язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2020 й. ПҚ-4610-сон "Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2020 й.

N ПҚ-4610



ЛИМОНЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.

Жумладан, республикада 2018-2019 йилларда 46 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари жалб қилиниб, 730 гектар майдонда замонавий лимонзорлар барпо этилди, лимон етиштириладиган иссиқхоналар умумий майдони 1 221 гектарга етказилди.

Шу билан бирга, инновацион технологиялар асосида янги, серҳосил ва жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган лимон навларини яратишга етарли эътибор берилмаётганлиги, сифатли ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги, кооперация муносабатлари тўлиқ шаклланмаганлиги оқибатида соҳадаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти.

Республикада лимончилик тармоғини янада ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, илғор ва замонавий ресурс тежовчи технологияларни қўллаш асосида юқори сифатли саноатбоп ва экспортбоп лимон етиштириш ҳажмини ошириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини кенг жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмасининг:

"Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси номини "Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) деб ўзгартириш;

тажриба тариқасида Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Уюшма иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий - амалий марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:

кооперация шартлари асосида цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга етказиш;

сертификатланган ва кафолатланган лимон кўчатларини етиштириш бўйича махсус кўчатхоналарни ташкил этиш ҳамда лимон кўчатларини етиштирувчи хўжаликлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

мавжуд иссиқхоналарни модернизация қилиш ҳамда серҳосил, экспортбоп лимон навлари коллекциясини ва кўргазмали лимон плантацияларини яратиш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, экспорт ва импорт маҳсулотларини сертификатлаш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, шунингдек, манзарали ўсимликлар, гуллар ва кўкаламзорлаштириш экинлари кўчатларини етказиб бериш;

маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни минерал ўғитлар ва кимёвий моддалар билан таъминлаш;

цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни қайта ишлаш, янги инновацион технологияларни жорий қилиш ва хизмат кўрсатиш;

соҳани ривожлантириш бўйича хорижий технологиялар, фан ва ишлаб чиқаришдаги ютуқлар, янгиликларга оид ролик ва махсус кўрсатувлар тайёрлаш.

Марказ фаолияти банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари, хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уюшма билан биргаликда икки ой муддатда:

Марказга Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудидан бино ва иссиқхона учун 12 гектар ер майдони ажратилишини;

Уюшма, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда хусусий шерик ўртасида уч томонлама шартнома тузилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Уюшманинг 2020 йил 1 мартдан бошлаб лимонзорларни барпо этишнинг қуйидаги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги:

янги барпо этиладиган лимонзорлар учун стандартларни (кўчат нави ва сифати, экиш схемаси, иссиқхонага қўйиладиган талаблар, ресурс тежовчи технологиялар ҳамда бошқалар) белгилайди;

лимончилик тармоғини ривожлантиришда илғор хорижий тажриба ва ресурс тежовчи инновацион технологиялар жорий этилишини ташкил қилади;

лимонзорларни ташкил этиш харажатларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грант маблағларини жалб этиш чораларини кўради;

қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар (кластерлар) раҳбарлари ва лимон етиштирувчилар учун ўқув-семинарларни ташкил қилади;

сертификатланган ва кафолатланган лимон кўчатларини етиштириш бўйича махсус кўчатхоналарни ташкил этади ҳамда лимон кўчатларини етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

кооперация (кластер) асосида ишлайдиган қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантиради ҳамда уларга лимон етиштирувчиларни бириктиради;

лимонзорлар учун талаб қилинган ер майдонларининг қисқа муддатларда ажратилишини ва белгиланган стандартлар асосида барпо қилинишини таъминлайди;

ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди;

в) қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этиладиган кооперациялар (кластерлар):

лимон етиштирувчилар билан ўзаро ҳамкорлик асосида кооперация фаолиятини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича самарали иш юритиш тизимини жорий қилади;

лимонзорларни барпо этади ва уларни лизинг шартлари асосида узоқ муддатга тадбиркорлик субъектларига беради, агротехник тадбирларни амалга ошириш учун мутахассис ажратади, илмий асосланган агрономик тавсиялар бериб боради;

лимон етиштирувчилар талаби асосида уларни лимон кўчатлари, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлайди;

соҳа олимлари ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиб, лимон етиштирувчиларнинг малакасини ошириб боради;

г) маҳсулот етиштирувчилар:

кооперация талаблари асосида лимон кўчатларининг тўлиқ экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

лимонзорларни барпо этиш бўйича харажатларнинг келишилган қисми бўйича дастлабки тўловларни амалга оширади;

тузилган шартномаларга мувофиқ етиштирилган маҳсулотларнинг белгиланган вақтда ва сифатда етказиб берилишини таъминлайди.


4. Қуйидагилар:

2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ишга тушадиган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда "Туронбанк" АТБ томонидан молиялаштириш ҳисобига ташкил этиладиган лимонзорлар майдонларининг прогноз кўрсаткичлари 1а-иловага мувофиқ;

лимон етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

а) лимонзорлар пахта ва ғалладан бўшаган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда барпо этилади;

янги лимонзорлар "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ажратиладиган, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан барпо этилади;

б) 2020 йил 1 мартдан бошлаб кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига:

янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки, кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

тижорат банклари билан биргаликда лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг камида 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб этилишини;

"Туронбанк" акциядорлик тижорат банки билан биргаликда халқаро молия институтларининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияларини лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишини таъминласин;

Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Туронбанк" АТБга Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган 357,8 млрд сўм эквивалентидаги қолдиқ маблағларни жамғарманинг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда лимончилик бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни шакллантирсин ҳамда уларнинг грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминласин.

Бунда, лимон кўчатларининг иссиқхона ва очиқ майдонда парвариш қилинадиган янги навларини яратиш, оналик кўчатзорларни ташкил этиш, зараркунанда ҳамда касалликларга қарши курашиш, инновацион технологияларни жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига:

бир ой муддатда лимончиликни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ресурс тежовчи технологияларга асосланган лимонзорларни барпо этиш ва парваришлаш, маҳсулот етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш;

икки ой муддатда лимон экиш, парваришлаш, етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва тадбиркорлик субъектлари учун жойларда ўқув-семинарларини ўтказиш;

етакчи хорижий институтлар билан лимончиликни ривожлантириш ва илғор инновацион технологияларни кенг жорий қилиш бўйича илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш бўйича кичик инновацион корхона ташкил этиш чораларини кўрсин.

Бунда, корхонанинг асосий вазифаси "фан-таълим-ишлаб чиқариш"нинг узвий интеграциясини таъминлаш, дарс машғулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш ва талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш эканлигига эътибор қаратилсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда университетнинг 3-босқич талабалари орасидан саралаб олинган талабалар учун цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни етиштириш технологиялари бўйича зарурий билим ва малакага эга бўлган мутахассислар тайёрловчи махсус гуруҳларни ташкил этсин.

Бунда, ўқув аудиторияларини жиҳозлаш, замонавий технология воситалари билан таъминлаш Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари грантлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. "Ўзстандарт" агентлигига халқаро даражада тан олинган стандартлар талабларига мос маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар, жумладан лимон маҳсулотларини ушбу стандартлар талаблари асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш юклатилсин.


13. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар бўйича илғор технологиялар, фан ва ишлаб чиқаришдаги ютуқларга оид махсус кўрсатувларни мунтазам намойиш этиб бориш юклатилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Уюшма билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йилда қўшимча 2,5 минг гектар ер майдонида амалга ошириладиган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;

зарур ҳолларда, Уюшма таклифига асосан мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаев - ушбу қарор ижросининг ташкил этилишини, 2020 йилда амалга ошириладиган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши, лимонзорлар учун ажратиладиган субсидияларнинг мақсадли йўналтирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Н.Э. Нажимов - давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш, соҳада кооперация муносабатларини шакллантириш ҳамда илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ф.Ж. Раҳимов, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев - халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши, ташқи бозорлар конъюнктураси бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказилиши ва лимон экспорти географияси кенгайтирилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари - лимонзорлар барпо этиш учун ер майдонларини ажратиш, кооперация муносабатларини шакллантириш асосида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш чораларини кўрсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари - лимонзорлар барпо этиш ва ҳудудларни лимончиликка ихтисослаштириш чораларини кўрсин, "Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси фаолиятига кўмаклашсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 19 февралдаги

ПҚ-4610-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва

вилоятларда ишга тушадиган лимончилик

йўналишидаги лойиҳаларнинг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа

ташаббус-

корлари


Лойиҳа-

нинг

қисқача

тавсифи

(га)

Лойиҳанинг

умумий қиймати


Молиялаштириш

манбаси


Ярати-

лади-

ган иш

жойи


Лойи-

ҳани

ишга

тушириш

муддати


Хизмат

кўрсатувчи

банк


минг

АҚШ

долл.


млн. сўм


ўз

маблағи

(млн.

сўм)


банк

кредити

(млн.

сўм)


хорижий

инвестиция

(минг

АҚШ

долл.)


83

Жами


2 495

11 050

5 672 134

1 697 292

3 971 407

11 050

26 667



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Нукус тумани

1

"Davkar limon agro" МЧЖ


12

3 000

2 000

2 000


3 000

50

2020 йил

ноябрь


Туронбанк

2

ЯТТ "Qudekov Jadiger Saparbaevich"


1

270

50

50


270

10

2020 йил

август


Туронбанк

Тахиатош тумани

3

"Илҳам Агро Теплица" МЧЖ


3


8 900

250

8 700


15

2020 йил

июнь


Туронбанк

Шуманай тумани

4

"Yetti Xazina Olami" МЧЖ


2

400

1 300

1 300


400

45

2020 йил

сентябрь


Туронбанк

Элликқалъа тумани

5

"Умидбек Одилбек" МЧЖ


2

500

400

400


500

5

2020 йил

октябрь


Туронбанк

Жами


20

4 170

12 650

4 000

8 700

4 170

125



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Андижон тумани

1

"Хайрихон Қўлдош" Ф/Х


1


500

150

350


8

2020 йил

III чорак


Агробанк

Асака тумани

2

"Рисалотхон Лимонария Боғлари" МЧЖ


1


180

130

50


8

2020 йил

III чорак


Миллий банк

Булоқбоши тумани

3

"Усмонбодлик Жасурбек" МЧЖ


1


650

650



10

2020 йил

II чорак


Миллий банк

Хўжаобод тумани

4

"Шоирабону Ёғдуси" МЧЖ


1


750

200

550


5

2020 йил

II чорак


Агробанк

5

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


104

0

232 480

70 250

162 230

0

1 231



БУХОРО ВИЛОЯТИ

Вобкент тумани

1

"Rahor Garder" МЧЖ


1


500

150

350


10

2020 йил

II чорак


Туронбанк

2

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


101

0

230 900

69 270

161 630

0

1 210



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Муборак тумани

1

"Муборак Ягуар" МЧЖ


1


1 600

475

1 200


5

2020 йил

апрель


Туронбанк


2

"Қодир Орзу Омад" МЧЖ


2


5 800

1 000

4 800


7

2020 йил

декабрь


Туронбанк


Қарши тумани

3

"Сапар Бобо Набираси Жавохир" МЧЖ


5


16 600

4 200

12 400


15

2020 йил

апрель


Туронбанк

4

"Demetr Agro Park" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 100

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


5

"Лимо Лайм" МЧЖ


1


1 200

380

855


6

2020 йил

апрель


Туронбанк


Миришкор тумани

6

"Бўри Девонбеги" МЧЖ


2


5 100

1 300

4


7

2020 йил

апрель


Туронбанк


7

"Жейнов Мебел Голд" МЧЖ


1


1 300

427

950


6

2020 йил

апрель


Туронбанк


8

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Туронбанк


9

"Сардор Экспорт Сервис" МЧЖ


2


3 800

1 400

2 400


7

2020 йил

декабрь


Туронбанк


Дехқонобод тумани

10

"Ойдин Охуновна" ХК


1


1 700

522

1 200


6

2020 йил

апрель


Туронбанк

Шаҳрисабз тумани

11

"Янги Ҳаёт Чорва Инвест" МЧЖ


1


4 000

1 100

2 900


7

2020 йил

декабрь


Туронбанк

12

"Kesh Global Story Servis" МЧЖ


1


4 000

1 100

2 900


5

2020 йил

декабрь


Туронбанк

13

"Kesh Aziz Shifo" МЧЖ


1


3 000

1 100

1 900


4

2020 йил

декабрь


Туронбанк

14

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


317

0

739 300

220 364

515 349

0

3 575



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Кармана тумани

1

"Жалойир Лимони" оилавий корхонаси


1


400

200

200


2

2020 йил

октябрь


Туронбанк


Навбаҳор тумани

2

"Davr" МЧЖ


1


2 900

900

2 000


80

2020 йил

декабрь


Туронбанк


Учқудуқ тумани

3

ЯТТ "Бўриева Махфуза"


