ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тошкент ислом университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг Низоми (ЎзР ВМ 06.05.1999 й. 224-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 6 майдаги

224-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 7 апрелдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган.


2. Тошкент ислом университети давлат олий ўқув юрти ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва ушбу Низомга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тажрибасини инобатга олган ҳолда ўқув-услубий, илмий ва бошқа фаолиятларни амалга оширади.


3. Тошкент ислом университети юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, миллий ва хорижий валюталарда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.

Тошкент ислом университети жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 55-уй.



II. ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Тошкент ислом университетининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

диншунослик асослари, йўналишлари, илмий-тадқиқот тамойиллари, ислом дини тарихи, фалсафаси, уларнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни ҳамда замонавий фанларни чуқур ўзлаштирган, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний муассасалар олдидаги назарий ва амалий вазифаларни ҳал этишга қодир, юксак маданий савия, касбий билимдонлик ва ахлоқий-эстетик баркамолликни ўзида мужассамлаштирган ватанпарвар, фидокор, юқори малакали мутахассис - бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлаш ҳамда мавжуд кадрларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

ислом динига оид таълим йўналишлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш борасида жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасаларининг тажрибасини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш ва Тошкент ислом университети ўқув-тарбия жараёни сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш, уларда бурчга садоқат ва ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш, миллатимизнинг буюк илмий, маънавий қадриятлари асосида етук исломшунос мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

аждодларимизнинг бой диний илмий-назарий меросларини тиклаш, чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ривожлантириш, тадқиқотлар натижаларини жамлаш ва умумлаштириш асосида кенг жамоатчиликка етказиш;

жаҳон цивилизацияси тарихида ислом динининг тутган ўрнини тадқиқ этиш асосида ҳозирги кўп динлик шароитида дунёда, минтақада ва мамлакатимиздаги исломнинг роли ва аҳамиятини аниқлаш, ривожланиш йўналишлари, ғоялари ва қонуниятларини назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил этиш;

узлуксиз таълим тизими ва кенг жамоатчилик учун диншунослик, хусусан, ислом таълимоти ва фалсафаси бўйича илмий-оммабоп асарлар, дарсликлар, ўқув дастури ва қўлланмалар яратиш ҳамда уларни нашр этиш;

хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хориждан соҳанинг етук мутахассис-ўқитувчиларини жалб қилиш, манфаатдор давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, тижорат тузилмалари ҳамда жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар ва шахслар билан шартнома асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

ҳар томонлама ривожланган ва содиқ шахсни, мустақил давлат фуқаросини Ватан фидойиси, жамият ва оила олдидаги ўз масъулиятини ҳис қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда халқ анъаналарини эъзозловчи, эл-юрт келажаги учун ҳалол меҳнат қилувчи, диний бағрикенглик руҳида тарбияланган баркамол авлодни шакллантириш.



III. ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАР, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


а) талабалар


5. Тошкент ислом университетига умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар тест синовлари натижаларига кўра давлат грантлари ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Тест синовларидан муваффақиятли ўтганлар Тошкент ислом университети ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади ва уларга талабалик гувоҳномаси ҳамда рейтинг-синов дафтарчаси берилади.

Тошкент ислом университети исломшунослик, диншунослик, ислом тарихи ва фалсафаси, фиқҳ, иқтисодиёт, табиий фанлар йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича қуйидаги таълим турлари асосида ўқитишни амалга оширади:


Бакалавриат - таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган таянч олий таълими бўлиб, уни тугатганларга давлат аттестацияси якунларига кўра "бакалавр" даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.


Магистратура - бакалавриат негизида муайян мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 2 йилдан кам бўлмаган олий таълим бўлиб, уни тугатганларга давлат аттестацияси якунларига кўра "магистр" даражаси берилади ва давлат намунасидаги диплом топширилади.


6. Тошкент ислом университети талабаларининг ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагилардан иборат:

университет Манбалар хазинаси, кутубхонаси, ахборот тизими, ўқув, илмий, тиббий ва бошқа бўғинларининг хизматидан бепул фойдаланиш;

илмий-тадқиқот ишларининг барча турларида, конференциялар, симпозиумларда иштирок этиш, ўз ишларини нашрга тақдим этиш;

танланган таълим йўналиши ва ихтисослиги бўйича ўтиладиган фанларга қўшимча равишда бошқа фанларни ҳам шартнома асосида ўзлаштириш;

қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий ихтисослик бўйича таълим олиш;

университетда ўқиш даврида ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш;

белгиланган тартиб ва миқдорда стипендиялар, шунингдек, Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиясини олиш;

тиббий маълумотномалар асосида ва бошқа истисно ҳолларда белгиланган тартибда академик таътил олиш;

университетнинг талабалар уйларидан жой билан таъминланиш;

ўқишдан бўш вақтларида меҳнат шартномаси бўйича ишлаш.

Талабалар ўқишини бир олий ўқув юртидан бошқасига кўчириш, ўқишга тиклаш тартиби ва шартларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Тошкент ислом университетининг талабалари таълим дастурлари ва ўқув режасида назарда тутилган билимларни эгаллашлари, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажаришлари ҳамда университет Низомига, ички тартиб қоидаларига ва қонунчиликда белгиланган барча ахлоқий-меъёрий тартибларга риоя этишлари шарт.


7. Ушбу Низом ва олий ўқув юртининг ички тартиб қоидаларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган талабаларга қуйидаги интизомий жазолар қўлланилади: ҳайфсан, қатъи ҳайфсан, олий ўқув юрти талабалари сафидан чиқариш.


б) тингловчилар


8. Тошкент ислом университети ҳузурида малака ошираётган шахслар тингловчилар ҳисобланиб, уларнинг мақоми университет талабаси мақомига тенглаштирилади ва ўқиш натижаларига кўра давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби, тингловчиларни ўқитиш шартлари ва ҳуқуқлари тегишли низомлар билан белгиланади.


в) аспирантлар, докторантлар, изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчилар


9. Олий маълумотга эга, олий ўқув юртининг аспирантурасида ўқиётган ва фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаётган шахс аспирант ҳисобланади,

Кундузги шаклдаги аспирантурада ўқиш уч йилдан, сиртқи шаклда эса тўрт йилдан ошмаслиги керак.

Фан номзоди илмий даражасига эга бўлган ва фан доктори илмий даражасини олиш мақсадида диссертация тайёрлаш учун олий ўқув юртининг докторантурасига қабул қилинган шахслар докторант ҳисобланади ва ўқиш муддати уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Университетга бириктирилган ва фан номзоди ёки доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаётган шахс изланувчи ҳисобланади.

Университетнинг юқори малакали олимлари раҳбарлигида илмий фаолиятга тайёрланувчи қобилиятли шахс стажёр-тадқиқотчи ҳисобланади.

Илмий фаолият турлари билан шуғулланувчи Ўзбекистон фуқаролари учун имтиёзлар бериш тегишли Низомга асосан, чет эллик фуқаролар учун эса хорижий давлатлар фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари ва илмий муассасаларига қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.


10. Тошкент ислом университетида фан номзоди ҳамда фан доктори илмий даражасини бериш юзасидан ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатади.



IV. ЎҚУВ ЖАРАЁНИ


11. Тошкент ислом университетида ўқув жараёни йиллик ўқув ҳамда машғулотлар жадваллари асосида ташкил этилади.


12. Тошкент ислом университетида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, консультация, семинар, амалий машғулот, лаборатория иши; назорат иши, коллоквиум, мустақил иш, амалиёт, курс иши, бакалаврлик битирув иши ҳамда магистрлик диссертацияси.

Таълим ўзбек ва хорижий (араб, инглиз, форс ва бошқа) тилларда олиб борилади.

Ўқув йили икки семестрга бўлинади ва ҳар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назорати (ёки имтиҳон сессияси) шаклида якунланади.

Талабаларга ўқув йили давомида камида икки марта жами 10 ҳафтагача таътил берилади.

Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсиясига биноан ректор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.



V. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ТУЗИЛИШИ


13. Тошкент ислом университети таркибига ректорат, факультетлар, кафедралар, университет қошидаги Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази, Маънавият ва маърифат бўлими, Манбалар хазинаси, Университетни ривожлантириш жамғармаси, академик лицей, кутубхона ва бошқа ўқув, илмий ҳамда ёрдамчи бўлимлар киради.


14. Тошкент ислом университетида амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан белгиланган тартибда таркибий тузилмалар ташкил қилиниши, қайта ташкил қилиниши, қўшиб юборилиши ёки тугатилиши мумкин.



VI. УНИВЕРСИТЕТ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ,

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИЛАРИ, ЎҚУВ-ЁРДАМЧИ ВА

МАЪМУРИЙ-ХЎЖАЛИК ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРКИБИ


15. Тошкент ислом университетининг илмий-педагогик кадрлари таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент ва илмий ходимлар киради. Улар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган юқори савияли ўқитувчи ва ходимлардан шакллантирилади.

Тошкент ислом университетида профессор-ўқитувчилар таркиби талабаларга 1:4,5 нисбатда белгиланади.

Профессор-ўқитувчилар лавозимини эгаллаш "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби ҳақида"ги Низомга мувофиқ танлов асосида, меҳнат шартномаси бўйича амалга оширилади.


16. Тошкент ислом университетининг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

белгиланган тартибда университетнинг Илмий кенгашига сайлаш ва сайланиш;

университетнинг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама этиш ва ҳал қилишда иштирок этиш;

университетнинг Манбалар хазинаси, кутубхонаси, ахборот тизими, ўқув, илмий ва маиший бўғинларининг хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;

ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий тадқиқотлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ олий ўқув юрти томонидан белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.


17. Тошкент ислом университети профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг бурчлари:

ўқув курслари мазмунини олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ белгилаш;

педагогик ва илмий жараённинг юқори самарадорлигини таъминлаш;

ушбу Низомга риоя қилиш;

талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларда, шу жумладан, дарсдан ташқари вақтда ҳам бевосита иштирок этиш;

таълим олувчиларда ватанпарварлик, фидойилик, мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни ривожлантириш;

ўз малакасини муттасил равишда ошириш.


18. Тошкент ислом университетининг профессор-ўқитувчиларига беш йилда камида бир марта малакасини ошириш кафолати берилади.


19. Тошкент ислом университетининг маъмурий-хўжалик, муҳандис-техника, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари олий ўқув юртининг ички тартиб қоидалари ва лавозимга оид йўриқномалар билан белгиланади.



VII. УНИВЕРСИТЕТНИ БОШҚАРИШ


20. Тошкент ислом университетини бевосита бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган ректор томонидан амалга оширилади.

Ректор олий ўқув юрти фаолиятига тўлиқ масъулдир. У, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, олий ўқув юрти номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда университет номидан вакиллик ва университетнинг мол-мулкига масъуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банкда университетнинг ҳисоб рақамларини очади, кредитлардан фойдаланиш бўйича буйруқлар беради.

Ректор олий ўқув юртининг ваколати доирасида:

Университетни ривожлантириш жамғармасига раҳбарлик қилади;

проректорларнинг муайян вазифалари ҳамда масъулиятларини белгилайди;

бош бухгалтерни ишга тайинлайди ва ишдан озод қилади;

университет илмий-педагогик ходимлари ва хизматчиларини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ишга олади ва ишдан бўшатади;

университетнинг барча ходимлари ва таълим олувчилари учун ижроси мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;

университет таркибига кирган Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази, Манбалар хазинаси, Университетни ривожлантириш жамғармаси ҳамда бошқа бўлинмаларнинг ваколатини белгилайди ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

университет ходимларининг штатлар сони, лимити ва лавозим маошлари тариф сеткаси доирасида университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг сонини тасдиқлайди ҳамда лавозим маошларини белгилайди;

университет ходимларининг лавозим маошларига устама ва қўшимчаларни белгилайди, Зарур ҳолларда университет тузилмасига ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш фонди ставкаларини амалдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизи доирасида белгилайди ҳамда жаҳон тажрибасини назарда тутган ҳолда университетда ишлаш учун мутахассисларни, жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг турли иқтисодий шаклларидан фойдаланади;

университет Илмий кенгашнинг тавсиясига биноан кафедраларни ташкил этиш ёки тугатиш ҳуқуқига эга.

Университет ректорига ўзи ишлаётган олий ўқув юртида ва ундан ташқарида ҳақ тўланадиган бошқа раҳбарлик лавозимида (илмий ва илмий-услубий раҳбарликдан ташқари) ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат этилмайди. Ректор ўз вазифаларини ўриндошлик бўйича бажариши мумкин эмас.

Ректор Тошкент ислом университети фаолияти юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси олдида масъулдир ва унга мунтазам равишда ҳисобот беради.


21. Олий таълим тўғрисидаги Низомга мувофиқ Тошкент ислом университетида унинг фаолиятини йўналтириш ва таъминлаш учун Илмий кенгаш ташкил этилади.

Илмий кенгаш аъзоларининг сони университет ректори буйруғи билан белгиланади.

Илмий кенгаш таркибига ректор (кенгаш раиси), проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳамда талабалар киради. Илмий кенгашнинг бошқа аъзолари умумий мажлисда яширин овоз бериш йўли билан сайланади.


22. Тошкент ислом университетини бошқарувчи жамоат органи - Ҳомийлар кенгаши ташкил этилади. Унинг таркибига давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари киради.

Ҳомийлар кенгашининг таркиби, ваколатлари, уни шакллантириш тартиби ва фаолияти Ҳомийлар кенгаши тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


23. Тошкент ислом университетининг проректорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланади.


24. Тошкент ислом университети факультетини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланадиган декан бошқаради.

Факультет декани ўз фаолиятида олий ўқув юртининг факультети тўғрисидаги Низомга амал қилади.

Факультет тўғрисидаги Низомга мувофиқ факультетда Илмий кенгаш ташкил этилади. Унинг таркиби, ваколатлари ва фаолияти факультет Илмий кенгаши тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


25. Кафедра фаолиятини танлов асосида университетнинг Илмий кенгаши сайлайдиган мудир бошқаради. Унинг ваколатлари ва кафедра фаолияти тегишли Низом билан белгиланади.



VIII. УНИВЕРСИТЕТ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


26. Тошкент ислом университетига оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат (таъсисчи) томонидан бинолар, иншоотлар, мулк комплекслари, олий ўқув юртининг паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек, истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган мулклар бириктирилади.

Тошкент ислом университетига ажратилган ер участкалари олий ўқув юртига доимий бепул фойдаланиш учун бириктирилади.


27. Тошкент ислом университетининг таълим фаолиятини молиявий таъминлаш давлат грантлари асосида мутахассислар тайёрлаш учун ажратилган маблағлар, давлат томонидан белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳисобига ажратилган маблағлар, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан, талабалар ва тингловчиларни ўқитиш учун белгиланган тартибда олинадиган тўлов-шартнома асосидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


28. Тошкент ислом университетига жисмоний ва юридик шахслардан совға, ҳадя ёки васият бўйича берилган пул маблағлари, мол-мулк ва бошқа мулкий объектларга, олий ўқув юрти фаолиятининг самараси ҳисобланган интеллектуал ва ижодий маҳсулотларга, шунингдек, ўз фаолияти орқали оладиган даромадлар ва ушбу даромадлар ҳисобига сотиб олинган мулкий объектларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.


29. Тошкент ислом университети мол-мулкни ижарага олувчи ва ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Университет ўзига бириктирилган мулкий объектларни Илмий кенгашнинг розилиги билан, сотиб олиш ҳуқуқисиз, жойлардаги ҳокимият органлари томонидан белгиланган нархлардан паст бўлмаган нархда ижарага беришни амалга оширади.


30. Тошкент ислом университети олий ўқув юртининг асосий фаолиятига зарар етказмайдиган тартибда таълим ва бошқа соҳаларда пулли хизмат кўрсатиши ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Университет ўз мулки билан хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда ушбу Низомга зид бўлмаган шартномалар тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал қилади.



IX. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК


31. Тошкент ислом университети халқаро ҳамкорлик ишларида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Илмий Кенгашнинг қарорига биноан хорижий давлатларнинг тегишли ўқув юрти билан бевосита алоқалар ўрнатиш, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамкорликда кафедралар, марказлар, лабораториялар ва бошқа бўлинмалар ташкил этиш;

талабалар, аспирантлар, докторантлар, педагогик ва илмий ходимлар билан икки томонлама алмашиш дастурида иштирок этиш;

ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, конгресслар, симпозиумлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;

таълимни такомиллаштириш ва ривожлантириш халқаро дастурларида иштирок этиш;

Тошкент ислом университетида чет эл фуқароларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда университет илмий-педагогик ходимларининг хорижда ўқитувчилик ва илмий-тадқиқотчилик ишлари давлатлараро шартномалар, таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари ўртасидаги шартномалар асосида амалга ошириш;

халқаро нодавлат ташкилотларга белгиланган тартибда аъзо бўлиш.


32. Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган ва "Таълим тўғрисида" ҳамда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Қонунларда белгиланган вазифаларни бажаришга, шунингдек, халқаро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.



X. УНИВЕРСИТЕТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


33. Тошкент ислом университетини қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш ва қайта ўзгартириш, шунингдек, уни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ва қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






















































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск