ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 й. 92-сон "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2020 й.

N 92




ЮНЕСКО ИШЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

КОМИССИЯСИ КОТИБИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳқамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ишчи органи - ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 9 нафарни ташкил этади;

котибият бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Комиссия бош котиби ўринбосари лавозими жорий этилади;

котибият раҳбари - Комиссия бош котиби ва унинг ўринбосари мақоми ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра, тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалар, умумий иш стажи учун қўлланиладиган устамалар, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан ташқари) татбиқ этилади ҳамда 1-иловага мувофиқ Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади;

котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиқкан ҳолда ҳар ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар белгиланади, уларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 50 фоизгача устамалар эса - ходимларни моддий рағбатлантирнш махсус фонди ҳисобидан қопланади;

котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига давлат муассасаларида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача - 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ - 40 фоиз ойлик устамалар қўлланилади;

котибиятга 2 та енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади;

котибиятни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган харажатлар учун зарур маблағларни - 2020 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида;

компьютер техникаси, мебель ва бошқа жиҳозларни харид қилиш харажатлари учун зарур маблағларни - 2020 йилда котибиятнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилишини таъминласин.


3. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамиятига ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО халқаро ташкилотларининг мезонларига асосан котибиятнинг валюта ҳисоб рақамига лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш учун келиб тушган маблағлар доирасида кўрсатилган банк хизматлари учун тегишли ҳақ ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда хизмат кўрсатиш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги котибият буюртманомаси бўйича котибиятни алоқанинг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда жиҳозланишини, шунингдек. кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминласин.


5. Котибият Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага айрим қарорларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринииг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 февралдаги

92-сон қарирга

1-ИЛОВА



ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

миллий комиссияси ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар

Бош котиб


17

Бош котиб ўринбосари


16

Бўлим мудири


15

Бош эксперт, бош мутахассис


14

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 февралдаги

92-сон қарирга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарорида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Комиссия раисига, заруратга кўра, котибият тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин";


б) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-иловада:


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Комиссиянинг бош котиби ва унинг ўринбосари мақоми ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади";


22-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги "чоралар кўриш" сўзлари "ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ таклиф ва тавсиялар киритиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Комиссия бош котиби" сўзларидан кейин "ва унинг ўринбосари" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги 24-1-банд қўшилсин:

"24-1. Котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалар, умумий иш стажи учун қўлланиладиган устамалар, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан ташқари) татбиқ этилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади.

Котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар белгиланади, уларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 50 фоизгача устамалар эса - ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан қопланади.

Котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига котибиятда хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача - 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ - 40 фоиз ойлик устамалар қўлланилади".


г) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси миллий комиссиясининг

ТУЗИЛМАСИ


Умумий йиғилиш

(15 нафар жамоатчилик асосида)





Котибият,

Бош котиб








Бош котиб ўринбосари





























Таълим ва илм-фан масалалари бўлими

2

Маданият масалалари бўлими

2

Ахборот ва коммуникация масалалари бўйича бош мутахассис

1






Бош бухгалтер 0,5

Юрисконсульт 0,5


    

Изоҳ. Комиссия раисига, заруратга кўра, котибият тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 штат бирлигидан иборат. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 74-банд қўшилсин:

"74. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санаторий-соғломлаштириш ёрдами кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга иловада:


а) 3-бўлимнинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

7.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти


Бош котиб, Бош котиб ўринбосари


б) 4-бўлимга қуйидаги мазмундаги 16-1-позиция қўшилсин:

16-1.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти


Бўлим мудири, бош эксперт ва бош мутахассис


      

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 февраль





































Время: 0.0327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск