язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 й. 95-сон "Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2020 й.

N 95




ЭКОЛОГИК XАВФСИЗЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

УМУМИЙ ТЕXНИК РЕГЛАМЕНТНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Теxник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, экологик xавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ваколатли давлат органлари билан биргаликда икки ой муддатда экологик хавфсизлик талаблари билан белгиланган стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар рўйхатини тузсин ва "Ўзстандарт" агентлигига тақдим этсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ушбу Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб экологик хавфсизлик талабларига тегишли стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва оммавий аxборот воситалари билан биргаликда Экологик хавфсизлик тўғрисидаги умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат ва xўжалик бошқарув органларини ва тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.


5. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 февраль