язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Молиявий ҳисобот. Молиявий ҳисобот бланкалари/ Бухгалтерия ҳисоботи/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 й. ПҚ-4611-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2020 й.

N ПҚ-4611



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (кейинги ўринларда - МҲХС) ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Белгилансинки, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар:

2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно;

2021 йил якунига қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд "Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)", "Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)", "Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)" ва "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)" сертификатларидан (кейинги ўринларда - халқаро бухгалтер сертификати) бирига эга камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йилдан бошлаб, ушбу бандда кўрсатилмаган давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали ҳар йили тасдиқланиши ва 1 июнга қадар расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги функциялар юклансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда МҲХСнинг жорий этилишини, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ҳисоботлар МҲХС асосида ўз вақтида эълон қилинишини мониторинг қилиш;

МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича жаҳоннинг муваффақиятли тажрибаларини оммалаштириш, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда - аккредитациядан ўтган ўқув марказлари) ҳамда соҳага оид олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш юзасидан бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар (Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (Аssociation of Chartered Certified Accountants - АССА) ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш;

ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси асосида ўқув жараёнининг сифатини, имтиҳонларни ўтказиш ва натижаларини баҳолашнинг шаффофлигини таъминловчи МҲХС бўйича сертификатлашнинг самарали тизимини жорий этиш, шунингдек, МҲХС соҳасида талаб юқори бўлган мутахассисларни аккредитациядан ўтган ўқув марказларида ўқитиш бўйича ташкилий тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга мувофиқ уйғунлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси тузилмасида вазирликнинг бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида учта штат бирлигидан иборат молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар сифатининг ташқи назорати бўлими ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

4. Илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ва мазкур соҳада кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) бухгалтерлар ва аудиторлар республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда, бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни киритсин:

2020 йил 1 июнга қадар Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва уларга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом;

2021 йил 31 январга қадар МҲХСни жорий этишнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ва МҲХС бўйича мавжуд кадрлар салоҳиятини ўрганиш натижаларига кўра тайёрланган бухгалтерларни сертификатлаш миллий тизимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлилий маълумотнома;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва бошқа манфаатдор давлат органлари ходимларини (кейинги ўринларда - давлат органларининг ходимлари) аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитиш жадвали ҳар йили тасдиқланишини таъминласин;

в) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Фарғона политехника институтининг (кейинги ўринларда - тажриба-синов олий таълим муассасалари) "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича тезлаштирилган тарзда ўқитиш жадвалини тасдиқласин;

2020 йил 31 декабрга қадар бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш натижалари асосида "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" бакалавриат таълим йўналишида ўқитишнинг кундузги шакли муддатини қисқартириш имконияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

2020 йил 1 августга қадар бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурларини тасдиқласин ва белгиланган тартибда таълим жараёнига жорий этсин;

2020 йилдан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро аккредитациядан ўтказиш ва кейинчалик мазкур тажриба-синов лойиҳасини босқичма-босқич республикадаги соҳага оид бошқа олий таълим муассасаларида жорий этиш чораларини кўрсин;

2021 йил 1 январга қадар "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог кадрларнинг аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитилишини таъминласин, шунингдек, олий таълим муассасаларининг бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида таҳсил олган педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотлар базасини расмий веб-сайтида эълон қилсин ва доимий равишда уларни янгилаб борсин.


7. Белгилансинки:

2021 йилдан бошлаб, МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари (кейинги ўринларда - АХС) бўйича ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади. Аккредитациядан ўтган ўқув марказлари лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш бўйича қонунчиликда назарда тутилган талабларга риоя қилиш шарти билан, тегишли лицензия олмасдан МҲХС ва АХС бўйича ўқитиш ва малака ошириш юзасидан лицензияланган фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат халқаро сертификатлаш доирасида "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "АХС бўйича аудит" фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилади;

халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар олий таълим муассасалари магистратурасининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар солиқ ҳисоботи шаклини қайта кўриб чиқсин ва унинг МҲХС бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботга мослаштирилган шаклини ишлаб чиқсин.


9. Белгилансинки, 2020-2025 йиллар давомида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС (бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот", "Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA)" курслари ва бошқалар) бўйича ўқитиш, малакасини ошириш, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда ўқитиш, шунингдек, бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикасида дастлабки рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари ("Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича), талабалари ва битирувчилари (ўқишни тугатгандан сўнг олти ой ичида) ҳамда давлат органларининг ходимларини ўқитиш харажатлари ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган ўқув марказлари биргаликда белгиланган ўқитишнинг ягона қиймати бўйича аккредитациядан ўтган ўқув марказларига қоплаб берилади;

б) олий таълим муассасаларининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог кадрлари, талабалари ва битирувчилари (ўқишни тугатгандан сўнг олти ой ичида) ҳамда давлат органлари ходимларининг ҳар бирига алоҳида қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:

дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари - тўлиқ ҳажмда;

имтиҳон топшириш учун биринчи марта рўйхатдан ўтиш харажатлари - рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи миқдорида имтиҳон топширгунга қадар, рўйхатдан ўтиш суммасининг қолган 50 фоизи - имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда;

имтиҳон топшириш учун иккинчи марта рўйхатдан ўтиш харажатлари - рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи миқдорида имтиҳонни муваффақиятли топширган тақдирда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўқув марказларига ўқитиш харажатларини, шунингдек, олий таълим муассасаларининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича педагог кадрлари, талабалари ва битирувчиларига (ўқишни тугатгандан сўнг олти ой ичида) ҳамда давлат органларининг ходимларига дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминотни ишлаб чиқсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

молиявий ҳисоботнинг ягона стандартларини ишлаб чиқадиган ва тасдиқлайдиган мустақил халқаро ташкилот ҳисобланган Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фонди (кейинги ўринларда - МҲХС фонди) билан битим тузсин;

2020 йилда МҲХС ва унга тушунтиришлар матнини давлат тилига таржима қилиш, бошқа тилларда МҲХСни қўллаш билан боғлиқ ҳамда МҲХС фонди йиллик бадаллар тўлаш харажатларини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети қўшимча даромадлари ҳисобидан қопласин, 2021 йилдан бошлаб эса зарур маблағлар ажратилишини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида назарда тутсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3946-сон қарорининг 5-бандига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Мазкур қарор ижросини ташкил қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров - мазкур қарорнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминласин, белгиланган тадбирларни бажаришга масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали мувофиқлаштирсин, ҳар чоракда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича чоралар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси молия вазири - МҲХС жорий қилиниши мониторингини таъминласин, бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини МҲХС билан уйғунлаштириш, бухгалтерия ҳисоби соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва тажрибали ҳамда юқори малакали мутахассисларни МҲХСни жорий қилиш жараёнига жалб этиш бўйича чоралар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов - таълим жараёнларига МҲХСни чуқур ўқитишни муваффақиятли ва самарали жорий этиш, педагог кадрларни МҲХС бўйича сертификатлаш ва олий таълим муассасалари ўқув дастурларини аккредитациялаш юзасидан барча зарур чораларни кўрсин, шунингдек, мазкур қарор билан белгиланган вазифалар ижросини таъминласин;

масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари - мазкур қарор билан тасдиқланган "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев - мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, матбуот анжуманлари, мавзуга оид телекўрсатувлар ташкил этсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 февралдаги

ПҚ-4611-сон қарорига

1-ИЛОВА



Илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини

ва мазкур соҳада кадрлар тайёрлашнинг замонавий

усулларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. МҲХСНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАРАЁНИНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

МҲХС ва унга тушунтиришлар матнларини давлат тилига таржима қилиш.

1. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва уларга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2020 йил

1 июнь


Молия вазирлиги (Д. Султанов),


2. МҲХС ҳужжатларини давлат тилида талаб қилиш ҳуқуқларидан воз кечиш бўйича МҲХС фонди билан келишув тузиш.


2020 йил

1 июль

бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари (М. Тулаходжаева, Н. Каримов)

3. МҲХС ва унга тушунтиришлар матнларини давлат тилига таржима қилиш, шунингдек, уларни Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш.


келишувга

мувофиқ

4. МҲХСнинг ҳар йили янгиланишини ҳисобга олган ҳолда, давлат тилидаги МҲХС ҳужжатларининг долзарблигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.


Доимий

равишда

2.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга уйғунлаштиришни ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш.


1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва МҲХС ўртасидаги муҳим фарқланишлар бўйича кенг қамровли ахборотлар тайёрлаш.


2020 йил

1 март


Молия вазирлиги (Д. Султанов), бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари (М. Тулаходжаева, Н. Каримов)


2. Бухгалтерия ҳисобининг янги миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва амалдаги миллий стандартларга ўзгартишлар киритиш.


Доимий

равишда

3.

МҲХСни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.


1. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги, жумладан:

МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботларни ўз вақтида эълон қилмаслик;

МҲХС бўйича сертификатга эга мутахассислар сони энг кам миқдор талабларига мувофиқ эмаслиги бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2020 йил

1 июль


Молия вазирлиги (Д. Султанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Солиқ ҳисоботи шаклларини МҲХС бўйича тузилган молиявий ҳисоботларга асосан қайта кўриб чиқиш ва унга мослаштириш.


2020 йил

1 октябрь

Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Д. Султанов)


4.

Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишни МҲХС асосида амалга оширишга ўтиш.


1. Давлат активларини бошқариш агентлиги веб-сайтида давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишни МҲХС асосида амалга оширишга ўтиш графигини эълон қилиш.


Ҳар йили

1 июнгача


Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари

2. Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишни МҲХС асосида амалга оширишни ташкил этиш.


Графикка

мувофиқ

3. Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлари шаффофлиги ва сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, мазкур соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида Молия вазирлигига маълумот тақдим этиш.


Ҳар йили

1 апрелгача

5.

Ҳар йили акциядорлик жамиятларининг эълон қилинадиган молиявий ҳисоботи МҲХСга мувофиқлиги бўйича сифат назоратини амалга ошириш.


1. Акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳисоботи МҲХС асосида эълон қилинишини таъминлаш чораларини кўриш.


Ҳар йили


Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (О. Назиров) акциядорлик жамиятлари


2. Акциядорлик жамиятларида МҲХС жорий қилинганлиги тўғрисида Молия вазирлигига ахборот тақдим этиш.


Ҳар йили

1 апрелгача

6.

МҲХСга босқичма - босқич ўтиш чора-тадбирларини муваффақиятли амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб этиш масаласини кўриб чиқиш.


1. Халқаро молия институтларига миллий бухгалтерия ҳисоби тизимини диагностикадан ўтказиш ва баҳолашга кўмаклашиш ҳамда МҲХСни қўллаш инфратузилмасини яратиш масалалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган сўровнома юбориш:

МҲХСга ўтиш жараёнида тадбиркорлик субъектларини услубий қўллаб-қувватлаш;

қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари молиявий ҳисоботларининг ахборот бериш даражасини ошириш;

давлат секторида МҲХС бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш.


2. Юқорида келтирилган масалалар бўйича экспертлар билан ҳамкорлик қилиш ва грант шартномалари имзолашни муҳокама қилиш.


2020 йил

март


Молия вазирлиги (Д. Султанов)


3. Бухгалтерларни миллий сертификатлаш тизимини жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш.


2021 йил

давомида

II. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИДА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

СИФАТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

7.

Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида мутахассисларни МҲХС бўйича ўқитиш чора-тадбирларини иш берувчилар ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.


1. Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларда ходимларнинг МҲХС бўйича ўқиш ва малака ошириш харажатларини иш берувчи томонидан кафолатли қопланиши механизмини жорий этиш.


2020 йилдан

бошлаб


Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахслар


2. Акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларда МҲХСнинг амалий қўлланилиши натижаларини ҳар йили ўрганиш ва аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш.


Ҳар йили

3. Олий таълим муассасалари педагог кадрлари ва давлат органлари ходимларини МҲХС бўйича ўқитиш эҳтиёжларини аниқлаш.


Ҳар йили

Молия вазирлиги (Д. Султанов)

4. Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, талабалар, битирувчилар (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг олти ой давомида) ва давлат органлари ходимларининг бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш бўйича харажатларини республика бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплашнинг ҳар йиллик чекланган қийматларини белгилашни назарда тутувчи вақтинчалик тартибини тасдиқлаш.


2020 йил

1 июль

8.

Тажриба-синов олий таълим муассасаларида "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ва мазкур тажриба лойиҳасини босқичма-босқич республикадаги соҳага оид бошқа олий таълим муассасаларида амалга ошириш.


1. Олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиш масалалари бўйича МҲХС соҳасида етакчи халқаро профессионал ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.


2. Олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказишнинг асосий тартиб-таомиллари ва босқичлари билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш учун халқаро экспертларни таклиф этиш.


3. Ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича тажриба-синов олий таълим муассасалари ва аккредитациядан ўтган ўқув марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.


4. Ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш учун тажриба-синов олий таълим муассасалари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул ходимларини белгилаш.


5. "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари ўқув дастурлари мазмунини мониторинг қилиш тизимини шакллантириш, шунингдек, МҲХСни қўллаш бўйича оммабоп ўқув ва амалий материалларни кўпайтириш.


2020 йилдан

бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Молия вазирлиги (Д. Султанов), Тажриба олий таълим муассасалари


9.

Республикадаги олий таълим муассасалари ўқитувчилари таркибининг МҲХС бўйича касбий билимларини оширишда хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш.


1. Тизимли асосда ўқув жараёнига ва педагог ходимлар малакасини ошириш курсларига хорижий мутахассис ва ўқитувчиларни жалб қилиш.


2. Халқаро ва республика даражаларида МҲХС бўйича амалий семинарлар ва танловлар ташкил этиш.


Ҳар йили


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), соҳага оид олий таълим муассасалари


10.

МҲХС соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш асосида "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш.


1. МҲХС бўйича халқаро профессионал сертификатлаштириш дастурларига мос келадиган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), соҳага оид олий таълим муассасалари


2. МҲХСни чуқур ўрганиш, уни амалда қўллаш кўникмаларини шакллантиришни назарда тутувчи "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" фанлари бўйича янгиланган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва таълим жараёнига жорий қилиш.


Ҳар йили

3. Уч йиллик ўқиш муддатидан келиб чиққан ҳолда "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқитишнинг кундузги шакли ўқув дастурлари ва режаларини қайта кўриб чиқиш.


2020 йил

1 август

11.

Олий таълим муассасаларининг "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" йўналишлари бўйича педагог ходимларини тезлаштирилган тарзда ўқитиш махсус курсларини ташкил этиш, шунингдек, МҲХС бўйича педагог ходимларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини такомиллаштириш.


1. "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқитувчиларни бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотдан аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида МҲХС бўйича ўқитиш графигини тасдиқлаш.


Ҳар йили


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), олий таълим муассасалари

2. Қуйидагиларни:

аккредитациядан ўтган ўқув марказлари ва хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартлари асосида МҲХС бўйича малака ошириш жараёнини ташкил этишда масофавий ва вебинар технологиялар дастурлари;

2022 йилдан

бошлаб


ўқитиш, имтиҳон топшириш ва малака ошириш ҳамда "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича педагог кадрларнинг касбий фаолият натижалари бўйича электрон маълумотлар базаси тизими;

2022 йилдан

бошлаб


бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанларини фақат халқаро сертификатлаш доирасида "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" ёки "Аудит" фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига (АССА, АССА DipIFR, СРА, CIPA) эга бўлган педагог ходимлар томонидан ўқитиш тартибини;

2021/2022

ўқув йилдан

бошлаб


Халқаро бухгалтер сертификати (АССА, АССА DipIFR, СРА, CIPA) мавжуд "Бухгалтерия ҳисоби" ва "Аудит" йўналишидаги педагог ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.


Доимий

равишда

3. Халқаро бухгалтер сертификати (АССА, АССА DipIFR, СРА, CIPA) мавжуд педагог ходимларнинг малакасини ошириш харажатлари учун иш берувчи томонидан кафолатли тўловларни амалга ошириш.


Ҳар йили

12.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанлари бўйича ўқув ва ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш.


1. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанлари бўйича хорижий олий таълим муассасалари амалиётида жорий этилган замонавий ўқув адабиётларни сотиб олиш, жумладан электрон кутубхонани яратиш.


Доимий

равишда


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), олий таълим муассасалари

2. Олий таълим муассасалари талабаларининг Интернет глобал ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда мустақил чуқур билим олишларини таъминлаш учун уларни МҲХСга доир янгиликлар билан тезкор таништириб борадиган виртуал майдон (веб-сайт) яратиш.


2020 йил

давомида

13.

Ўқув жараёни, имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини баҳолаш ҳамда сертификат бериш шаффофлигини таъминлайдиган МҲХС бўйича мақсадли ўқитиш дастурларини ташкил этиш орқали халқаро стандартлар асосида касбий сертификатлашнинг замонавий тизимини жорий этиш.


1. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида МҲХС бўйича ўқитишни давом эттириш бўйича аккредитациядан ўтган ўқув марказлари билан халқаро аккредитациядан ўтишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

фойдаланиш имкониятини таъминлаш.


2020 йил

давомида


Молия вазирлиги (Д. Султанов), аккредитациядан ўтган ўқув марказлари Молия вазирлиги (Д. Султанов)


2. Халқаро профессионал ташкилотлар билан бухгалтерларни сертификатлаш бўйича қуйидагиларга йўналтирилган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва АССА (Аssociation of Chartered Certified Accountants) ўртасида тузилган меморандум ва қўшма ҳаракатлар режаси ижроси бўйича;

олий таълим муассасалари ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиш;

мутахассисларнинг кенг доираси учун МҲХС бўйича молиявий ҳисоб соҳасидаги халқаро касбий сертификатлаш бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш дастуридан


Меморан-

думга мувофиқ

3. Қуйидагилар учун МҲХС бўйича ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон топширишнинг графигини тасдиқлаш:

давлат органлари ходимлари;

олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари.


Ҳар йили

Молия вазирлиги (Д. Султанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


III. МҲХСНИНГ АҲАМИЯТИ ВА МАЗМУНИНИ

ТУШУНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

14.

Ташкилотлар раҳбарлари ва бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимлари учун МҲХСни қўллаш масалалари бўйича фаол ахборот-услубий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш.


Мавзули семинарлар, "давра суҳбатлари" ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.


График асосида

Молия вазирлиги (Д. Султанов), бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари (М. Тулаходжаева, Н. Каримов)


15.

Ушбу қарор талабларини етказиш ва тушунтириш бўйича тадбирлар ташкил этиш.


МҲХСнинг аҳамияти тўғрисидаги ахборотларни давлат органлари ҳамда бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари веб-сайтларида жойлаштириш.


Медиа-

режага

мувофиқ


Молия вазирлиги (Д. Султанов), Марказий банк (И. Норкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (О. Назиров)


16.

Тадбиркорлик субъектлари молиявий ҳисоботни МҲХС бўйича тайёрлаганда, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тайёрланадиган молиявий ҳисоботни тақдим этишдан озод этилиши тартиби белгиланганлиги ҳақида тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш.


Тадбиркорлик субъектларига "солиқ тўловчининг шахсий кабинети" орқали хабарлар йўналтириш.

2020 йил

давомида

Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев)


17.

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларни қуйида белгиланган янги талаблар тўғрисида хабардор қилиш:

2021 йилдан бошлаб ҳисоб юритиш ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни тайёрлаш фақат МҲХС асосида амалга оширилиши;

бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида "МҲХС бўйича молиявий ҳисобот" фанини муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига (АССА ва АССА DipIFR, СРА, CIPA, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса - ACCA ва ACCA DipIFR, CPA) эга бўлган камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган ходимлар сонини босқичма-босқич таъминлаш.


1. Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи юридик шахсларга хабарномалар юбориш.


2020 йил давомида


Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (О.Назиров), Марказий банк (И.Норкулов) Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев)


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли ички ҳужжатларни (ҳисоб сиёсати, лавозим йўриқномаси, функционал мажбуриятлар) қабул қилиш:

бухгалтерия хизмати ходимларининг малакасини ҳар йили тегишли лавозим учун талаб этиладиган даражада оширишни таъминлаш;

МҲХС асосида тузилган молиявий ҳисоботни МҲХС соҳасида сертификатга эга бўлган мутахассис томонидан имзоланиши;

сертификатланган ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

ушбу қарордан келиб чиқадиган янги талаблар.


Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари

18.

Бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан МҲХС фонди билан биргаликда МҲХСни жорий қилиш ва амалда қўллаш бўйича илғор халқаро тажрибани тарқатишда фаол иштирок этиш.


1. МҲХС фонди ва Бухгалтерларнинг халқаро федерацияси (БХФ) билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.


Доимий

равишда


Молия вазирлиги (Д. Султанов), бухгалтер ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари (М. Тулаходжаева, Н. Каримов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари

2. Халқаро ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда қуйидагилар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш:

МҲХСни дастлаб ва келгусида қўллаш;

МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тузиш.


2020 йил давомида

3. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда МҲХСни қўллашнинг долзарб масалаларига доир семинар ва тренингларни ўқитувчилар, талабалар ва бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимлари иштирокида ташкил этиш.


Медиа-

режага

мувофиқ

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 24 февралдаги

ПҚ-4611-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 19 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида

аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-

тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3946-сон қарорининг

5-бандига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Биринчи хатбошидан "2020 йил 1 январдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. "а" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) 2020 йил 1 январдан ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари ҳам ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим:".


3. "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига тегишли ўзгартиришлар кучга кирадиган кундан бошлаб аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан нашр этиладиган халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширади;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 март, 8-сон, 83-модда