Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ 28.02.2020 й. 3223-сон билан рўйхатга олинган 23.01.2020 й. Миллий гвардиянинг 3-сон, Мудофаа вазирлигининг 4-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 28 февралда 3223-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси ва

Мудофаа вазирлигининг

2020 йил 23 январдаги

3 ва 4-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ҳарбий профессионал йўналиш - шахсий майлларга, қизиқишларга, қобилиятларга мувофиқ ва турли мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ёшларни ҳарбий касбни асосли танлаш бўйича мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган фаолият;


дастлабки танлаш - Институтда ўқиш истагини билдирган фуқаро ёки ҳарбий хизматчига (бундан буён матнда номзод деб юритилади) тегишли маълумотларни, унинг таълим муассасасидаги ўзлаштириши даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғи ҳақидаги маълумотларни дастлабки тўплаш ва ўрганиш;


ҳарбий-профессионал танлаш - якка тартибдаги якуний суҳбатда узил-кесил кўриб чиқиш учун номзоднинг асосланган ва психофизиологик хусусиятларини, тайёрланганлиги ва кўникмаларини, шунингдек соғлиғи ва умумжисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда унинг танланган ҳарбий мутахассисликни эгаллаб олишга тайёрлигини аниқлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар.


2. Номзодлар Институтга ўқишга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (бундан буён матнда Миллий гвардия деб юритилади) қўмондонининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан қабул қилинади.


3. Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

ҳарбий-профессионал йўналиш;

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовлари.


4. Номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.


5. Номзодлар ва уларнинг ота-оналари Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) асосан мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳамда ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан моддий масъуллиги тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.


6. Миллий гвардия томонидан ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига келгуси йил учун Институтга қабул қилинувчи номзодлар сони тўғрисида маълумот тақдим қилинади.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошқармаларига Институтга номзодларни дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқ берилади.


8. Институтга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш ҳамда ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш мақсадида Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига асосан Институт қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) тузилади.


9. Қабул комиссияси таркиби Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига асосан Миллий гвардиянинг тегишли соҳавий хизматчилари ва Институт ходимлари орасидан шакллантирилади. Қабул комиссияси ишига келишув асосида вазирлик ва идоралар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

Институтнинг бошлиғи қабул комиссияси раиси ҳисобланади. Қабул комиссияси раиси комиссиянинг ишини ташкиллаштириш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун масъул ҳисобланади.


10. Қабул комиссияси ҳар йили 10 мартдан 1 сентябрга қадар фаолият юритади.


11. Фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

Қабул қилинган аризалар (билдиргилар) асосида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) 1 февралдан 1 апрелга қадар қабул қилинади.


12. Номзодлар томонидан ариза (билдирги) билан бирга мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

номзод тўғрисидаги маълумотлар анкетаси;

ўқиш ёки иш ёхуд хизмат ўташ жойидан тавсифнома (агар ўқиётган ёки ишлаётган ёхуд хизматни ўтаётган бўлса);

ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);

Институтда ўқишга ота-онасининг розилик хати;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);

давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлашга рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар (махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга номзодлардан талаб этилмайди).


13. Ҳарбий хизматчи номзодлар томонидан ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда Институтга ўқишга киришга тавсия этувчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга - ҳарбий бўлинманинг йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса - ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма) тақдим этилади.



2-БОБ. ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ЙЎНАЛИШ

БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


14. Ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича тадбирлар ҳарбий хизматчи касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.


15. Ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


16. Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва бошқармалар ҳамда Институт ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


17. Дастлабки танлаш тадбирлари соғлиғига, индивидуал-психологик хусусиятлари ва умумжисмоний тайёргарлигига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ички туйғу, ғоявий-маънавий барқарорликка, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.


18. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ҳамда ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибдаги суҳбат;

тиббий кўрик;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.


19. Дастлабки танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич фуқаро учун - яшаш жойидаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда, "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари ва Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи битирувчилари учун - улар жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимларда, ҳарбий хизматчилар учун - ўз хизмат ўташ жойида 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади.

Биринчи босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибдаги суҳбат;

бирламчи тиббий кўрик.

Иккинчи босқич фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар учун мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда 1 апрелдан 31 майга қадар амалга оширилади.

Иккинчи босқичда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

такрорий тиббий кўрик.


20. Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.


21. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар (31 мартга қадар) амалга оширилади.


22. Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва бошқармалар томонидан 10 апрелга қадар номзодларга давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилади.


23. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро билан - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлар бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар билан - ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан ўтказилади. Бунда, якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади.


24. Якка тартибдаги суҳбат номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати), ҳарбий касбни танлашнинг сабаблари, асосларини аниқлаш, таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражасини ва хорижий тилни эгаллаганлик даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.


25. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) (бундан буён матнда Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомлар деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.


26. Фуқароларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан, Ҳарбий хизматчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ҳарбий-тиббий муассасаларнинг ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан 1 февралдан 31 мартга қадар амалга оширилади.


27. Фуқароларни такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан 1 апрелдан 20 майга қадар амалга оширилади, ҳарбий хизматчилар такрорий тиббий кўрикдан ўтказилмайди.


28. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.


29. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган ва тиббий комиссиянинг ушбу хулосасидан норози бўлган номзодлар 1 майдан 31 майга қадар Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомларда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади. Ўтказилган тиббий кўрик натижасида номзод соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқли деб ҳисобланган ҳолларда, у дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида умумий тартибда иштирок этади.


30. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


31. Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармаларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Индивидуал-психологик ўрганиш методикасига асосан 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.


32. Индивидуал-психологик ўрганиш бўйича тасдиқланган режа-жадвал мудофаа ишлари бошқармаларига ҳар йили 25 мартга қадар юборилиши лозим.


33. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:

номзод дастлабки танлашнинг кейинги тадбирида иштирок этишга тавсия этилади;

номзод дастлабки танлашнинг кейинги тадбирида иштирок этишга тавсия этилмайди.


34. Индивидуал-психологик ўрганиш натижалари бўйича дастлабки танлашнинг кейинги тадбирида иштирок этишга тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


35. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мудофаа ишлари бўйича бошқармалар бошлиқлари белгилаган жойларда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш методикаси асосида 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади.


36. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тасдиқланган режа-жадвал мудофаа ишлари бошқармаларига ҳар йили 25 мартга қадар юборилиши лозим.


37. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


38. Дастлабки танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг тегишли мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 10 июнга қадар Институтга юборилади.



4-БОБ. ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛАШ

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


39. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари ўзининг психофизиологик хусусиятларига ва соғлиғига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ҳарбийлик касбини эгаллашнинг сабаб-асосларига, етакчилик фазилатларига, ички туйғуга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.


40. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июнга қадар ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва мудофаа ишлари бўйича бошқармаларга юборилади.


41. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари июнь ойида Институтда ўтказилади.


42. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) номзодларга режа-жадвалга мувофиқ ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш муддатлари ҳақида хабар беради.


43. Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни ўрганиш;

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (диктант);

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.


44. Қабул комиссиясининг номзодлар ҳужжатларини ўрганиш бўйича масъул бўлган аъзолари ҳужжатларни ўрганишда Институтга тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.


45. Номзодларнинг психофизиологик ҳолатини ўрганиш қабул комиссияси мутахассислари томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Психофизиологик ўрганиш методикаси асосида ўтказилади.


46. Психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар ёрдамида амалга оширилади.


47. Психофизиологик ўрганиш номзод ҳиссий (соматик), психоэмоционал жиҳатдан нормал ҳолатда бўлгандагина ўтказилиши лозим.


48. Психофизиологик ўрганиш бошланишидан олдин ўзини ёмон ҳис қилаётган ёки соғлиғидан шикоят қилаётган номзодлар мазкур ўрганишга қўйилмайди. Бунда, қабул комиссияси аъзоси томонидан мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилади.

Мазкур бандда назарда тутилган сабабларга кўра психофизиологик ўрганишга киритилмаган номзодга кейинги гуруҳлар таркибида психофизиологик ўрганишдан ўтиш учун қабул комиссияси томонидан рухсат берилиши лозим.


49. Психофизиологик ўрганиш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.


50. Номзодларни ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари доирасида тиббий кўрикдан ўтказиш Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан тасдиқланадиган таркибда Институт ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссия томонидан амалга оширилади.


51. Тиббий кўрик Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомларга мувофиқ ўтказилиши лозим.


52. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.


53. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар ҳарбий-профессионал танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Институт ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасидан норози бўлган номзодлар Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомларда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.


54. Ёзма иш диктант ёзиш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида қабул комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Диктант ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.


55. Диктантнинг мавзулари ва матнлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


56. Диктантнинг тасдиқланган мавзу ва матнлари қабул комиссиясининг масъул котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлайди.


57. Диктант ўтказилаётган аудиторияга китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


58. Аудиторияда номзодларга диктант матнини ўқиб эшиттирган шахс томонидан шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган диктантлари текширилишига йўл қўйилмайди.


59. Номзодларнинг ёзган диктантларини текширган шахс мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Диктант ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида диктантларни баҳолайди ва диктант учун махсус бланкага ўзининг имзосини қўяди.


60. Номзодларга диктантни қайта топширишга рухсат берилмайди.


61. Диктант натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.


62. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини (бундан буён КТ ва АКТ деб юритилади) эгаллаб олганлик даражасини аниқлаш компьютер ёрдамида, тест шаклида мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикаси асосида ўтказилади.


63. КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш тест синови кўринишида 1 июнь кунига қадар қабул комиссияси томонидан умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар (ўрта махсус профессионал) таълими ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари қабул комиссияси масъул котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлайди.


64. Номзоднинг тест саволларига берган жавоблари мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикаси асосида баҳоланади.


65. Номзоднинг КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.


66. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Институтга ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, диктант натижалари, КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.


67. Номзодларга ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари бошланишидан олдин қабул комиссияси томонидан якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш бўйича тушунчалар, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволларнинг умумий йўналишлари ва бошқа зарур маълумотлар берилиши лозим.


68. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.


69. Номзодларга бериладиган саволлар номзоднинг ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятини, дунёқараши ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим. Саволлар умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар (ўрта махсус профессионал) таълими ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.


70. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати қабул комиссияси томонидан шакллантирилиб 1 июнь кунига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари қабул комиссияси масъул котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлайди.


71. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан 30 июнга қадар коллегиал принцип бўйича ўтказилади.


72. Номзодларнинг саволларга берган жавоблари мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.


73. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилиниши лозим.


74. Якка тартибдаги якуний суҳбатдан муваффақиятсиз ўтган номзодларга уни қайта топширишга рухсат берилмайди.


75. Номзодларнинг психофизиологик ўрганиш, диктант, КТ ва АКТни эгаллаб олганлик даражасини текшириш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича қайд этган натижалари қабул комиссияси масъул котиби томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасида кўрсатилган шаклдаги Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижалари бўйича қайдномага киритилади.


76. Ҳарбий-профессионал танлашнинг барча тадбирлари натижалари бўйича номзодларнинг қайд этган натижалари умумлаштирилиб, уларнинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади.


77. Номзодларнинг аниқланган ўртача арифметик баҳоси асосида қабул комиссияси томонидан номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.


78. Ўртача арифметик баҳоси 3 ва ундан юқори бўлган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.


79. Қабул комиссиясининг номзодни Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарори мазкур Низомнинг 10-иловасида кўрсатилган шаклдаги Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижалари бўйича қайдномага киритилади.

Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари натижалари бўйича қайднома қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.


80. Ҳарбий-профессионал танлаш натижасидан норози бўлган номзодлар қабул комиссияси буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига (бундан буён матнда Апелляция комиссияси деб юритилади) апелляция бериш ҳуқуқига эга.


81. Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссия фаолиятида иштирок этмаган Институт ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.


82. Номзод ҳарбий-профессионал танлаш натижасидан норози бўлган тақдирда ҳарбий-профессионал танлаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим. Номзод унинг апелляцияси Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.


83. Апелляция комиссияси номзоднинг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда номзоднинг Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатилади.

Апелляция комиссияси тегишли қарорнинг қабул комиссиясига ва номзодга етказилишини таъминлайди.


84. Тест синовларини топширишга қўйилган номзодлар тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ҳамда Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) мувофиқ топширадилар.


85. Номзод умумтаълим муассасаларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда чет тили бўйича тест синовлари топширади.

Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш тартибига мувофиқ ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.

