язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат/ Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2017 й. ПФ-4960-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.02.2017 й.

N ПФ-4960



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ПЕНСИОНЕРЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш тизимида илмий салоҳиятни сақлаб қолиш, хизмат-жанговар фаолиятни ўташ даврида мудофаа ва хавфсизлик вазирликлари ҳамда идоралари ҳарбийлари ва ходимлари томонидан эгалланган билимларидан самарали фойдаланиш ва ёш авлодга билим бериш, ўспирин авлодни ватанпарварлик, Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш, шунингдек, республика ҳарбий-саноат комплексини ривожлантириш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (К. Бердиев) Меҳнат вазирлиги (А. Абдухакимов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев) ва Олий таълим вазирлиги Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази (У. Салимов) билан биргаликда 2017 йилнинг 1 мартигача мамлакатимизнинг ҳарбий-академик лицейлари, шунингдек, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ҳарбий хизматчилардан пенсионерларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (К. Бердиев), Ички ишлар вазирлиги (А. Азимов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (К. Арипов), Давлат хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) ва Давлат божхона қўмитаси (М. Тохирий) Адлия вазирлиги (М. Икромов) бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишларни ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)