язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Адлия органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2004 й. 343-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2004 й.

N 343



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши ҳамда Адлия вазирлигига қўшимча функциялар юкланиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

а) II бўлим 7-банднинг 8-кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятни молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиладиган давлат маблағларини улар ўртасида тақсимлайди";

б) III бўлим 9-банднинг 28-кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятни давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 334-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 71-модда.