Номзод олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун берилган аризада (билдиргида) қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


86. Номзодлар мазкур Низом талабларига, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда қабул комиссияси уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида танловдан четлатиш ҳуқуқига эга.


87. Институтга ўқишга қабул қилинмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида тегишли мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) юборилади.


88. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА


_____________________________га

(бошлиқнинг Ф.И.О.)

_____________________________да

(номзоднинг яшаш манзили)

яшовчи _____________________дан

(номзоднинг Ф.И.О.)


Мен, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга киришга номзод,

             

(Ф.И.О.)

       

ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинсам, Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) назарда тутилган ҳолатлар бўйича моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

20___ йил "____" __________





(имзо)


(Ф.И.О.)

Биз, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси,

                

(Ф.И.О.)

фарзандимиз



(Ф.И.О.)

         

ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинса, Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасалари ва Сержантларни тайёрлаш мактабларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2024, 2009 йил 27 октябрь) назарда тутилган ҳолатлар бўйича моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

20___ йил "____" __________





(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" __________





(имзо)


(Ф.И.О.)

           





Низомга

2-ИЛОВА


_____________________________га

(бошлиқнинг Ф.И.О.)

_____________________________да

(номзоднинг яшаш манзили)

яшовчи _____________________дан

(номзоднинг Ф.И.О.)


АРИЗА


Мени, ўз хоҳишимга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини


тилида



(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


(кирилл, лотин)

алифбосида топшираман.

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни)



(чет тилининг номи)

тилида топшираман.

Танловда


мутахассислиги бўйича


(танланган мутахассисликнинг номланиши)


иштирок этаман.

Ҳарбий хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

20___ йил "____" __________





(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

3-ИЛОВА


________________________га

(ҳарбий унвони, Ф.И.О)

БИЛДИРГИ

Мен


           

(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси)

Сиздан ўз хоҳишимга кўра, мени Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман.

Тест синовларини


тилида



(ўзбек, қорақалпоқ, рус)


(кирилл, лотин)

алифбосида топшираман.

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни)



(чет тилининг номи)

тилида топшираман.

Танловда


мутахассислиги бўйича


(танланган мутахассисликнинг номланиши)


Ҳарбий хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

20___ йил "____" __________





(имзо)


(Ф.И.О.)

    





Низомга

4-ИЛОВА



Якка тартибдаги суҳбат

ВАРАҚАСИ

Номзоднинг Ф.И.О.


              

Номзоднинг оилавий аҳволи:


              

Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

             

              

Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:


              

Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси:


              

Номзоднинг чет тилини эгаллаганлик даражаси:


              

Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар:


              

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби батафсил тушунтирилди.


      


   


(якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг

ҳарбий унвони, лавозими ва Ф.И.О.)


(имзо)

20___ йил "____" ___________






Низомга

5-ИЛОВА



Индивидуал-психологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.


2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтидаги ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Кадрлар бошқармаси психолог мутахассислари томонидан қайта ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили психологик тест синовлари бошлангунга қадар Институт қабул комиссияси раисига юборилади.


3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланкалари Институт қабул комиссиясининг индивидуал-психологик ўрганиш бўйича масъул аъзосида сақланади ва у тестлар ва жавобларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун масъул ҳисобланади.


4. Дастлаб номзодлар Институт қабул комиссиясининг индивидуал-психологик ўрганиш бўйича масъул бўлган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек ҳар бир вазифа бўйича тайёрланган тест саволлари жавобларини топганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-БОБ. ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК

ЎРГАНИШНИ ЎТКАЗИШ


5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки номзодларни гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилиши мумкин.


6. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилганда, хонада номзодлар сони 40 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.


7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта вазифалар бўйича психологик тестлар берилади.


8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.


9. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун рухсат берилади.


10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар ҳисобланади.


11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер ва бошқа телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.


13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкаларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкаларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.


14. Вазифаларнинг барчасини муваффақиятли топширган номзодга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.


15. Вазифаларни муваффақиятли топшира олмаган номзоднинг такрорий тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.


17. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тўпланган баллар ва индивидуал-психологик ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.


18. Қайднома Институт қабул комиссиясининг индивидуал-психологик ўрганиш бўйича масъул аъзолари томонидан имзоланади.


19. Индивидуал-психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод, унга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.






Низомга

6-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича Институт қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан дастлаб номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади.


3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига:

фуқаролар спорт кийимида келишлари тавсия этилади;

ҳарбий хизматчилар ҳарбий кийимда келишлари лозим.


4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.


5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 15 дақиқа вақт берилади.


6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқлар орасини очиш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.


8. Номзодларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаролар учун:

12 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

10-11 маротаба тортилганда - "яхши";

8-9 маротаба тортилганда - "қониқарли";

1 - 7 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

12-13 маротаба тортилганда - "яхши";

10-11 маротаба тортилганда - "қониқарли";

1 - 9 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


9. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламали текис жойларда ўтказилади.


10. Номзодларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаролар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

14,1 - 14,4 сония ичида бажарган тақдирда - "яхши";

14,5 - 15,0 сония ичида бажарган тақдирда - "қониқарли";

15,1 сония ичида ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

14,1 - 14,4 сония ичида бажарган тақдирда - "яхши";

14,5 - 15,2 сония ичида бажарган тақдирда - "қониқарли";

15,3 сония ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


11. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.


12. Номзодларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаролар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда - "аъло";

12,40 дақиқадан кўп, бироқ 13,20 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

14,0 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.

б) ҳарбий хизматчилар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда - "аъло";

12,40 дақиқадан кўп, бироқ 13,0 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

13,0 дақиқадан кўп, бироқ 13,35 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

13,35 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


13. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда номзод камида битта "қониқарсиз" баҳо олган бўлса, у умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган деб ҳисобланади.


14. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.


16. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.


17. Қайднома номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича Институт қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.






Низомга

7-ИЛОВА



Психофизиологик ўрганиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Психофизиологик ўрганиш номзоднинг психофизиологик хислатлари ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш мақсадида Институт қабул комиссияси мутахассислари томонидан ўтказилади.


2. Номзодларни психофизиологик ўрганиш автоматлаштирилган психофизиологик комплекслар (бундан буён матнда махсус комплекс деб юритилади) ёрдамида ўтказилишининг асосий тамойили - номзоднинг психофизиологик хусусияти бўйича хулоса қилишда инсон омилидан ҳоли бўлиш ва субъективликдан сақланиш ҳисобланади.


3. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган кунда номзод махсус жиҳозланган хонага киритилишидан олдин унга мазкур Методикада назарда тутилган психофизиологик ўрганиш ўтказиш тартиби, махсус комплекснинг техник хусусиятлари, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзини қандай тутиши лозимлиги тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.



2-БОБ. ПСИХОФИЗИОЛОГИК ЎРГАНИШНИ ЎТКАЗИШ


4. Психофизиологик ўрганиш ҳар бир номзод учун алоҳида ўтказилади.


5. Психофизиологик ўрганиш махсус жиҳозланган хонада ўтказилади.

Ушбу хона етарли даражада табиий ёки сунъий ҳолда ёритилган, шовқиндан ҳимояланган бўлиши, номзодга ажратилган жой эса қулай бўлиши лозим.


6. Психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага фақат бир нафар номзод киритилади.


7. Номзодлар психофизиологик ўрганиш ўтказиладиган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


8. Психофизиологик ўрганишда номзоднинг қўлларига махсус комплекснинг электродлари уланади ҳамда мазкур электродлар орқали 10 дақиқагача бўлган вақт давомида кичик қувватли электр импульслар узатилади.


9. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмайди.


10. Психофизиологик ўрганиш давомида номзод узлуксиз равишда кузатиб турилади.


11. Психофизиологик ўрганиш якунида махсус комплекс номзоднинг психофизиологик хусусиятини "5" баллик тизимда баҳолайди.


12. Психофизиологик ўрганишда узрсиз сабабларга кўра қатнашмаган номзодлар "0" балл билан баҳоланади ва қайта топширишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


14. Қайднома психофизиологик ўрганишда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Институт қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.






Методикага

ИЛОВА

Номзодларнинг психофизиологик

ўрганиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ______________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Номзодга қўйилган балл


1.




2.




3.




...




Комиссия аъзолари:






(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)

           





Низомга

8-ИЛОВА



Диктант ўтказиш методикаси ва баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида диктант ёздирилади.

Диктант учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (ўрта махсус профессионал) таълими ўқув дастурлари доирасида ўтилган мавзуларга мувофиқ келадиган ва номзоднинг олган билимларини аниқлаш имкониятини берадиган материаллар танланади.


2. Диктант бошланишидан олдин комиссияси аъзолари томонидан номзодларга диктант ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда диктант учун махсус бланкалар тарқатилади.


3. Номзод махсус бланканинг тегишли қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.


4. Номзодларга ўқиб эшиттириладиган диктант матнининг ҳажми 90 -120 та сўздан иборат бўлади. Диктант ёзиш учун номзодларга 45 дақиқа вақт берилади.


5. Институт қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) аъзолари томонидан номзодларга диктант матни бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Диктант матни тўлиқ ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодлар диктантни ёзишга тайёрланади.


6. Диктант ёзиш бошланганда қабул комиссияси аъзоси диктант матнини секин бирма-бир ўқиб беради. Бунда, 1 та гап ўқиб эшиттирилади ва номзод ўқиб эшиттирилган гапни ёзишга киришади.


7. Ўқиб эшиттирилган гапни номзодлар ёзиб бўлганидан кейин ушбу гап қабул комиссияси аъзоси томонидан яна бир маротаба ўқиб берилади.


8. Номзод диктантни ёзиб тугатгандан кейин унга берилган махсус бланкани қабул комиссияси аъзосига топшириб аудиторияни тарк этади.


9. Қабул комиссияси аъзоси номзодлардан қабул қилиб олинган махсус бланкаларни текшириш учун топширади.


10. Қабул комиссияси аъзоси номзодларнинг ёзган диктантларини 1 кун ичида текширади ҳамда натижаларни номзодларга ўқиб эшиттириш орқали эълон қилади.



2-БОБ. ДИКТАНТНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


11. Номзодлар томонидан ёзилган диктант "5" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

диктант мутлақо хатосиз йзилган ёки иккитагача орфографик ёхуд пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - 5 балл билан баҳоланади;

учтадан олтитагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - 4 балл билан баҳоланади;

еттитадан тўққизтагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - 3 балл билан баҳоланади;

ўнтадан ўн иккитагача орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - 2 балл билан баҳоланади;

ўн уч ва ундан ортиқ орфографик ёки пунктуацион хатоликка йўл қўйилган деб топилганда - 1 балл билан баҳоланади.


12. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда диктантдаги хатоликлар уларнинг сонидан қатъи назар, битта хатолик деб топилади:

бешта ўринда "ҳ" ёки "ў" ҳарфлари ўрнида тегишлича "х" ёки "у" ҳарфлари ёзилган бўлса;

кириш сўзларнинг (масалан, дарвоқе, дарҳақиқат) ёзилишида олтитагача пунктуацион хатоликка йўл қўйилган бўлса;

қаратқич келишиги учтагача сўзда нотўғри қўлланилган бўлса.


13. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, "тушунмоқ" сўзи барча ўринларда тўғри ёзилган, бироқ битта ўринда нотўғри ёзилган ёки "1441" сони ўрнига "1941" ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, "қутулмоқ" сўзи беш ўринда "қутилмоқ" тарзида ёзилган бўлса);

сўз кўчиришдаги хатолар (масалан, воқе-а ёки октя-брь);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон - Чўпон, Юнусобод - Юнус-обод).


14. Диктантдаги тузатишлар миқдори бештадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Диктант натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


16. Қайднома диктантни ўтказишда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.






Мезонларга

ИЛОВА

Диктант ўтказиш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ______________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Номзоднинг диктантига қўйилган балл


1.




2.




3.




...




Комиссия аъзолари:






(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)

     





Низомга

9-ИЛОВА



Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.


2. Тест саволлари, уларнинг жавоблари Институт қабул комиссияси аъзолари томонидан 1 июнь кунига қадар ишлаб чиқилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.


3. Тест саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:

шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича;

идора дастурий иловалари (Microsoft Office дастури) бўйича;

интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича.


4. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун Институт қабул комиссияси масъул котиби жавобгар ҳисобланади.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИ

ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

БЎЙИЧА БИЛИМ ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ


5. Номзодга 30 та тест саволи ва уларни ечиш учун бир соат вақт берилади.


6. Номзодлар махсус компьютерлар билан жиҳозланган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.

Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер ва бошқа телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


7. Номзодлар махсус компьютерларга бир нафардан ўтказилади.

Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текширишдан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган текшириш ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.


8. Номзод махсус дастурда бериладиган рўйхатдан ўзи ҳақидаги маълумотларни танлайди.


9. Номзод компьютер дастурларида бериладиган саволларга жавобларни белгилаш орқали тест синовларидан ўтади.


10. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим. Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.


11. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


12. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.


13. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган хонада номзодлар, комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


14. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест синовларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, шу вақтнинг ўзида номзодга унинг тест синовлари натижалари компьютер экранида эълон қилинади.


15. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавобларига автоматик равишда компьютер дастури орқали ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади.


16. Тест синовлари натижаси "5" баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳоланади:

26 - 30 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 5 балл;

21 - 25 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 4 балл;

16 - 20 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 3 балл;

11 - 15 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 2 балл;

1 - 10 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса - 1 балл;

тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган ёки тест синовларида узрсиз сабабларга кўра қатнашилмаган бўлса - 0 балл қўйилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижалари бўйича қайднома мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


18. Қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Институт қабул комиссияси масъул котибига шу куннинг ўзида топширилади.





Методикага

ИЛОВА



Компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация

технологияларини эгаллаб олганлик даражасини

текшириш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" _____________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.


Тўғри жавоблар сони


Тўпланган балл


1.





2.





3.





...





Комиссия аъзолари:






(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)






(Ф.И.О.)


(имзо)

      





Низомга

10-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

методикаси ва баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, диктант натижалари, компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.


2. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар рўйхати Институт қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан 1 июнь кунига қадар шакллантирилади ва қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


3. Саволлар рўйхати қабул комиссияси масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.



2-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ

СУҲБАТНИ ЎТКАЗИШ


4. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, қабул комиссияси томонидан ўтказилади.


5. Номзод якуний суҳбатга шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан киритилади.


6. Қабул комиссияси аъзоларига масъул котиб (унинг ёрдамчиси) томонидан якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказилаётган номзод ҳақидаги барча маълумотлар тақдим этилади.


7. Қабул комиссияси аъзолари номзод ҳақидаги умумий маълумотларни ўрганиб чиқиб, унга оғзаки тарзда 3 та савол беради.

Номзодга саволлар навбат билан бирма-бир берилади (номзодга 1 та савол берилади ва номзод у саволга жавоб берса ёки жавоб бера олмаса унга навбатдаги савол берилади).


8. Ҳар бир номзодга 10 дақиқагача вақт ажратилади. Номзоднинг барча саволларга берган жавоби эшитилгандан сўнг, унга аудиториядан чиқишга рухсат берилади.



3-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТ

НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


9. Номзодлар саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

номзод тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - 5 балл;

номзод мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 4 балл;

номзод моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - 3 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга қисман эга деб топилганда - 2 балл;

номзод билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - 0 балл қўйилади.


10. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг, комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик бали аниқланади.


11. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


12. Қайднома якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказишда иштирок этган қабул комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.

Мазкур қайдномага номзоднинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражаси натижалари ҳам қабул комиссияси масъул котиби томонидан ёзиб қўйилади.


13. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача 3 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.


15. Номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор ҳақида қайдномага ёзиб қўйилади.






Методикага

ИЛОВА



Ҳарбий-профессионал танлаш

тадбирлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "___" ____________

Гуруҳ рақами: ____

Т/р


Ф.И.О.


Психо-

физиологик

ўрганиш

натижаси

бўйича

қўйилган

балл


Диктант

натижаси

бўйича

қўйилган

балл

Компьютер

техникасини

ва ахборот-

коммуникация

технологияларини

эгаллаб олганлик

даражасини

текшириш

натижаси бўйича

қўйилган балл


Якка

тартибдаги

якуний суҳбат

натижаси бўйича

қўйилган балл


Ўртача

арифме-

тик балл


Тест

синовларини

топширишга

қўйиш ёки

қўймаслик

тўғрисидаги

қарор

1.









2.









3.









4.









...









Қабул комиссияси раиси




(имзо)


(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби




(имзо)


(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:




(имзо)


(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)




(имзо)


(ҳарбий унвони ва Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 март, 8-сон, 96-модда










































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск