ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2020 й. 83-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2020 й.

N 83



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ КОН-ГЕОЛОГИЯ ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4401-сон қаpopига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 436-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 145-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида низомнинг 23-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Инспекция ходимларининг иш ҳақи - меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини қўллаган ҳолда икки баробар миқдорда белгиланади ва Давлат геология қўмитаси ходимлари учун белгиланган миқдорда узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун лавозим маошига устамалар, иш ҳақига белгиланган миқдорларда туман (ҳудудий) коэффициентлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа қўшимча тўловлардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 февраль


















Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск