ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2020 й. 38-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.01.2020 й.
N 38
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ
БАНКИ ИШТИРОКИДА "ТОШКЕНТ ШАҲРИДА
СУВ ҚУВУРЛАРИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ
МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Тошкент шаҳрида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларни сифатли ичимлик сув ва канализация хизматлари билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда ЕТТБ деб аталади) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2018 йил 8 октябрда "Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил мобайнида қайтариш муддати билан 30,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 37,2 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи - 30,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси - 7,2 млн АҚШ долларини, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 5,6 млн АҚШ долларини ва инвестиция даврида фоизлар ва воситачилик ҳақини қайтариш учун Тошкент шаҳар "Сувсоз" ДУКнинг ўз маблағлари - 1,6 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
в) лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2020-2025 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда -"Ўзсувтаъминот" АЖ) лойиҳа амалга оширилиши, ЕТТБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
2018 йилдан бошлаб ҳисобланган фоизларни, воситачилик ҳақини тўлаш ва ЕТТБ қарзини қайтариш билан боғлиқ ҳаражатлар "Сувсоз" ДУК маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
қарз умумий суммасининг 1,0 фоизи миқдорида ЕТТБ қарзининг бирйўла воситачилик ҳақини тўлаш ЕТТБнинг қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
"Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
"Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистан Республикаси молия вазирига ЕТТБ қарзини Ўзбекистон Республикаси, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Тошкент шаҳар ичимлик сув таъминоти" МЧЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим деб аталади) имзолаш ваколати берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битими, Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси ва Тошкент шаҳар ҳокими зиммасига:
техник-иқтисодий асослашнинг тасдиқланган параметрларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш;
ЕТТБ қарзини Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш, у бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш учун "Сувсоз" ДУК томонидан маблағлар ўз вақтида жамланиб борилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда сув қувурлари ва канализация иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкалари ажратилишини, шунингдек, ер участкалари ажратилиши натижасида компенсация тўловлари тўланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
9. Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 27 январдаги
38-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва
канализация тизимларини модернизация
қилиш" лойиҳасини техник-иқтисодий
асослашнинг асосий техник-иқтисодий
ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Компонент номи |
Ўлчов бирлиги |
Ҳаммаси* |
Молиялаштириш манбаси, шу жумладан: |
|
ЕТТБнинг қарзи |
Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси |
||||
1 |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
минг. АҚШ долл. экв. |
37 222,33 |
30 000,00 |
7 222,33 |
2 |
Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси |
минг. АҚШ долл. экв. |
31 622,33 |
30 000,00 |
1 622,33 |
шу жумладан: |
|||||
2.1 |
Товар ва хизматлар |
минг. АҚШ долл. экв. |
25 600,00 |
25 600,00 |
|
2.2 |
Маслаҳат хизматлари |
минг. АҚШ долл. экв. |
2 400,00 |
2 400,00 |
|
шу жумладан: |
|||||
Лойиҳани бошқаришни молиялаштириш ва қурилиш устидан назорат қилиш бўйича маслаҳатчининг хизматлари |
минг. АҚШ долл. экв. |
2 200,00 |
2 200,00 |
||
Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳини (ЛМГ) сақлаш |
минг. АҚШ долл. экв. |
200,00 |
200,00 |
||
2.3 |
Тақсимланмаган маблағлар |
минг. АҚШ долл. экв. |
1 700,00 |
1 700,00 |
|
2.4 |
Инвестиция даврида молиявий чиқимлар |
минг. АҚШ долл. экв. |
1 922,33 |
300,00 |
1 622,33 |
3 |
Солиқ ва божхона имтиёзлари |
минг. АҚШ долл. экв. |
5 600,00 |
5 600,00 |
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.
2020 йил 27 январдаги
38-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация
тизимларини модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича
Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш,
фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
(минг АҚШ долл.)
Йиллар |
Тўланадиган фоизлар |
Мажбурият учун воситачилик ҳақи |
Асосий қарзни қайтариш |
Жами қайтариладиган маблағ |
07.12.2018 |
||||
15.10.2019 |
0,0 |
130,0 |
130,0 |
|
15.04.2020 |
10,2 |
75,0 |
85,1 |
|
15.10.2020 |
46,8 |
70,4 |
117,2 |
|
15.04.2021 |
82,9 |
65,5 |
148,4 |
|
15.10.2021 |
216,4 |
49,2 |
265,6 |
|
15.04.2022 |
347,6 |
32,4 |
380,0 |
|
15.10.2022 |
479,7 |
16,3 |
1 363,6 |
1 859,7 |
15.04.2023 |
579,1 |
1 363,6 |
1 942,7 |
|
15.10.2023 |
554,5 |
1 363,6 |
1 918,2 |
|
15.04.2024 |
526,8 |
1 363,6 |
1 890,5 |
|
15.10.2024 |
499,1 |
1 363,6 |
1 862,7 |
|
15.04.2025 |
468,8 |
1 363,6 |
1 832,4 |
|
15.10.2025 |
443,6 |
1 363,6 |
1 807,3 |
|
15.04.2026 |
413,6 |
1 363,6 |
1 777,3 |
|
15.10.2026 |
388,2 |
1 363,6 |
1 751,8 |
|
15.04.2027 |
358,5 |
1 363,6 |
1 722,1 |
|
15.10.2027 |
332,7 |
1 363,6 |
1 696,4 |
|
15.04.2028 |
305,0 |
1 363,6 |
1 668,6 |
|
15.10.2028 |
277,3 |
1 363,6 |
1 640,9 |
|
15.04.2029 |
248,2 |
1 363,6 |
1 611,8 |
|
15.10.2029 |
221,8 |
1 363,6 |
1 585,5 |
|
15.04.2030 |
193,0 |
1 363,6 |
1 556,7 |
|
15.10.2030 |
166,4 |
1 363,6 |
1 530,0 |
|
15.04.2031 |
137,9 |
1 363,6 |
1 501,5 |
|
15.10.2031 |
110,9 |
1 363,6 |
1 474,5 |
|
15.04.2032 |
83,2 |
1 363,6 |
1 446,8 |
|
15.10.2032 |
55,5 |
1 363,6 |
1 419,1 |
|
15.04.2033 |
27,6 |
1 363,6 |
1 391,2 |
|
Жами |
7 575,3 |
438,7 |
30 000,0 |
38 014,0 |
*) Қарз берилиши муддати молиявий битим имзоланиши санасига боғлиқ.
**) Ҳисоб-китобларни тайёрлаш пайтида АҚШ доллари учун LIBOR ставкаси 2,67% бўлганлиги инобатга олиниб ҳисобланган фоиз ставкаси бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳисобга олинган ҳолда йилига 4 фоиз деб қабул қилинган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 28 январь