ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 16.01.2020 й. 1/5-сон "Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.02.2020 й. 2709-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.02.2020 й.

N 2709-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.01.2020 й.

N 1/5


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларининг ликвидлилигини

бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"кредит ажратиш бўйича шартли мажбурият - кредит шартномасида банкнинг кредит ажратиш бўйича мажбурияти кредитни молиялаштириш учун ресурс маблағлари банкка тушгандан сўнг юзага келиши шарти мавжуд бўлган, лекин ҳисобот санасига бу шарт бажарилмаган мажбурият.".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:

нақд пуллар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкнинг қимматли қоғозлари;

банкнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги маблағлари, бундан Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар ва овернайт (кунлик) банклараро депозитлар;

"Standard & Poor`s", "Fitch Ratings" ва "Moody`s Investors Service" компанияларидан бирининг "В-"/"В3" ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасидан кам бўлмаган рейтинг баҳоларига эга маҳаллий банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар;

Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар.".


3. 36 ва 43-1-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Банклар мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида лаҳзали ликвидлилик, ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни бажаришлари лозим.".


5. 43-2-банднинг учинчи хатбошисидаги "10 фоиздан" деган сўзлар "25 фоиздан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги 52-1-банд билан тўлдирилсин:

"52-1. 2020 йил 1 июндан бошлаб банкларнинг юқори ликвидли активлари жами активлардаги улуши кун охирига 10 фоиз миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.".


7. 55-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"балансдан ташқари моддаларнинг 15 фоизи, бундан депозит билан таъминланган аккредитивлар ва кафолатлар ҳамда кредит ажратиш бўйича шартли мажбуриятлар мустасно.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 март, 8-сон, 90-модда


















































Время: 0.1422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск