Умная подшивка
2020 й. / СБХ, 9 /Солиқ кодексини ўрганамиз
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
СОЛИҚЛАР: ҚАНДАЙ, ҚАЧОН, ҚАНЧА?
Янги Солиқ кодекси билан ишлаш бошлангандан буён у билан боғлиқ бўлган саволлар ҳам кўпайди. Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ўқувчиларимизнинг саволларига жавоб беради.
Норезидентдан ушлаб қолинган фойда солиғи
қандай қайтарилади
СКнинг 357-моддасида норезидент даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинган фойда солиғини қайтариш СКнинг 12-бобида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган. Мазкур бобда халқаро шартномага биноан норезидент даромадларидан олинган фойда солиғини қайтариш учун ҳужжатлар рўйхати мавжуд эмас. Бу ҳолда норезидент қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим?
- Бу янги норма ҳисобланмайди ва 2020 йил 1 январгача амал қилган.
Солиқ агенти солиқ солишдан озод қилишни ёки пасайтирилган солиқ ставкасини, агар даромад олувчи норезидент Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлса, мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга. Буни унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга ошириш мумкин (СК 357-м.).
Шу билан бирга, агар тўлов санасида норезидент унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қила олмаган бўлса, у халқаро шартномалар нормалари, жумладан пасайтирилган ставка қўллашни инобатга олган ҳолда ундан ортиқча ушлаб қолинган солиқни
...