Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.07.2004 й. 342-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 июлдаги

342-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасидаги давлат бошқарув органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Марказ тизимига ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, шунингдек Марказга қарашли академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари киради.

Ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари икки томонлама бўйсунишда бўладилар ва Марказга ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳисоб берадилар.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Марказ ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Марказ ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари моддий-техника таъминоти, шунингдек Марказ тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Марказга ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Марказ, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Марказ тасарруфидаги бошқа муассасалар юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.



II. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган, ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнига янги педагогика ва ахборот технологияларини, шунингдек ўқувчиларни миллий мустақиллик ғоялари, бой интеллектуал мерос ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва методларини жорий этиш;

таълим даражасини ва касб-ҳунар мутахассисларини тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши ва нашр қилинишини ташкил этиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари педагог кадрларининг касб даражасини ошириш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш.


8. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши мониторингини амалга оширади;

манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади, вазифалари ва йўналишларини амалга оширишга қаратилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг илмий асосланган прогнозларини ишлаб чиқади;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари турлари ва йўналишларини белгилайди, минтақаларнинг географик, демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни оқилона жойлаштирилишини таъминлайди;

академик лицейларни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича бош пудратчи сифатида иш кўради, касб-ҳунар коллежларининг лойиҳалаштирилишига, қурилишига ва реконструкция қилинишига методик раҳбарлик қилади ва техник жиҳатдан кўмаклашади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандарти, ўқув режалари ва дастурларининг жорий этилишини ва такомиллаштирилишини таъминлайди;

таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш чора-тадбирларини кўради;

таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг, ўқув-педагогика марказлари ва кабинетларининг педагоглар жамоаларини ўқув-методик материаллар ва дарсликларни ишлаб чиқишга, янги педагогик технологияларни, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга истиқболли ёндашувларни ишлаб чиқишга кенг жалб этишни таъминлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига таълим йўналишлари бўйича ўқувчилар қабул қилиш тартиби ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

ўсиб келаётган авлодни маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга, халқ урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини жорий қилади, шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устуворлигини таъминлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаларида ёшларнинг илмий-техник ижодиётини ривожлантиради ва унинг самарадорлигини оширади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини таъминлайди;

етим болалар ҳамда ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг марказлаштирилган ҳисобини олиб боришда васийлик ва ҳомийлик органларига методик ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади;

касб-ҳунар коллежларидаги таълим жараёнини ишлаб чиқариш ва тадбиркорлар билан интеграциялашни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва жорий этади;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва уларнинг бутланишини таъминлайди;

касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари, давлат бошқаруви манфаатдор органлари билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчилари ва ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш, соғлиғини ҳамда ўқиши ва меҳнати учун хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

педагог ходимларни рағбатлантириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ходимларини Ҳукумат мукофотларига тақдим этади;

Марказ тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директорларини танлов орқали танлашни ташкил этади, келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ва белгиланган тартибда тайинлайди;

манфаатдор республика давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида девиант хулқ-атворли, жисмоний ва ақлий ривожланиши заиф ўсмирларнинг таълим олиши, ривожланишдаги нуқсонини тузатиш ва ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини жиҳозлашнинг норматив талабларини ишлаб чиқади, Марказ тизимидаги муассасалар ва ташкилотларда моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, хорижий инвестицияларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ривожлантиришга ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга жалб этиш ишларини олиб боради;

мамлакатимиз ва хорижий молия институтларининг кредитлари, қарзлари ва грантларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини такомиллаштириш муаммолари бўйича кенгашлар, симпозиумлар, семинарлар, ўқув-методик конференциялар, танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этади.


9. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ва Марказга қарашли бошқа муассасалар орқали ҳал этади.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли вазирликлар ва идоралардан, Марказнинг ҳудудий бўлинмаларидан статистика маълумотларини ва прогноз кўрсаткичларини олиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг айрим масалаларини ҳал этиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ишини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар тайёрлаш, давлат таълим муассасалари ходимлари ва ўқувчиларнинг белгиланган ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

мулкчилик шакллари ва бўйсунишидан қатъи назар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари томонидан "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини белгиланган тартибда текшириш;

ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ҳамда методик материаллар тўғрисида хулосалар тайёрлаш, педагогика фани ютуқлари ва илғор тажрибадан фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий методик кенгаш ташкил этиш, методик кенгаш таркибини ва унинг тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш юзасидан хулосалар бериш;

хорижий инвестициялар ҳисобига сотиб олинадиган ўқув-лаборатория жиҳозлари қабул қилиниши ва етказиб берилишини таъминлаш;

базавий олий таълим муассасалари томонидан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун малакали педагоглар ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришда ва унга методик раҳбарлик қилишда қатнашиш.

Марказ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Марказ ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.

Марказ, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.


12. Марказ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.



IV. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Марказга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - директор бошчилик қилади.

Директорнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

14. Директор:

Марказ фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади;

Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Марказ тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Марказ фаолияти алоҳида участкаларига раҳбарлиги ва тасарруфидаги органлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

Марказ тизими ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Марказнинг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида штат жадвалини, шунингдек Марказ марказий аппаратининг ҳамда республика бюджетидан молиялаштириладиган тасарруфидаги муассасаларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Марказнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Марказ тизимига кирувчи тасарруфидаги бошқа муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Марказнинг марказий аппарати ходимларини, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Марказ тизимига кирувчи тасарруфидаги бошқа муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Марказда директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Марказ директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Марказ фаолиятининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган, ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини янада амалга ошириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Марказ раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Марказ ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

16. Ҳудудий бошқармалар, шунингдек Марказ тасарруфидаги муассасалар ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда Марказ томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.

Ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига биноан Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадилар.


17. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 333-модда.

































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск