ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2020 й. Ф-5537-сон "Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

29.01.2020 й.

N Ф-5537



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ТУРИ КИРИБ

КЕЛИШИ ВА ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ ТАЙЁРЛАШ

БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 2019-nCoV коронавируси (кейинги ўринларда - коронавирус)нинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси (кейинги ўринда - Республика комиссияси) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг (А.Н. Арипов) асосий вазифалар этиб белгилансин:

умумжаҳон, минтақавий ва мамлакат ичидаги эпидемиологик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, мамлакатда коронавируснинг тарқалиши ва эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши тенденцияларини прогноз қилиш;

коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва уларга тузатишлар киритиш мақсадида ХХР ва бошқа манфаатдор давлатларнинг давлат тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан зарур ҳамкорликни ва маълумот алмашишни ташкил этиш;

коронавирус муаммолари бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштириш, ушбу касалликни профилактика қилиш, диагностика ва даволашнинг замонавий ва самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

захирани шакллантириш ва соҳага алоқадор соғлиқни сақлаш муассасаларини ҳамда аҳолини диагностика воситалари, вирусга қарши препаратлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида зарур ҳажмда таъминлаш;

илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида мамлакат ҳудудида коронавирусга ўз вақтида диагностика ва комплекс профилактика қилиш бўйича самарали чора-тадбирларни ташкил этиш, шунингдек. эпидемиологик ноқулай давлатларда вақтинча яшаётган ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори зоналарга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш;

коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш ҳамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемиологияга қарши комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

замонавий оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, Интернет, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқалар)ни жалб қилган ҳолда аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни тушунтириш, шунингдек, уни профилактика қилиш усуллари бўйича санитария-маърифий ишларни самарали ташкил этиш;

коронавирус бўйича эпидемиологик вазият мураккаблашган ҳолатда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш.


3. Республика комиссияси манфаатдор вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот ва бошқа соҳага алоқадор ташкилотларни жалб қилган ҳолда уч кун муддатда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар дастури)ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Чора-тадбирлар дастуридаги тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Белгилансинки, клиник-эпидемиологик кўрсаткичлар бўйича коронавирус билан касаллангани гумон қилинган, грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликларнинг оғир шаклига чалинган беморлар кўрсатилган вирус турига мажбурий тартибда диагностикадан ўтказилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоб-китоблари бўйича 2020 йил 5 февралга қадар Давлат чегараларининг кесиб ўтиш жойлардаги санитария-карантин пунктларини стационар ва портатив тепловизорлар билан жиҳозлаш ҳамда коронавируснинг янги турини аниқлаш учун диагностика воситалари ва бошқа махсус ҳимоя воситаларини харид қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур молиявий маблағларнинг ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

коронавирус бўйича эпидемиологик осойишталиккача бўлган даврда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захираларини яратсин, оғир респиратор инфекцияларга чалинган беморларни даволаш учун соҳага алоқадор стационарларнинг реанимация ва интенсив терапия бўлимларини зарур дори ва дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Uzbekistan airports" АЖ, "Uzbekistan airways" АЖ ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига коронавируснинг кириб келишини назорат қилсин ва олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг таълим муассасаларида коронавируснинг тарқалишини профилактика қилиш ва олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши самарали вирусга қарши препаратлар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ва бошқа юқумли касалликларни профилактика қилиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тизимли ахборот-маърифий ишларни ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиологик осойишталик марказларини эҳтиёжга мувофиқ коронавирус ва бошқа юқумли касалликларни самарали профилактика қилиш, диагностика ва даволаш учун зарур бўлган шахсий ҳимоянинг самарали воситалари, диагностикумлар, вирусга қарши, симптоматик препаратлар, бошқа воситалар ва ускуналар билан таъминласин.


9. Мазкур фармойишнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 январдаги

Ф-5537-сон фармойишига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг

янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини

олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш

бўйича республика махсус комиссияси

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раҳбари


А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


А.К. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Комиссия раҳбарининг ўринбосари


А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


Э.М. Ганиев

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири


А.Х. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири


С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири


И.У. Маджитов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


А.В. Шин

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири


Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти


С.Х. Кариев

-

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи


О.К. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


Б.А. Шаякубов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари


А.Дж. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Б.Т. Норкобилов

-

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


М.Б. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


Б.И. Алматов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори - Давлат бош санитар врачи


Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


А.А. Ташпулатов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


А.А. Муминов

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари


Б.А. Рашидов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари


С.С. Сайдалиев

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Карантин ва ўта хавфли инфекциялар профилактикаси маркази бошлиғи


Н.И. Усманбеков

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари


М.Ж. Ганиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг шўъба мудири

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 январь






































Время: 0.0345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск