язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат шартномаси (контракт)/ Меҳнат шартномасини тузиш (ишга қабул қилиш, дастлабки синов муддати, ишга қабул қилишни рад этиш)/ Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан Тавсиялар (ЎзР ВМ 11.03.1997 й. 133-сон Қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси

(контракт) тузиш юзасидан

ТАВСИЯЛАР


I. УМУМИЙ ҚИСМ


Мазкур Тавсиялар ва Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларга (кейинги ўринларда - иш берувчи деб аталадилар) ва ходимларга меҳнат шартномалари (контрактлар) тузишда амалий ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) доимий ишловчи (номуайян муддатга ишга қабул қилинадиган) ходимлар билан ҳам, муддатли меҳнат шартномаси асосида (беш йилгача бўлган муддатга, муайян ишни бажариш вақти учун) ишга қабул қилинадиган ходимлар билан ҳам асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар, касаначилар ва бошқалар билан тузилади. Муддатли меҳнат шартномаси (контракт) меҳнат муносабатлари номуайян муддатга белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда:

- бўлажак ишнинг хусусиятини;

- уни бажариш шартларини;

- ходимнинг манфаатларини ҳисобга

...