ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Иш вақти ва дам олиш вақти / Ишдаги танаффуслар. Дам олиш ва байрам кунлари. Таътил /

Ижодий таътиллар бериш ва уларнинг муддати Тартиби (ЎзР ВМ 11.03.1997 й. 133-сон Қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ижодий таътиллар бериш ва уларнинг муддати

ТАРТИБИ


ИЖОДИЙ ТАЪТИЛЛАРНИНГ МУДДАТИ


1. Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун илм толибларига номзодлик ва докторлик илмий даражаларини олиш диссертацияларини, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларини тугаллашлари учун муаллифларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;

докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Ижодий таътилларга ҳақ тўлаш белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек, илмий кадрлар тайёрлаш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


2. Жамоа шартномаларида ёки иш берувчи билан касаба уюшмаси Қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллар органи ўртасидаги битимга кўра мазкур Тартибнинг 1-бандида назарда тутилгандагига қараганда иш берувчининг маблағлари ҳисобига ижодий таътилларнинг муддати узоқроқ муддатга белгиланиши мумкин.



ДИССЕРТАЦИЯЛАРНИ ТУГАЛЛАШ УЧУН

ИЖОДИЙ ТАЬТИЛЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


3. Ижодий таътиллар:

давлат олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига - ушбу муассасалар Илмий кенгашининг тақдимномасига кўра директор (ректор) томонидан;

бошқа давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари ходимларига - илм толиби бириктириб қўйилган олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилот Илмий кенгашининг тақдимномасига кўра вазирлик (идора) томонидан берилади.

4. Илмий даражалар олувчи илм толибларига бериладиган ижодий таътилларни расмийлаштириш учун кафедра, шўъба, лаборатория ва шунга ўхшашлар Кенгашга сабаблари кўрсатилган илтимоснома юборади.


5. Ижодий таътил бериш тўғрисидаги тавсиянома илмий ишнинг муҳимлигини, олиб борилган тадқиқотларнинг ҳажмини ва диссертацияни таътил вақтида тугаллаш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда Илмий кенгашлар томонидан берилади.


6. Илмий кенгаш тавсияномасида диссертацияни ниҳоясига етказиш учун зарур бўлган таътилни бериш вақти ва муддатлари кўрсатилади.


7. Ижодий таътил олган шахслар, таътил тамом бўлгандан сўнг, қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.



ДАРСЛИКЛАР ЁКИ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР

МУАЛЛИФЛАРИГА ИЖОДИЙ ТАЪТИЛЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Давлат олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилоти Илмий кенгашининг тавсияномасига кўра дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар ёзишлари учун асосий иш жойларидан ижодий таътил берилади.

9. Иш муаллифлар жамоаси билан ёзиладиган бўлганда ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.


10. Ижодий таътил тамом бўлгандан сўнг муаллиф олий таълим муассасаси (ташкилоти), илмий ташкилотнинг Илмий кенгашига қўлёзма ҳолидаги ишни, асосий иш жойидаги муассаса, корхона, ташкилотнинг раҳбарларига эса ишнинг тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширади.


ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Нодавлат олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот муассасаларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижодий таътиллар бериш ҳамда уларнинг муддати жамоа шартномасида (агар у иш берувчи билан касаба уюшмалари қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллар органи ўртасидаги битимга кўра тузилмаган бўлса) ёҳуд мазкур Тартибнинг 3-10-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.


12. Илмий даражалар олувчи илм толибларига, шунингдек, дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар муаллифларига навбатдаги таътиллар, улар ижодий таътиллардан фойдаланганликларидан қатъи назар, қонун билан белгиланган тартибда берилади.











































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск