Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шартномаларнинг алоҳида турлари /

Марказий банк Бошқарувининг 16.01.2020 й. 1/6-сон "Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.02.2020 й. 2707-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2020 й.

N 2707-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.01.2020 й.

N 1/6


ҚАРОРИ



Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз

олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг

кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/16-сон қарори (рўйхат рақами 2707, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз

олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп

миқдорлари тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 4-банднинг иккинчи хатбошиси "кредитлар," деган сўздан кейин "банклараро депозитлар," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Банкнинг бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таъминланмаган кредит (эътимодли кредит), шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур, бундан банклараро кредит (депозит)лар мустасно бўлиб, ушбу операциялар мазкур Низомнинг 5-банди талабига мувофиқ амалга оширилади.".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Мазкур Низомнинг 5-7-бандларида кўзда тутилган чекловлар қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

бозор қиймати кредитларнинг 125 фоизини қоплай оладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати ёки бошқа мажбуриятлари билан таъминланган кредитлар;

кредитлар кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланганда;

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг тараққиёт банки билан юзага келадиган таваккалчиликлар, шунингдек банк активлари ва/ёки балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлари ушбу ташкилотлар томонидан кафолатланганда.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 февраль, 7-сон, 80-модда









































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск