириш чораларини кўриш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 июль


Вазирлар Маҳкамаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


12.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, янги ўсимлик турларини сақлаш мақсадида Миллий ген банкини яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


13.

Халқаро илғор тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун Инновацион таълим марказини ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

1 сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


14.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш тизимини модернизациялаш.

Чора-тадбирлар режаси


2020 йил

1 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси


15.

Ўсимлик навлари муаллифларининг ҳуқуқларини (шу жумладан, патент синовларини) муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 ноябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги


III. СОҲА БОШҚАРУВИДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ КАМАЙТИРИШ

ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШ

16.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

стратегик аҳамиятга эга бўлган айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратилаётган тижорат кредитларининг фоиз ставкаларини субсидиялаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 март


Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар


17.

Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича фаолиятини кенгайтириш.

Бунда, қўшимча механизмлар ва молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда бозор иштирокчиларига тенг имкониятлар яратиш орқали ҳамкорликнинг шаффоф механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 май


Республика товар-хомашё биржаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги


IV. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

18.

Ерларнинг мелиоратив ҳолати ва шўрланиш даражасини мониторинг қилиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 март


Сув хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


19.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олишнинг кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ердан фойдаланиш ва мулк ҳуқуқларининг ҳисобини юритиш учун кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ҳисобга олиш тизими билан ягона ахборотлаштирилган тизимга уланишини таъминлаш.


Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

1 апрель


"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


20.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш:

ердан фойдаланувчилар билан тузилган ер участкалари ижараси шартномасини бекор қилиш шартларини қайта кўриб чиқиб, соддалаштирилган ва шаффоф механизмга мос талабларни ишлаб чиқиш;

ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш;

деҳқон хўжаликлари фаолиятини кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида уларга ер участкаларини имтиёзли шартларда ажратиш;

истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун деҳқон хўжаликларига қўшимча ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

ер участкаларига туташ ҳудуддаги ердан фойдаланувчиларга мазкур ер участкасига ижара ҳуқуқини олишни дастлабки рад этиш ҳуқуқини киритиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 декабрь


"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


21.

Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни (GAEP) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Бунда:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан мўлжалланган мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP) тамойилларига риоя этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP), шунингдек, аграр тадбиркорлик учун мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа сифат стандартларини жорий этиш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 декабрь


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Давергеодезкадастр" қўмитаси


22.

Қишлоқ хўжалигида экология ва иқлим учун хавфсиз амалиётни тарғиб қилиш.

Бунда:

иқлим ўзгаришига мос экинлар навларини, пермакультура ва агроўрмончилик ёндашувларини, экологик стандартларни босқичма-босқич жорий этиш;

пестицидлар қўллашни назорат қилиш;

зараркунандаларга қарши комплекс курашиш;

қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини бошқариш бўйича тарғибот ишлари назарда тутилади.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

30 декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


23.

Иқлим ўзгариши таъсирини олдини олиш бўйича ҳаракатлар миллий режасини қабул қилиш.

Бунда қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш ва парник газларини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

30 декабрь


Гидрометеорология хизмати маркази, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


24.

Тупроқни таҳлил қилишнинг мобил лабораториялари фаолиятини кенгайтириш орқали тупроққлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўғитдан фойдаланишнинг самарали амалиётини жорий этиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш чораларини кўриш.


Комплекс чора-тадбирлар

Доимий

равишда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси


V. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ТИЗИМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

25.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини функционал баҳолаш, унинг натижаларига кўра вазирлик фаолиятининг янги ваколат ва фаолият йўналишларини аниқлаш мақсадида ташкилий тузилмаси ва ҳудудий бўлинмаларининг функциялари қайта кўриб чиқилади.

Бунда:

вертикал ва горизонтал бошқарув тизимини такомиллаштириш;

давлат хизматларининг ролини босқичма-босқич камайтириш ва хусусий секторга бериш;

кадрлар салоҳияти компетенциясини ошириш бўйича касбий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


26.

Бошоқли донни ва пахтани қайта ишлаш соҳаларида, ресурс таъминоти ва қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни хусусийлаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 апрель


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


VI. ТАРМОҚНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ

ХАРАЖАТЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ

27.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан суғориладиган майдонларда етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигига қараб, давлат хариди учун етказиб берилган дон харид нархига белгиланадиган устама ёки чегирма қўлланилиши тизимини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

28.

Илмий-тадқиқот, илмий-технологик ва конструкторлик фаолияти ҳамда ахборот ва маслаҳат хизматлари учун ажратилаётган маблағлар ҳажмини оширишни назарда тутган ҳолда, қишлоқ хўжалигини молиялаштириш учун харажатлар тақсимоти тамойилларини қайта кўриб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 июнь


Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


29.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи билан боғлиқ бўлган кўрсатилаётган хизматларни босқичма-босқич хусусий секторга бериш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


30.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти кенгайтирилгунга қадар, 2020 йил пахта хомашёси ва бошоқли дон ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредит фоизини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси 50 фоизи миқдорида (шундан 2,0 фоиз банк маржасини ташкил этади) белгилаш.


Амалий чора-тадбирлар


2020 йил

1 март

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ, АХБОРОТ

ВА МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

31.

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўқув жараёнини ташкил этиш ва илмий- тадқиқотлар ҳамда тажриба-синов ишларини олиб бориш учун импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, техника, транспорт воситалари, агрегатлар, мосламалар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, учувчисиз учиш аппаратларини (рақамлаштириш соҳасида кадрларни самарали тайёрлаш мақсадида) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимлари, қўшилган қиймат солиғидан ташқари) озод қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


32.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими ва унинг олий таълим муассасаларига ўтказилган фаолияти мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежларига халқаро молиявий институтларнинг маблағлари ҳисобидан келтирилган лаборатория жиҳозлари, мини цехлар, қишлоқ хўжалиги техникаларини, ўқув адабиётларини ўрнатилган тартибда беғараз ўтказиш.


Чора-тадбирлар режаси

2020 йил

1 март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, "Давергеодезкадастр" қўмитаси


33.

Агросаноат мажмуи йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари тизими ва, умуман, илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш.

Бунда:

тармоқ илмий-тадқиқот муассасаларини мақбуллаштириш ва активларини хусусийлаштириш мақсадида уларнинг фаолият самарадорлигини мустақил баҳолашдан ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги тадқиқотларининг устувор йўналишларини белгилаш, мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш мақсадида Қишлоқ хўжалигидаги тадқиқотлар бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини юритиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг илғор усуллари ва технологияларини жорий этишга мўлжалланган мақсадли тадқиқотларни амалга ошириш;

илмий тадқиқотларни маҳаллий ва халқаро ташкилотлар иштирокида олиб боришда давлат-хусусий шериклик механизмларини тажриба тариқасида жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш;

фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари асосида тадқиқотчиларни баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, шу жумладан, хусусий сектор томонидан молиявий ресурсларни жалб этиш учун норматив-хуқуқий базани такомиллаштириш;

халқаро илмий ҳамжамият билан биргаликда тадқиқот дастурларини амалга оширишни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

билимлар ва амалий кўникмалар даражасини оширишга қаратилган грант маблағларининг мақсадли жалб этилишини таъминлаш, соҳавий вазирликлар билан келишилган ҳолда халқаро молиявий институтлар ва хорижий ташкилотлар иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар доирасида тажриба алмашиш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Давергеодезкадастр" қўмитаси

34.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик, замонавий иссиқхоналарда мева-сабзавот экинларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим муассасаларида Тошкент давлат аграр университетининг ихтисослашган кафедралари филиалларини ташкил этиш.

Бунда:

Тошкент давлат аграр университетининг "Мевачилик-узумчилик", "Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик", "Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш" таълим йўналишлари бўйича ихтисослашган кафедралари филиаллари ташкил этиладиган олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бакалаврлар тайёрлаш учун ҳамда тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталари ажратиш;

илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни жадаллаштириш мақсадида 2020 йилдан "Мевачилик ва узумчилик", "Сабзавотчилик" ҳамда "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш" ихтисосликлари бўйича истисно тариқасида таянч докторантурага қўшимча мақсадли қабул квоталарини ажратиш назарда тутилади.


Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

1 март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


35.

Ахборот ва маслаҳат хизматлари бўйича Мувофиқлаштирувчи марказни ташкил этиш.

Бунда:

маслаҳатчиларни рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштириш тартибини жорий этиш;

маслаҳат хизматларини ривожлантириш ва, хусусан, давлат-хусусий шериклик шартларидаги молиялаштириш манбалари, шунингдек, халқаро донорлар маблағини жалб этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқиш;

мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёти (GAEP) ҳамда иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш чораларини кенг жорий этишга кўмаклашиш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

30 октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


36.

Донор ташкилотларининг техник кўмагида қишлоқ хўжалиги таълими ва кадрларни касбий тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш.

Бунда:

қишлоқ хўжалиги ўқув муассасаларининг салоҳиятини баҳолаш;

замонавий касбий тайёргарлик курслари, ўқув режалари ва қайта тайёрлаш дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибининг алмашинуви;

тармоқ вазирлик ва идораларда малака ошириш курсларини ташкил этиш;

давлат-хусусий шериклик шартларида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ўқув юртларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш;

инглиз тилида сўзлаша оладиган ва халқаро конференцияларда, стажировкаларда қатнашиш ҳамда халқаро таълим муассасаларида дарс бериш тажрибасига эга бўлган ходимларни жалб қилиш орқали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ўқув юртларининг салоҳиятини ошириш;

агробизнес эҳтиёжлари ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда давлат олий таълим муассасалари сонини ҳамда таълим ва ихтисослик йўналишларини мақбуллаштириш;

етакчи хорижий ўқув юртлари ва илмий марказлар ҳамда халқаро шериклар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси


37.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университетига ўтказилган касб-ҳунар коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим техникумларини ташкил этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020/2021

ўқув йилидан

бошлаб


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ТошДАУ


VIII. ТАРМОҚ СТАТИСТИКАСИНИНГ ШАФФОФ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

38.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига кўмаклашиш учун йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 мартдан,

ҳар йили


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


39.

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичлари (харажат, даромад, фойда, рентабеллик) тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таққослаш ва чоп этиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2020 йил

1 май


Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


40.

қлли қишлоқ хўжалиги"ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 июль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


41.

Маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа зарур маълумотларни қамраб олган фермер хўжалигини юритиш маълумотномасини (справочник) чоп этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

30 август,

кейинчалик

ҳар икки

йилда бир

марта


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


42.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантириш режасини қабул қилиш. Бунда:

соҳада қўлланилаётган ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли хизматлар ва маълумотлар базаларини баҳолаш;

моддий-техник базани модернизациялаш ҳамда маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилишни босқичма-босқич рақамлаштириш;

соҳада давлатлараро маълумотлар алмашишида иштирок этиш назарда тутилади.


Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил

1 сентябрь


Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


43.

Соҳада амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда давлат сиёсатининг режалаштирилаётган тадбирларини ўз ичига олган қишлоқ хўжалигининг йиллик ҳисоботини (Annual agriculture report) чоп этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

30 декабрь,

кейинчалик

ҳар йили


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 28 январдаги

ПҚ-4575-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштиришга

ўтказиладиган агросаноат мажмуи таркибига кирувчи

илмий-тадқиқот муассасалари

РЎЙХАТИ


Илмий-тадқиқот муассасаларининг номи


2020 йилда


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўйича


1. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти


2. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


3. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти


4. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти


5. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти



2021 йилда


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўйича


1. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти


2. Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти


3. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти (Қашқадарё филиали билан)


4. Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти


5. Шоличилик илмий-тадқиқот институти



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўйича


1. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти



Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитаси бўйича


1. Ветеринария илмий-тадқиқот институти


2. Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти


3. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бўйича


1. Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 январь


"Халқ сўзи" 2020 йил 29 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 февраль, 4-сон, 33-модда