Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 й. 98-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2020 й.

N 98




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИНГ

СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАБ БЕРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантиришга кўмаклашиш, уларни таҳлил қилиш ва манзилли дастурни шакллантириш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;

сув тежовчи суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда манзилли дастурнинг жойларда ижросини таъминлашда, юзага келган муаммоларни бартараф қилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига кўмаклашиш;

пахта хомашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидияларни ўз вақтида жойларга ўтказиб бериш;

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидия ажратиш бўйича таклифларнинг Боғдорчилик   ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш ҳамда Узум етиштирувчилар   ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари Кенгашларида ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш;

янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштириш ҳамда ижроси бўйича мониторинг юритишни ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни ўз вақтида жойларга ўтказиб бериш;

в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга ажратилган маблағларни белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, шунингдек, унинг ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига;

пахта хомашёси етиштириш мақсадида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун эса Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига етказиш;

г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар   ва туманлар ҳокимликлари:

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туманлар ва ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда уларнинг ижросини ташкил қилиш;

жорий қилинган сув тежовчи суғориш технологияларини пухта ўрганиб, тегишли далолатномаларни, субсидия бериш тўғрисида хулосалар ва талабгорлар рўйхатларини ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, пахта хомашёси етиштириш учун томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича эса Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб бориш бўйича масъулдир;

д) мазкур қарорга асосан жорий этилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрмон хўжаликлари ва ўрмон фонди ерлари ижарачиларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш манзилли дастурига мувофиқ сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


4. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга кўмаклашиш бўйича туманлар ишчи комиссияларининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 6-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 февралдаги

98-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга

кўмаклашиш бўйича туманлар ишчи комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман ҳокими, туман ишчи комиссияси раҳбари


2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи комиссияси раҳбарининг ўринбосари


3. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи


4. Туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи


5. Туман ирригация бўлими бошлиғи, туман ишчи комиссиясининг ишчи органи раҳбари


6. Туман молия бўлими бошлиғи


7. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиғи


8. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлим бошлиғи


9. Туман электр таъминоти корхонаси директори


10. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаш раиси


11. Хизмат кўрсатувчи тижорат банк раҳбари


12. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "______" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг туман участкаси бошлиғи


13. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "______" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедициянинг туман участкаси бошлиғи


14. Хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 февралдаги

98-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон

қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона

хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик

ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бир гектар экин майдонига томчилатиб суғориш технологияcини жорий этиш учун 8 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда"


2. 7-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. 10, 15-24-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 февралдаги

98-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 6 февралдаги 103-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 7-илованинг 24-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 августдаги 664-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 8-сон, 181-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 февраль











































Время: 0.1813
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск