язык интерфейса

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.02.2020 й. 3220-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 26.12.2019 й. 01-02/15-71-сон қарори билан тасдиқланган)

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.02.2020 й. 3220-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 26.12.2019 й. 01-02/15-71-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 10 февралда 3220-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2019 йил 26 декабрдаги

01-02/15-71-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини ўзгартириш,

унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш,

қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона юк декларациясини (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартибини белгилайди.



I БЎЛИМ. ЭЛЕКТРОН ШАКЛДАГИ БЮДНИ

ЎЗГАРТИРИШ, ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза - ваколатли шахснинг БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати;


божхона органи - БЮДни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш, бекор қилиш, унга ўзгартириш, қўшимча киритиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва тегишли ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади), Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси ва божхона постлари;

божхона қиймати декларацияси (бундан буён матнда БҚД деб юритилади) -БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат;


БЮДни тузатиш шакли (бундан буён матнда БДТ) - Божхона қўмитаси томонидан белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тайёрланган БЮД ҳамда БҚДдаги маълумотларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳақидаги электрон ҳужжат;

БЮДдаги хато - божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот ва (ёки) божхона органларида мавжуд ахборот билан БЮД ва (ёки) БҚДдаги маълумотлар орасидаги тафовут, шунингдек БЮД ёки БҚД графаларидаги нотўғри маълумотлар;


БЮДдаги камчилик - божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган маълумотларнинг етишмаслиги ёки БЮД билан бирга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар;


БЮДга ўзгартириш киритиш - БЮД ва (ёки) БҚДдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;


БЮДга қўшимча киритиш - БЮД ва (ёки) БҚДга янги маълумотларни киритиш ёҳуд тегишли ҳужжатларни қўшиш;


БЮДни қайта расмийлаштириш - расмийлаштирилган қоғоз шаклидаги БЮДни бекор қилиб, унинг ўрнига янги БЮДни расмийлаштириш;


БЮДни қайтариб олиш - БЮДни божхона органида рўйхатга олинганидан сўнг уни қайтариш орқали юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;


БЮДни бекор қилиш - БЮДни божхона органида рўйхатга олинганидан сўнг бекор қилиш орқали юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;


декларант - товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;


декларацияловчи шахс - божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс;


декларацияловчи шахслар рўйхати - декларант томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг "Декларацияловчи шахслар рўйхати" интерактив хизматига(дан) қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган декларацияловчи шахслар рўйхати;


расмийлаштирилган БЮД - божхона органи томонидан рўйхатга олинган ва "D" графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилган БЮД;


рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД - божхона органи томонидан БЮДнинг 7-графасига БЮД рақами ва қабул қилинган сана кўрсатилган, аммо "D" графасига божхона органининг тегишли белгилари қўйилмаган БЮД;


товарларни электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭДААТ деб юритилади) - вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларининг алоқасини таъминловчи дастурий-техник воситалар комплекси;


электрон шаклдаги БЮД - декларацияловчи шахснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, Божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклда ТЭДААТ воситасида электрон ҳужжат кўринишида тақдим этилган БЮД;

ахборот алмашиш тизими - ахборот тизимлари орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида электрон хабарларни алмашиш, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш воситаси;


янги БДТ - декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олинган БДТдаги хато ва камчиликларни бартараф этиш учун тақдим этилган БДТ;


янги БЮД - декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олиниб, ундаги хато ва камчиликлар бартараф этилиб, қайта тақдим этилган БЮД;


қайта расмийлаштирилган БЮД - янги БЮД расмийлаштирилиб, юридик кучга эга ҳужжат сифатида амал қилиши тўхтатилган аввалги БЮД;


ҳудудий божхона бошқармалари - Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;

Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими.

2. Божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин БЮД қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида БЮДга божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра, мазкур Низом талаблари асосида ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин.

Агар божхона органи декларант ёки божхона брокери томонидан кўрсатилган сабабларни асосли деб топса, БЮД товарлар чиқариб юборилгунига қадар декларант ёки божхона брокери томонидан қайтариб олиниши мумкин.

Олиб чиқилаётган товарларга доир БЮД ушбу товарларни олиб чиқишга рухсат берилганидан кейин ҳам, лекин улар амалда олиб чиқилгунига қадар қайтариб олиниши мумкин.


3. Божхона органига келиб тушган ариза Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг 28-моддасида белгиланган муддатда кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб берилади. Жавоб хати божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.


4. Божхона органи аризани тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.


5. Электрон БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш декларацияловчи шахс томонидан божхона органига БДТ тақдим этиш орқали мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади, зарур ҳолларда БҚД ёки тегишли ҳужжатлар БДТга илова қилинади.

Божхона органлари томонидан декларацияловчи шахсдан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилаётган БЮДда мавжуд ҳужжатларни такроран БДТга илова қилиниши талаб этилмайди, сифатсиз (ҳира, бўялган, тушунарсиз ва ҳ.к.) ҳужжатлар бундан мустасно.

БДТ ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилган электрон БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

Электрон БЮД ёки БҚД графаларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш талаб этилмасдан божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган тегишли ҳужжатлар тақдим этиш лозим бўлган тақдирда, декларацияловчи шахс божхона органларига ҳужжатларни ТЭДААТ ёки Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган тегишли интерактив хизматлар орқали тақдим этади.

6. Қоғоз шаклдаги БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш БЮДнинг барча нусхаларидаги тегишли графаларига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш ёҳуд уни қайта расмийлаштириш орқали мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


7. БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри (электрон БЮДда ЭРИ) билан тасдиқланади. Божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритилганлиги ҳақида декларант ёки декларацияловчи шахс ёзма шаклдаги хат ёки ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилинади.


8. БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ёки қайтариб олиш қуйидаги ҳолларда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади:

божхона расмийлаштируви жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш зарур бўлганда;

божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммасини тўғрилаш зарурати юзага келганда;

товарларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари техник жиҳатдан носоз бўлганда;

экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар уларни олиб чиқишга рухсат берилган санадан сўнг автотранспорт воситаси ташувида ўн кунга қадар, бошқа транспорт воситалари ташувида йигирма кунга қадар олиб чиқилмаган ҳолатларда;

БЮД ёки унинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилганида, бундан экспорт ёки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳамда Ўзбекистон

...