ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2020 й. 85-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2020 й.

N 85




ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР,

УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ

МУОМАЛАСИ СОҲАСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида" 1999 йил 19 августдаги 813-I-сон Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига биноан ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномалар берилиши бекор қилинган;

в) Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланган;

г) Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорига асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ва ташиш фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади, лицензия олиш учун улар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ички ишлар органларининг объектнинг техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси тақдим этилади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 февраль













































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск