язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Кафолатлар ва компенсация тўловлари. Хизмат сафарлари/ Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш Тартиби (ЎзР ВМ 11.03.1997 й. 133-сон Қарорига 5-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини

бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият

манфаатларига доир ҳаракатларни амалга

оширишлари билан боғлиқ кафолатли

тўловларни бериш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарувчи, шунингдек, жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширувчи ходимларга кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш манбаларини ва уларни беришни белгилайди.


1. Ходимлар томонидан давлат ёки жамият манфаатларига доир бажариладиган вазифалар:

сайлов ҳуқуқини амалга ошириш;

депутатлик ва сенаторлик вазифаларини бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Конституциявий ҳуқуқларга ва инсон эркинлигига риоя қилиш комиссияси фаолиятида қатнашиш;

тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш;

ҳарбий бурчни бажариш;

суриштирув органларига, терговчи, прокурор ҳузурига, судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холислар тариқасида (чақириқ бўйича) бориш;

халқ маслаҳатчилари, жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячилари, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакиллари сифатида суд мажлисларида, шунингдек, қонун билан назарда тутилган бошқа ҳолларда иштирок этиш;


2. Ходимлар томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатлар:

авариялар, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш;

инсон ҳаётини сақлаб қолиш;

қуйиш учун қон топшириш ва бошқа ҳоллар.


3. Давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақтида (қонун билан белгиланган ёки тегишли органнинг чақириқ қоғозида, хабарномасида кўрсатилган вақтда) иш берувчи ходимнинг иш жойи (лавозими)ни сақлаган ҳолда уни ишдан озод қилиши шарт.


4. Ходимнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, унинг жамият манфаатларига доир қилаётган ҳаракатлари вақтида ушбу вазифаларни бажариш учун қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.


5. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, шунингдек, жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилишлари вақтидаги уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш билан боғлиқ харажатлар:

бюджет ҳисобидан - бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар томонидан қопланади.

6. Давлат бошқаруви органлари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари бошқарув аппарати, шунингдек, жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, молиявий таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни ташкилотларнинг иш ҳақи фонди ҳисобидан амалга оширадилар.