1


500

500



10

2020 йил

сентябрь


Миллий банк


4

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


103

0

234 200

70 720

163 480

0

1 292



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Норин тумани

1

"Асқарали Ота Бўстони" ФХ


1


550

250

300


7

2020 йил

III чорак


Агробанк

Поп тумани

2

"Root Steam" МЧЖ


5

1 500

4 700

4 700


1 500

50

2020 йил

IV чорак


Туронбанк


Янгиқўрғон тумани

3

"Охунова Хуринса Жўрабековна" Ф/Х


1


300

200

100


3

2020 йил

III чорак


Агробанк


4

"Водий Агро Комплекс" Ф/Х


2


6 000

1 500

4 500


10

2020 йил

IV чорак


Туронбанк


5

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


108

1 500

241 950

75 770

166 180

1 500

1 270



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Ургут тумани

1

"Облоқул Бойматов қўрғони" Ф/Х


1


750

225

525


4

2020 йил

ноябрь


Агробанк


Каттақўрғон тумани

2

"Азизлар" МЧЖ


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

3

"Жонкел Богиерам Мевалари" Ф/Х


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

4

ЯТТ "Норматов Шерзод"


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

5

ЯТТ "Хайитов Зохид"


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

6

ЯТТ "Шакаров Нуриддин Абдухакимович"


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

7

"Нусхас ХАХ" Ф/Х


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

8

"Иннавацион Инвестор 7777" МЧЖ


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

9

"Машхурбек Мад" Ф/Х


1


600

300

300


6

2020 йил

декабрь


Туронбанк

Самарқанд тумани

10

"Samejon Agro Fayz Hosil" Ф/Х


1


750

300

450


4

2020 йил

ноябрь


Миллий банк


11

ЯТТ "Аббосов Маъруф"


1


750

300

450


4

2020 йил

ноябрь


Агробанк


12

"Bek Cluster" МЧЖ


200


460 800

138 240

322 560


2 400

2020 йил

декабрь


Туронбанк


Жами


211

0

467 850

141 465

326 385

0

2 460



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Сариосиё тумани

1

"Жасур Улуғбек Фаровон Файз" Ф/Х


1


1 000

200

800


8

2020 йил

октябрь


Тижорат банклари


Шўрчи тумани

2

"Мухамад Голден Узуми" МЧЖ


1


1 000

250

750


5

2020 йил

июнь


Тижорат банклари


Қумқўрғон тумани

3

"Аён Ойжамоли" Ф/Х


1


1 000

250

750


4

2020 йил

август


Тижорат банклари


4

"Хамрох Файз боғлари" ФХ


1


1 000

250

750


4

2020 йил

сентябрь


Тижорат банклари


5

"Сурхон Лимончилик Агросаноат" МЧЖ


10


10 000

2 500

7 500


40

2020 йил

сентябрь


Тижорат банклари


6

"Эрмуминовлар Узумзори" Ф/Х


2


2 000

500

1 500


8

2020 йил

сентябрь


Тижорат банклари


7

"Demetr Agro Park" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 100

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


8

"Ниҳол Навбахор" ХК


1


1 000

250

750


4

2020 йил

июль


Тижорат банклари


9

"Bek Cluster" МЧЖ


200


460 800

138 240

322 560


2 400

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


317

0

708 200

211 560

496 640

0

3 573



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Мирзаобод тумани

1

"Бунёдбек Универсал Хамкор" ХК


5

1 500

12 000

12 000


1 500

40

2020 йил

декабрь


Туронбанк

2

"Вохиджон Универсал Хамкор" ХК


5

1 500

5 900

5 900


1 500

40

2020 йил

декабрь


Туронбанк

3

"Улуғобод Ихлос Барака" ХК


5

1 500

5 400

5 400


1 500

40

2020 йил

декабрь


Туронбанк

4

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Сайхунобод тумани

5

"Sayxunobod Limonchilk Clusteri" МЧЖ


140


300 000

50 000

250 000


800

2020 йил

декабрь


Асакабанк

6

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Ховос тумани

7

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Сирдарё тумани

8

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Сардоба тумани

9

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Гулистон тумани

10

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


11

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Боёвут тумани

12

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280



2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


955

4 500

2 166 500

626 260

1 540 240

4 500

9 320



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Юқоричирчиқ тумани

1

"Sim Agro Group" МЧЖ


10


27 000

27 000



37

2020 йил

III чорак


Саноат-

қурилиш-

банк


Янгийўл тумани

2

"Сахий Боғ Нематлари" МЧЖ


2


5 700

100

5 600


15

2020 йил

III чорак


Қишлоқ-

қурилиш-

банк


Зангиота тумани

3

"Шерпулат Ўғиллари" МЧЖ


2


5 700


5 700


20

2020 йил

III чорак


Агробанк

Қибрай тумани

4

"Қибрай лимончилик кластери" МЧЖ ("Bek Cluster")


33


95 000

30 000

65 000


60

2020 йил

IV чорак


Агробанк


5

"Nikitchenko" Ф/Х


1


2 304

691

1 613


4

2020 йил

IV чорак


Савдогар банк


6

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


147

0

366 104

126 911

239 193

0

1 336



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

Тошлоқ тумани

1

"Боғбон Саркор" Ф/Х


2

880

2 000

2 000


880

15

2020 йил

июль


Туронбанк


2

"Bek Cluster" МЧЖ


100


230 400

69 120

161 280


1 200

2020 йил

декабрь


Тижорат банклари


Жами


102

880

232 400

71 120

161 280

880

1 215



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Урганч тумани

1

"Агро Савдо Урганч" МЧЖ


2


7 600

1 900

5 700


10

2020 йил

I чорак


Туронбанк

2

"Файз Барака Хоразм" МЧЖ


1


4 100

1 000

3 100


5

2020 йил

I чорак


Туронбанк

3

"Зилола Зуфар" МЧЖ


1


3 300

830

2 500


6

2020 йил

I чорак


Туронбанк

Хазорасп тумани

4

"Хазорасп Варм Хоус" МЧЖ


1


3 800

1 000

2 800


5

2020 йил

II чорак


Туронбанк

5

"Сурожиддин Фруит Гарденс" МЧЖ


1


4 700

1 100

3 600


7

2020 йил

II чорак


Туронбанк

6

"Хазорасп Агро Грин" МЧЖ


1


3 500

1 000

2 500


5

2020 йил

III чорак


Туронбанк

Хонқа тумани

7

"Музаффарбек Хурсандбек Давлатбек" МЧЖ


2


5 900

1 100

4 800


11

2020 йил

I чорак


Туронбанк

8

"Қорақош Савдо Инвест" ХК


1


3 900

802

3 100


5

2020 йил

II чорак


Туронбанк

9

"Ахмаджон Ахроржон Мустафо" Ф/Х


1


2 800

870

2 000


6

2020 йил

III чорак


Туронбанк

Жами


11

0

39 600

9 602

30 100

0

60



      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 19 февралдаги

ПҚ-4610-сон қарорига

1а-ИЛОВА


2021-2022 йилларда "Туронбанк" АТБ

томонидан молиялаштириш ҳисобига ташкил

этиладиган лимонзорлар майдонларининг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Ташкил этиладиган

лимонзорлар

гектар


Лимон ҳосили

тонна


Яратиладиган

доимий иш

ўринлари


Мавсумий иш

ўринлари


Талаб этиладиган

лимон кўчатлари

дона

ЖАМИ:


2 031

120 000

12 186

14 217

2 234 100

1

Андижон вилояти


26

1 500

156

182

28 600

2

Бухоро вилояти


20,5

1 200

123

144

22 550

3

Қашқадарё вилояти


5,5

300

33

39

6 050

4

Наманган вилояти


862,5

50 800

5 175

6 038

948 750

5

Сурхондарё вилояти


1 000

59 300

6 000

7 000

1 100 000

6

Фарғона вилояти


100

5 900

600

700

110 000

7

Хоразм вилояти


2,5

150

15

18

2 750

8

Тошкент вилояти


14

850

84

98

15 400".

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 19 февралдаги

ПҚ-4610-сон қарорига

2-ИЛОВА



Лимон етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар

номи


Ихтисослаштириш даврига

қадар (2017-2019 йй.)


Ихтисослаштириш натижасига

кўра (2020 й.)


Лимонзор

майдони,

га


Маҳсулот

ҳажми,

тн


Экспорт

ҳажми,

тн


Янги

ташкил

этилади,

га


Умумий

лимонзор

майдони,

га


Маҳ-

сулот

ҳажми,

тн


Экспорт

ҳажми,

тн


Ўсиш

суръати,

фоизда


Андижон вилояти бўйича

1

Андижон тумани


6,5

47,7

19,1

3,5

10

250

100

524

2

Асака тумани


5,3

52,3

20,9

6,7

12

300

120

574

Жами


11,8

100

40

10,2

22

550

220

550

Бухоро вилояти бўйича

1

Пешку тумани


6

36

14,4

44

50

500

200

1 389

Жами


6

36

14,4

44

50

500

200

1 389

Жиззах вилояти бўйича

1

Фориш тумани


5,2

125

50

14,8

20

400

160

320

2

Ғаллаорол тумани


5,5

100

40

14,5

20

400

160

400

3

Зомин тумани


1,5

80

32

14,5

16

320

128

400

4

Зарбдор тумани


3,3

90

36

12,7

16

320

128

356

Жами


15,5

395

158

56,5

72

1 440

576

365

Қашқадарё вилояти бўйича

1

Чироқчи тумани


17,2

813

325,2

16,8

34

952

380,8

117

2

Ғузор тумани


16,2

717

286,8

50

66

1 848

739,2

258

3

Қамаши тумани


12,7

628

251,2

17,3

30

840

336

134

4

Қарши тумани


34

1 700

680

53

87

2 436

974,4

143

5

Китоб тумани


24,4

1 290

516

15,6

40

2 200

880

171

6

Шаҳрисабз тумани


16

652

260,8

34

50

1 400

560

215

7

Яккабоғ тумани


15,9

470

188

14

30

840

336

179

Жами


136,4

6 270

2 508

200,7

337

10 516

4 206,4

168

Самарқанд вилояти бўйича

1

Булунғур тумани


15

26

10,4

10

25

650

260

2 500

2

Жомбой тумани


22

29

11,6

4

25

650

260

2 241

3

Самарқанд тумани


2

12

4,8

19

20

520

208

4 333

4

Ургут тумани


12

32

12,8

13

25

650

260

2 031

Жами


51

99

39,6

46

95

2 470

988

2 495

Сирдарё вилояти бўйича

1

Ховос тумани


9,3

605

242

100

109,3

2 405

961,84

398

2

Мирзаобод тумани


12,1

625

250

100

112,1

2 466

986,48

395

3

Сайҳунобод тумани


12,5

875

350

100

112,5

2 475

990

283

Жами


33,9

2 105

842

300

333,9

7 346

2 938,32

349

Сурхондарё вилояти бўйича

1

Бойсун тумани


12

600

240

16

28

812

324,8

135

2

Денов тумани


17,2

930

372

22,8

40

1 160

464

125

3

Жарқўрғон тумани


10

65,5

26,2

40

50

1 450

580

2 214

4

Қумқўрғон тумани


32,8

1 966,1

986,4

17,2

50

2 000

800

102

5

Олтинсой тумани


12

786

314,4

18

30

870

348

111

6

Сариосиё тумани


13,5

885

354

26,5

40

1 160

464

131

7

Термиз тумани


11

721

288,4

100

111

3 219

1 287,6

446

8

Узун тумани


18,5

1 000

400

6,5

25

1 000

400

100

Жами


127

6 953,6

2 981,4

247

374

11 671

4 668,4

168

Навоий вилояти бўйича

1

Хатирчи тумани


6,2

10

4

19,8

26

572

228,8

5 720

2

Нурота тумани


2,3

16

6,4

17,7

20

440

176

2 750

Жами


8,5

26

10,4

37,5

46

1 012

404,8

3 892

Наманган вилояти бўйича

1

Чортоқ тумани


7,1

85

34

12

19

494

197,6

581

2

Поп тумани


7,5

82,5

33

18,5

26

676

270,4

819

3

Тўрақўрғон тумани


19,2

165

66

10,8

30

780

312

473

4

Янгиқўрғон тумани


7

115,5

46,2

13

20

520

208

450

Жами


40,8

448

179,2

54,3

95

2 470

988

551

Тошкент вилояти бўйича

1

Бекобод тумани


3,9

16,6

6,6

22

25,9

699

279,72

4 211

2

Бўстонлиқ тумани


4

32

12,8

6

10

270

108

844

3

Қибрай тумани


10,9

34

13,6

200

211

3 697

1 478,8

10 874

Жами


18,8

82,6

33

228

246,9

4 666

1 866,5

5 649

Фарғона вилояти бўйича

1

Бағдод тумани


18,3

53,2

21,3

11,7

30

780

312

1 466

2

Қува тумани


2,6

234

93,6

17,4

20

520

208

222

3

Риштон тумани


11,3

597

452,8

10,7

22

1 210

484

74

4

Сўх тумани


-

-

-

15

15

390

156

-

Жами


32,2

884,2

567,7

54,8

87

2 262

904,8

118

Республика бўйича жами


481,9

17 399,4

7 373,7

1 279

1 758,8

44 903,1

17 961,2

258

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 февраль


"Халқ сўзи", 2020 йил 21 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 февраль, 7-сон, 77-модда