язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар/ "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ВМ 30.01.2020 й. 53-сон қарорига 8-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 январдаги

53-сон қарорига

8-ИЛОВА



"Томорқа хизмати" масъулияти чекланган

жамиятларининг реестрини шакллантириш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятларининг (кейинги ўринларда "Томорқа хизмати" МЧЖлари деб аталади) реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилаб беради.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


"Томорқа хизмати" МЧЖлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги барча фаолият турларини ривожлантириш учун зарур моддий ресурсларни етказиб бериш, шунингдек, иссиқхоналар қуриб бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан бирга қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект;


"Томорқа хизмати" МЧЖлари реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) - "Томорқа хизмати" МЧЖларининг тизимлаштирилган рўйхати ва улар ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона маълумотлар базаси.


3. Реестрга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо бўлган "Томорқа хизмати" МЧЖлари киритилади.


3-1. "Томорқа хизмати" МЧЖлар реестри юритиладиган ахборот дастури Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг тегишли ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинади.

4. Реестрнинг шакли ва мазмуни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланади.


5. "Томорқа хизмати" МЧЖни Реестрга киритиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ


6. "Томорқа хизмати" МЧЖлари реестрини шакллантириш ва юритиш Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашлари (кейинги ўринларда ҳудудий кенгаши деб аталади) томонидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари (кейинги ўринларда туман кенгаши деб аталади) билан биргаликда амалга оширилади.

"Томорқа хизмати" МЧЖларини Реестрга киритиш ва уларга реестр рақамини бериш ҳудудий кенгаш томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) Реестрга киритиладиган "Томорқа хизмати" МЧЖлар бўйича электрон базага маълумотлар келиб тушишини назорат қилади, услубий ва ташкилий раҳбарликни амалга оширади, Реестрга киритилган "Томорқа хизмати" МЧЖлари ҳисобини юритади, уларнинг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда таҳлил қилиб боради.


7. Реестрни шакллантириш ва юритиш туман кенгашлари томонидан тақдим этиладиган материаллар асосида ҳудудий кенгаш томонидан амалга оширилади.


8. Реестрга киритиш юзасидан ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган талабларга жавоб берадиган "Томорқа хизмати" МЧЖлари туман кенгашига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

"Томорқа хизмати" МЧЖнинг устави нусхаси;

"Томорқа хизмати" МЧЖнинг асосий воситалари (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар) тўғрисида маълумот, уларга бўлган мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.


9. Ҳужжатлар "Томорқа хизмати" МЧЖлари томонидан ўзи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тегишли туман кенгашига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда туман кенгашининг электрон почта манзилига тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар "Томорқа хизмати" МЧЖнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.


10. Туман кенгаши Реестрга киритилиши зарур бўлган ҳужжатларни, шунингдек, ваколатли давлат органлардан бошқа маълумотларни мустақил равишда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро маълумот ахборот алмашинуви орқали, шу жумладан, электрон шаклда олади.

"Томорқа хизмати" МЧЖларидан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


11. Ҳужжатлар туман кенгаши ходими томонидан қабул қилинади, нусхаси эса мурожаат қилувчига улар қабул қилиб олинган санани кўрсатган ҳолда юборилади (топширилади). Ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилган тақдирда, мурожаат қилувчига электрон алоқа воситалари орқали тегишли жавоб юборилади.


12. "Томорқа хизмати" МЧЖ томонидан тақдим ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) "Томорқа хизмати" МЧЖ ушбу Низомга 3-иловада белгиланган талабларга жавоб бермаган тақдирда туман кенгаши ушбу тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишни рад этиш ҳуқуқига эга.

Тақдим этилган ҳужжатларни рад қилингани тўғрисидаги билдиришнома "Томорқа хизмати" МЧЖга икки кун муддатда рад этиши сабабларини асослантирган ҳолда юборилади (топширилади) ҳамда унинг бир нусхаси ҳудудий кенгашга маълумот учун тақдим этилади.

"Томорқа хизмати" МЧЖ аризасини кўриб чиқишни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


13. Туман кенгаши томонидан қайтарилган ҳужжатлар "Томорқа хизмати" МЧЖ кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда туман кенгашига такроран тақдим этилиши мумкин.


14. "Томорқа хизмати" МЧЖ туман кенгаши томонидан аризани кўриб чиқишни рад этилганлиги юзасидан ҳудудий кенгашга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


15. Туман кенгаши "Томорқа хизмати" МЧЖ томонидан тақдим этилган ҳужжатларини икки иш кунида кўриб чиқади ва икки иш кунидан кечиктирмай Реестрга киритиш масаласини ҳал этиш учун ҳудудий кенгашга тақдим этади.


16. Ҳудудий кенгаш Туман кенгаши томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текширади, зарур ҳолларда, статистика ва солиқ органларидан тегишли маъумотларни сўраб олади.


17. Ҳудудий кенгаш тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича уч иш куни ичида "Томорқа хизмати" МЧЖни Реестрга киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


18. "Томорқа хизмати" МЧЖнинг тақдим этган ҳужжатлари мазкур Низом талабларига мос эмаслиги ҳудудий кенгаш томонидан Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинишига асос ҳисобланади.


19. Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақтдан эътиборан уч иш куни ичида ҳудудий кенгаш "Томорқа хизмати" МЧЖга рад этиш сабаблари асослантирилган ёзма билдиришнома юборади.


20. Реестрга киритиш рад этилишига асос бўлган сабаблар "Томорқа хизмати" МЧЖ томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар туман кенгашига ушбу Низомда белгиланган тартибда такроран кўриб чиқиш киритилиши мумкин.


21. "Томорқа хизмати" МЧЖлари томонидан Реестрга киритиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар ҳудудий кенгаш архивида ўн йил давомида сақланади.



3-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


22. Реестрда "Томорқа хизмати" МЧЖ тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

"Томорқа хизмати" МЧЖнинг номи;

солиқ тўловчининг идентификацион рақами;

корхоналарнинг умумий таснифланиш коди;

маъмурий-ҳудудий мансублигини аниқлаш коди;

"Томорқа хизмати" МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва устави нусхаси;

"Томорқа хизмати" МЧЖ жойлашган жой;

ишлаб турган ўз асосий воситалари рўйхати (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмларга бўлган мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари);

алоқа воситалари (телефон, факс, электрон почта манзили).


23. Реестр вилоят ва туманлар бўйича электрон маълумотлар базаси шаклида Кенгашнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали юритилади.


24. "Томорқа хизмати" МЧЖларининг Реестри йилнинг ҳар чорагида янгилаб борилади.


25. Реестрга киритилган маълумотларда ўзгаришлар бўлган тақдирда "Томорқа хизмати" МЧЖлари тўғрисида туман кенгашини ўн кун муддат ичида хабардор этиши лозим.


26. Реестрга киритилган маълумотлар очиқ ҳисобланади, "Томорқа хизмати" МЧЖларининг молиявий кўрсаткичлари бундан мустасно.


27. Реестрнинг архив нусхаси қоғоз вариантда ва ягона электрон вариантда якунланган йилнинг 31 декабрь ҳолатига ҳар йили 10 январга қадар шакллантирилади, ҳудудий кенгаш томонидан тасдиқланади ва ўн йил давомида ҳудудий кенгашнинг идоравий архивида электрон шаклда сақланади.



4-БОБ. "ТОМОРҚА ХИЗМАТИ" МЧЖНИ

РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


28. "Томорқа хизмати" МЧЖ қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилади:

туман кенгашига Реестрдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилиши;

"Томорқа хизмати" МЧЖларининг фаолияти тугатилиши;

мазкур Низомнинг 37-бандида белгиланган талаблар бажарилмаслиги;

"Томорқа хизмати" МЧЖлари томонидан ушбу Низомда белгиланган талаблар бузилганда.


29. "Томорқа хизмати" МЧЖлари Реестрга киритилган кундан бошлаб узоғи билан бир йил ичида мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган талабларга жавоб бериши лозим.


30. "Томорқа хизмати" МЧЖ ҳудудий кенгаш қарорига асосан Реестрдан чиқарилади ва бу тўғрисида икки кун ичида Реестрга тегишли тузатиш киритилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. "Томорқа хизмати" МЧЖлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорида белгиланган фоиз ставкасида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит олиш ҳуқуқига эга.


32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



"Томорқа хизмати" МЧЖларини Реестрга киритиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

"Томорқа хизмати" МЧЖлари

1. Реестрга кириш учун  ушбу Низомда келтирилган талабларга мувофиқ хужжатларни тайёрлаш.


2. Ҳужжатларни  ўзи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тегишли туман кенгашга бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда туман кенгашининг электрон ёки почта манзилига олинганлиги тўғрисида хабардор қилиш шарти билан тақдим этиш.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши

1. Хужжатларни қабул қилинган санаси кўрсатган ҳолда қабул қилиш.


2. Тақдим этилган маълумотлар ишончлилигини текшириш.


3. Ариза берувчи - "Томорқа хизмати" МЧЖларининг ҳужжатларини фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашига юбориш учун тайёрлаш  ёхуд қўриб чиқишни рад этиш.


4. Тақдим этилган ҳужжатларни фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашига юбориш.

Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб икки куни ичида

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  ҳудудий кенгаши

1. Келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш.


2. "Томорқа хизмати" МЧЖларини Реестрга киритиш ёки киритилишини рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


3. Реестрга киритилганлиги ёки Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор  билдиришнома нусхасини "Томорқа хизмати" МЧЖларига юбориш.

Ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

"Томорқа хизмати" МЧЖларини Реестрга киритиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилиши натижаси юзасидан маълумотларни Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

Ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида





Низомга

2-ИЛОВА

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари Кенгашига

АРИЗА


1. Сиздан "_____________Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамияти Реестрига киритишингизни сўраймиз.

(ариза берувчи жамиятнинг тўлиқ номи)

(жойлашган ери (почта манзили))

КТУТ коди

      

ХХТУТ коди

     

ТҲШТ коди

      

МШТ коди

           

ДБИБТ коди

            

МҲОБТ коди

            

СТИР

Телефон (уяли, шаҳар), факс, электрон почта манзили


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1.

2.

3.

4.

Директор (раҳбар)

(имзо)

"___" _____________ 20___ й.






Низомга

3-ИЛОВА



Реестрга киритиш учун "Томорқа хизмати"

МЧЖларига қўйиладиган

Т А Л А Б Л А Р

N

Кўрсаткичлар

Талаб

N

Кўрсаткичлар

Талаб

"Томорқа хизмати" МЧЖлари

реестрига киритиш санасигача

"Томорқа хизмати" МЧЖлари реестрига

киритилган санадан 1 йилдан кейин

1.

Мотокультиватор (мотоблок)

2 дона

1.

Мотокультиватор (мотоблок)

4 дона

2.

Трактор ёки мини трактор

1 дона

2.

Трактор ёки мини трактор

2 дона

3.

Юк сақлаш омборхонаси (усти ёпиқ бостирма)

50 тонна

3.

Юк сақлаш омборхонаси (усти ёпиқ бостирма)

200 тонна

4.

Дорипуркагичли ускуна

2 дона

4.

Дорипуркагичли ускуна

5 дона

5.

Хонадонга хизмат кўрсатиш учун шартномалар

ҳар йили 2 минг хонадонга

5.

Хонадонга хизмат кўрсатиш учун шартномалар

ҳар йили 5 минг хонадонга

6.

Устав капитали миқдори

базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баровари

6.

Устав капитали миқдори

базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробари




7.

Кўчат ва сабзавот уруғлари сотиш дўкони





8.

Ўсимликлар клиникаси дўкони*





9.

Юк сақлашга мўлжалланган музлатгичли омборхона*


*) Бино ва иншоотлардан ижара муносабатлари асосида фойдаланилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь