язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат/ Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2020 й. ПҚ-4618-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2020 й.

N ПҚ-4618



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВИ ҲАМДА

БЕЛГИЛАНГАН ХИЗМАТ МУДДАТИНИ ЎТАБ

БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАР РЕЗЕРВИГА БЎШАТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2020 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


2. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2020 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилши Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 февраль


"Халқ сўзи", 2020 йил 28 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 март, 8-сон, 85-модда