ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ходимлар (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар) /

Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.02.2020 й. 74-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 февралдаги

74-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бинар (иккиталик) диссертация ҳимояси тизими асосида

фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий

даражаларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражага (кейинги ўринларда фалсафа доктори (PhD) деб аталади) эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси - муайян фан тармоғи бўйича тегишли мавзу юзасидан битта диссертация доирасида инновацион хусусиятга эга бўлган илмий янгиликлар олинган ва уларнинг амалиётга жорий этилиши салмоқли самара берган фалсафа доктори (PhD) илмий даражага эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш амалиёти;


бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация - ўрнатилган тартиби диссертация мавзуси тасдиқланиб, назарий тадқиқотлар ва илмий натижаларини амалиётга жорий қилиш жараёни икки нафар изланувчи томонидан ҳамкорликда ташкил этилган, тадқиқотнинг мазмун-моҳияти белгиланган талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яҳлит илмий иш сифатида назарий илмий янгиликлари тизимли равишда асосланган (фан доктори (DSc) учун) ва инновацион илмий янгиликлари амалиётга мақсадли жорий этилган (фалсафа доктори (PhD) учун) қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар.


3. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш ва талабгорларни тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқлаш олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


4. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

муайян фан тармоғи бўйича битта диссертация икки нафар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланиши;

тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича ихтирога патентлар ёки селекция ютуқлари олиниб, уларнинг амалиётга жорий этилиши ва салмоқли самара олиниши;

илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) салмоқли самараси юзасидан хулоса (далолатнома) берилган бўлиши.


5. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражаларга талабгорлар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари бўйича белгиланган тегишли талабларни бажарган бўлиши шарт.


6. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация юзасидан олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасаси семинари, шунингдек, ҳимояси натижасига кўра талабгорларга тегишли равишда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш (бермаслик) тўғрисида ягона қарор қабул қилинади ва мазкур қарор талабгорларга нисбатан тенг қўлланилади.


7. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни мустақил ҳолда талабгорларга бериш ваколати Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетига (кейинги ўринларда Университет деб аталади) берилади.



2-БОБ. БИНАР (ИККИТАЛИК) ҲИМОЯ ТИЗИМИ АСОСИДА

ДИССЕРТАЦИЯ ҲИМОЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Изланувчилар тадқиқот олиб бораётган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси (кейинги ўринларда муассаса деб аталади) кенгашида диссертация мавзуси ва илмий маслаҳатчиси тасдиқланади.

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор ўз диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга татбиқ этадиган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича изланувчига илмий раҳбар бўлиши мумкин.


9. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланадиган диссертация бўйича илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиб, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун талабгорлар олий таълимдан кейинги таълимнинг мустақил изланувчилик институтига қабул қилинади. Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий иш бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида ташкил этилаётганлиги ҳам кўрсатилади.

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизимида тадқиқотчиларнинг шахсий режа ва назарий-методологик дастур ҳар иккала тадқиқотчи учун алоҳида ишлаб чиқилади, белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда мониторинг қилинади.


10. Диссертация мавзуси ва илмий маслаҳатчиси тасдиқланганидан сўнг Университет кенгашига диссертация мавзусини, изланувчиларни ва илмий маслаҳатчини рўйхатга олиш учун йўлланма хат билан мурожаат қилади.


11. Муассаса тақдим этган ҳужжатлар Университет кенгашида муҳокама қилиниб, диссертация мавзуси, изланувчилар ва илмий маслаҳатчи рўйхатга олинади.


12. Диссертация якунланганидан кейин иш бажарилган муассаса олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Университет ҳузурида фаолият кўрсатаётган Илмий даражалар берувчи илмий кенгашга мурожаат этади. Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

диссертация ҳимоясини ташкил қилиш ҳақида мурожаат;

изланувчилар тўғрисидаги объектив-маълумотномалар;

изланувчиларнинг олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги дипломлари нусхаси;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси дипломининг нусхаси (фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор учун);

ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни топширганлиги ҳақидаги гувоҳнома (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор учун);

диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси;

диссертация муҳокама қилинган ташкилотлар хулосалари (агар мавжуд бўлса);

изланувчиларнинг диссертация бажарилган муассаса томонидан тасдиқланган илмий ишлари рўйхати, асосий илмий ишлари нусхалари;

илмий маслаҳатчининг тақризи;

фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор учун фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертацияси автореферати;

илмий натижалар амалиётга жорий қилинган ташкилот томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари ва жорий этишдан олинган (кутилаётган) салмоқли самараси юзасидан хулосаси ва далолатномалари;

диссертация ва диссертация автореферати. Бунда диссертация ва диссертация автореферати фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотига қўйилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади.

Агарда Университетда диссертация ихтисослиги бўйича Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш бўлмаса, у ҳолда диссертация бажарилган муассасанинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига (кейинги ўринларда OAK деб аталади) мурожаати асосида OAK ва Университет кенгашининг қўшма қарори билан бир марталик Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузилади ва диссертация ҳимояси белгиланган тартибда ташкил этилади.


13. Диссертациянинг ҳимояси асосида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш талабгорларни тегишли илмий даражаларда тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аттестация ишини Университет кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этади.


14. Университет кенгашида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси мазкур аттестация иши бўйича ахборот беради.

Университет кенгаши мажлисида илмий натижалар жорий қилинган ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари) ва вакиллари иштирок этиши шарт.

Университет кенгашига эксперт сифатида бошқа ташкилотларда фаолият олиб бораётган илмий даражага эга бўлган мутахассислар жалб этилиши ва унинг мажлисида бошқа шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раисининг диссертация бўйича ахбороти муҳокамаси натижасига кўра Университет кенгашининг қарори билан талабгорларга тегишли равишда илмий даражалар бериш тўғрисидаги Илмий даражалар берувчи илмий кенгашнинг қарори тасдиқланади.


15. Университет кенгаши қарори билан бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганларга давлат намунасидаги дипломлар уч иш куни ичида расмийлаштирилади.

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари тўғрисидаги дипломлар Университет ректори ва Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси томонидан имзоланади.


16. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш белгиланган тартибда илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг аттестация ишини электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга мониторинг қилиш ва сақлов учун тақдим этади.


17. Университет ҳар йил якуни бўйича 10 январь кунига қадар илмий даражалари тасдиқланган талабгорларнинг диссертация ҳимоялари ва уларнинг натижалари юзасидан ОАКга маълумотнома киритади.

Аттестация ишларининг мониторинги натижалари OAK Раёсатида кўриб чиқилиб, уларнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестациясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қанчалик мувофиқлиги юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.

Аттестация ишларининг мониторинги натижалари бўйича OAK Раёсати томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган асос ва тартибда илмий даражадан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий даражаларда тасдиқланган шахслар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


19. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун диссертация ҳимоясини ташкил этишдаги келишмовчиликлар қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.


20. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосидаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) дипломларини тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш белгиланган тартибда OAK томонидан ташкил этилади.


21. Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқланганлар тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгорнинг илмий натижаларни амалиётга жорий этишдаги алоҳида хизматлари OAK веб-сайти ва "OAK Бюллетени" журналида эълон қилинади.


22. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 64-модда















































Время: 0.1567
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск