язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Кимё ва нефть-кимё саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2020 й. 120-сон "Республикада фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2020 й.

N 120




РЕСПУБЛИКАДА ФОСФОРЛИ

ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМЛАРИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи кимё ва тоғ-кон саноатлари салоҳиятини узвий равишда жадал ошириш, мавжуд минерал-хомашё базасини қайта ишлаш самарадорлигини таъминлаган ҳолда стратегик турдаги маҳсулотлар мис, рух, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарорига асосан "Аммофос-Максам" АЖ негизида 2019-2024 йиллар давомида фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларини камида 100 минг тоннага ошириш чора-тадбирларининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини II босқичда (I-босқичда - 20 минг тонна, II-босқичда - 80 минг тонна) модернизация қилиш орқали амалга оширилиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарорига асосан "Навоий КМК" ДКнинг Қизилқум фосфорит комбинатининг мулк комплекси қолдиқ баланс қийматида "Ўзкимёсаноат" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида киритилиб, 100 фоиз улуши "Ўзкимёсаноат" АЖга қарашли "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарорига асосан 2026 йилгача "Олмалиқ КМК" АЖга 2,9 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этиш ва 2023 йилгача мис ишлаб чиқариш ҳажмини 28 фоизга, рух ишлаб чиқариш ҳажмини 75 фоизга ошириш назарда тутилганлиги;

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖда (кейинги ўринларда - "Олмалиқ КМК" АЖ) мис ва рух ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган олтингугурт кислотасининг утилизацияси "Аммофос-Максам" АЖда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида амалга оширилиши ҳамда "Аммофос-Максам" АЖ "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган фосфорит хомашёсининг асосий истеъмолчиси эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг иcтисно тариқасида:

"Ўзкимёсаноат" АЖга тегишли "Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини "Олмалиқ КМК" АЖга ишончли бошқарувга беш йил муддатга бериш;

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ "Ўзкимёсаноат" АЖга тегишли 100 фоиз улушини номинал қийматда "Олмалиқ КМК" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида киритиш таклифларига розилик берилсин.

"Олмалиқ КМК" АЖ "Аммофос-Максам" АЖ ва "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг ишлаб чиқариш ва бошқарув самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин.


3. "Ўзкимёсаноат" АЖнинг "Аммофос-Максам" АЖ устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини "Олмалиқ КМК" АЖга ишончли бошқарувга ҳамда "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг 100 фоиз улушини номинал қийматда "Олмалиқ КМК" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида киритиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Олмалиқ КМК" АЖ "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар "Аммофос-Максам" АЖ ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш" инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзкимёсаноат" АЖнинг:

"Аммофос-Максам" АЖ устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини беш йил муддатга "Олмалиқ КМК" АЖга ишончли бошқарувга бериш юзасидан шартнома тузилишини;

"Ўзкимёсаноат" АЖнинг устав капитали "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ устав капиталидаги улушининг баланс қийматига камайтирилишини;

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖдаги 100 фоиз улуш номинал қийматда "Олмалиқ КМК" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида киритилишини таъминласин.

Бунда қуйидаги асосий шартлар назарда тутилсин:

а) "Аммофос-Максам" АЖ устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини "Олмалиқ КМК" АЖга беш йил муддатга ишончли бошқарувга бериш юзасидан шартномада:

"Аммофос-Максам" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖ келишилган менежментни ва ягона техник сиёсатни амалга ошириши;

"Аммофос-Максам" АЖга олти ой муддатда инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган ҳолда зарур маблағларни, жумладан, "Олмалиқ КМК" АЖ кафиллиги остида Хитой, Россия, Европа ва бошқа банкларнинг кредит маблағларини жалб қилиш;

"Аммофос-Максам" АЖнинг ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида, зарур ҳолларда, "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан тегишли муҳандислар, техник мутахассислар ва техника воситаларини оператив тарзда пуллик шартнома асосида жалб қилиш;

б) "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖдаги 100 фоиз улушни номинал қийматда "Олмалиқ КМК" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида киритиш шартномасида:

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг фаолият турини ва мавжуд иш ўринларини сақлаган ҳолда, бир йил муддатда жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш;

икки ой муддатда "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг кон техникаси ва технологик ускуналарини босқичма-босқич янгилаган ҳолда, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича бизнес-режани ишлаб чиқиб амалга ошириш;

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖда фосфорит хомашёси ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини биринчи йили 80 фоизгача, иккинчи йили 100 фоизга етказиш (йилига 716 минг тонна ювиб куйдирилган фосфорит концентрати) ҳамда "Indorama Kokand Fertillizers" АЖ ва бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ фосфорит хомашёсини барқарор етказиб бериш;

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖда фосфорит хомашёси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан зарур муҳандислар, техник мутахассислар ҳамда техника воситалари ва ускуналарни белгиланган тартибда етказиб бериш;

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ технологик жараёнини, ускуна ва техника воситаларини модернизациялаш учун Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган ҳолда "Олмалиқ КМК" АЖ кафиллиги остида уч ой муддатда зарур миқдорда кредит маблағларини жалб қилиш.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Махкамасининг Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов, "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Ж.Т. Мирзамахмудов, "Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 мартдаги

120-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзкимёсаноат" АЖнинг "Аммофос-Максам" АЖ устав

капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини "Олмалиқ КМК"

АЖга ишончли бошқарувга ҳамда "Қизилқум фосфори

комплекси" МЧЖнинг 100 фоиз улушини номинал

қийматда "Олмалиқ КМК" АЖ устав капиталига

давлат улуши сифатида киритиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддати

Масъуллар

1.

"Ўзкимёсаноат" АЖга тегишли "Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини "Олмалиқ КМК" АЖга ишончли бошқарувга беш йил муддатга бериш.

1. Ишончли бошқарувга бериш юзасидан шартномасини тайёрлаш ва имзолаш.


2020 йил

март


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамахмудов), "Аммофос-Максам" АЖ (Турсунов)

2. Кузатув кенгашининг янги таркибини тайинлаш ва тасдиқлаш масаласида жамиятнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ташкил этиш.

2020 йил

март

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Аммофос-Максам" АЖ (Турсунов)

2.

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг "Ўзкимёсаноат" АЖга тегишли 100 фоиз улушини номинал қийматда "Олмалиқ КМК" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида "Ўзкимёсаноат" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини мос равишда камайтириш ҳисобига киритиш.

1."Ўзкимёсаноат" АЖнинг "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖдаги 100 фоиз улушининг берилиши ва "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан қабул қилиб олиш бўйича жамият бошқарув органларининг тегишли қарорларини қабул қилиш.

2020 йил

март


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамахмудов)

2. Уч томонлама қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш.

2020 йил

март

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамахмудов)

3. "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг таъсис хужжатларига ўзгартириш киритиш.

2020 йил

март, апрель

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ (Абдуллаев)

4. "Ўзкимёсаноат" АЖнинг устав капиталини камайтириш бўйича қарор қабул қилиш.

2020 йил

март


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Мирзамахмудов)

5. "Олмалиқ КМК" АЖ устав капиталида давлат улушини ошириш бўйича қарор қабул қилиш.

2020 йил

март

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

3.

"Аммофос-Максам" АЖ фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Жамиятнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

2020 йил

март


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Аммофос-Максам" АЖ (Турсунов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хатлов натижалари билан, зарур ҳолларда, уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан асослантирилган аниқ таклифларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш.

2020 йил

апрель

4.

"Олмалиқ КМК" АЖ томонидан "Аммофос-Максам" АЖ ва "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган бизнес-режасини ишлаб чиқиш.

1."Аммофос-Максам" АЖ ва "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖни 2020-2024 йилларда ривожлантириш юзасидан бизнес-режа лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

март


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Аммофос-Максам" АЖ (Турсунов), "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ (Абдуллаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)


2. Ишлаб чиқилган бизнес-режаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель

5.

"Аммофос-Максам" АЖ ва "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ молиявий- иқтисодий фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш.

1. "Аммофос-Максам" АЖ ва "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ молиявий-иқтисодий фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

март


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Аммофос-Максам" АЖ (Турсунов), "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ (Абдуллаев)


2. "Аммофос-Максам" АЖ да ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда барқарор сотилишини ҳамда жамиятни ўз айланма маблағлари билан етарли миқдорларда мунтазам таъминлаш чораларини кўриш.

2020 йил

давомида

3. "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖнинг дебитор қарздорлигини тўлиқ ундирган ҳолда, унинг кредитор қарздорлигини сўндириш чораларини кўриш.

2020 йил

апрель

6.

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ ишлаб чиқариш объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш. Жумладан, корхонада фосфорит концентратини ишлаб чиқариш қувватини I босқичда йилига 716 минг тонна, II босқичда йилига 1,2 млн тоннага етказиш.

1. "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ тоғ-кон мажмуаси ва фосфорит рудасини қайта ишлаш комплексининг технологик ускуналарини ва тоғ-кон техникасини янгилаш бўйича:

темир йўлда фосфорит хомашёси ташувчи цистерналарнинг техник ҳолатини тиклаш ва эксплуатация қилиш муддатини узайтириш;

технологик ва ёрдамчи транспорт етишмовчилигини қоплаш;

бойитиш мажмуасининг техник ҳолатини тиклаш учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш;

таъмирлаш-механика цехини қуриш ва зарур техника, асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўришни назарда тутувчи чора-тадбилар дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

март


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов) "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ (Абдуллаев)


2. "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖда фосфорит концентратини ишлаб чиқариш қувватини 1,2 млн тоннага етказиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ (Абдуллаев)

3. "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖга норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш лицензияси белгиланган тартибда берилишини таъминлаш.

2020 йил

март

Давлат геология қўмитаси (Исламов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ (Абдуллаев)

7.

"Аммофос-Максам" АЖда фосфор ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ҳисобига йиллик ишлаб чиқариш қувватларини соф ҳолда 296 минг тоннага етказиш.

Маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, яъни: тозаланган экстракцион фосфат кислота асосидаги маҳсулотлар, юқори концентрацияли ўғитлар, озуқабоп ем қўшимчалари, суюқ комплекс ўғитлар, 3 ва ундан ортиқ компонентли ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

2024 йил


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Аммофос-Максам" АЖ (Турсунов)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 март