ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасида жамоат ташкилотлари ва жамғармалар /

Спорт турлари бўйича спортчиларни саралаш (селекция) ва тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.2020 й. 122-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 мартдаги

122-сон қарорига

3-ИЛОВА



Спорт турлари бўйича спортчиларни саралаш

(селекция) ва тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом спорт турлари бўйича спортчиларни саралаш (селекция қилиш) ва тайёрлашнинг методологиясини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


спорт танлови - педагогик, психологик, ижтимоий ва тиббий-биологик усулларни ўз ичига олган ташкилий-методик тадбирлар тизими бўлиб, бунинг асосида ёш тоифаси ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, маълум бир спорт тури ёки турларини ихтисослаштириш аниқланади;


спорт йўналиши - ёш спортчининг муайян спорт турида ихтисослашув йўналишини белгилаш имконини берувчи ташкилий-методик тадбирлар тизими;


терма жамоаларга номзодларни танлаш - спортда саралаш (селекция) тизимини такомиллаштиришнинг турли босқичларида энг яхши спортчиларни танлашни назарда тутувчи тадбирлар мажмуи;


терма жамоаларни жамлаш - республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш мақсадида номзодларни танлаш;


тренер-селекционер - терма жамоага иқтидорли спортчиларни танлаш учун масъул бўлган тажрибали мутахассис.



2-БОБ. САРАЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШ

МЕТОДОЛОГИЯСИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ


3. Саралаш ва тайёрлаш методологияси қуйидаги мустақил танлов турларидан иборат:

спорт йўналиши;

терма жамоаларга номзодларни танлаш;

терма жамоаларни жамлаш.


4. Саралаш ва тайёрлаш методологияси қуйидагича амалга оширилади:

идеал (чемпионнинг модели) аниқланади;

спорт ютуқларининг ўсиш суръатлари прогноз қилинади;

ташкилий ва методик масалалар ҳал этилади (таснифлаш стандартлари, синов меъёрлари ишлаб чиқилади, ёки тест, кузатиш, суҳбатдан ўтказиш).


5. Спортчиларни танлашнинг илмий асослари, ишончли ва объектив тестлардан иборат бўлиб, бу эришилиши мумкин бўлган спорт ютуқларини тахмин қилиш имконини беради.

Ишончли тестлар спортчининг психологик кўрсаткичлар, яъни ижобий тусдаги фазилатлари, мотивацияси, етакчилик ва ҳиссий барқарорлик, ихтиёрий фазилатлари, спорт агрессивлиги, шахснинг фаоллашуви ҳисобланади.

Объектив тестлар (хотира, эътибор, фикрлаш, ахборотни қайта ишлаш тезлиги), сенсомоторика, темперамент, индивидуал фаолиятлари ҳисобланади.


6. Спортчининг ўсиш динамикасини аниқлаш кўрсаткичлари асосан мусобақа даврида аниқланади.

Бунда биринчи навбатда:

педагогик кўрсаткичлар (ёши, жисмоний тайёргарлиги, тез ривожланиши ва қисқа давр ичида жисмоний тикланиш қобилиятлари);

психологик кўрсаткичлар (ижобий тусдаги фазилатлар, мотивация, етакчилик ва бепарволик, ҳиссий барқарорлик, ихтиёрий фазилатлари, спорт агрессивлиги, шахснинг фаоллашуви (хотира, эътибор, фикрлаш, ахборотни қайта ишлаш тезлиги), сенсомоторика, темперамент, индивидуал фаолият услуби);

тиббий-биологик кўрсаткичлар (соғлиқ, анатомик хусусиятлар, нафас олиш, қон айланиши, эндокрин ҳолати) аниқланади.


7. Танлов жараёни қуйидаги босқичларга бўлинади:

1-босқич. Болалар ва ўсмирларни дастлабки (бирламчи) танлаш;

2-босқич. Танланган спорт тури бўйича ихтисослашиш талабларига жалб қилинган контингентни талаб даражасида чуқур текшириш (иккиламчи танлов босқичи);

3-босқич. Спортга йўналтириш;

4-босқич. Терма жамоаларга саралаш.


8. Дастлабки танлашда болалар ва ўсмирларнинг спорт билан шуғулланишга яроқлилиги, уларнинг қобилиятлари аниқланади ва ҳаракат фаолиятининг даражаси баҳоланади.


9. Иккиламчи танловда болаларда маълум бир спорт тури бўйича бошланғич меъёр синовлари талаблари текширилади. Спортчининг махсус фазилатлари, унинг тайёргарлиги, спорт билан шуғулланиш даражаси, танланган спорт турини такомиллаштириш учун яроқлилигини аниқлаш имконини беради.


10. Спортга йўналтиришда маълум бир спорт туридаги фаолиятда намоён бўладиган қобилиятлар шаклланади, натижада терма жамоаларга асосий ҳамда захира таркиб номзодлари (мусобақа даврида) танлаб олинади.


11. Терма жамоага саралашда маълум бир спорт тури бўйича спорт қобилиятлари профессионал даражада ривожланади, спортчиларнинг маҳорат даражаси баҳоланади. Ушбу вазифа терма жамоа бош ва катта тренерлари (тренерлар жамоаси) томонидан амалга оширилади.


12. Спортда муайян ютуқларга эришган малакали спортчилар орасидан истиқболли спортчиларни саралаб олишнинг замонавий тизимига қуйидагилар киради:

шуғулланадиган спорт туридаги техник натижалар ва унинг сўнгги йилларда эришган ютуқлари динамикаси;

ёш тоифаси, антропометрик кўрсаткичлар ва саломатлик (маълум бир спортга мойиллиги);

спорт машқларининг энг муҳим босқичлари ва элементларини бажаришда техник хатоларни аниқлаш даражаси;

узоқ муддатли махсус жисмоний тайёргарлик сифатларининг ривожланиш даражаси;

машғулотлар даврида жисмоний ва психоонтропомик юкламаларга чидамликнинг ривожланганлиги;

танланган спорт турида қатъиятлилик мавжудлиги.


13. Юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш ва тарбиялаш кўп йиллик мураккаб жараён бўлиб, спортчиларнинг маҳорати бир қатор омиллар билан белгиланади. Бундай омиллардан бири иқтидорли спортчиларни танлашда тўғри танланган спорт йўналиши ҳисобланади.



3-БОБ. СПОРТ ТАНЛОВИНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ


14. Спорт танлови боланинг спорт фаолияти (спорт тури)га юқори даражада мослашувини (иқтидори)ни аниқлаш имконини беради ва узоқ муддатли, кўп босқичли жараёнда ҳар бир тайёргарлик босқичи бўйича спортчининг турли тадқиқот усулларидан (педагогик, тиббий-биологик, психологик, ижтимоий ва бошқалар) фойдаланилган ҳолда тизимли амалга оширилади. Спорт танлови болаликда шаклланади ва мамлакат терма жамоаларида тамомланади.


15. Спорт танлови қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

а) 1-босқич - асосан 7-10 ёшдаги бўлган умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат бўлган контингентдан иқтидорли болалар аниқланади. Бундай болалар жисмоний тарбия дарсларида спортнинг бир ёки бир нечта спорт турига мойиллиги бор бўлган ўқувчилар орасидан танлаб олинади. Аниқланган иқтидорли ўқувчилар билан умумий ўрта таълим муассасаларининг дарс машғулотларига салбий таъсир қилмаган ҳолда спорт тўгараклари олиб борилади.

Умумтаълим мактабида умумий ўрта таълим муассасаларининг спорт тўгаракларига қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатидан иборат бўлган ягона электрон "Спорт тўгараги" онлайн тизими яратилади.

Ташкил этилган тўгаракларга умумтаълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари киритилади. Умумтаълим мактабларида шакллантирилган ягона электрон тизимига киритилган ўқувчиларнинг антропометрик ўлчовлари (ёши, бўйи, вазни) ҳамда умумжисмоний кўрсаткичлари киритилади ва уларнинг ўсиш сифатлари динамикаси янгилаб борилади.

Ягона электрон "Спорт тўгараги" онлайн тизими орқали болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тренер селекционерлари томонидан болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчилар йўналтирилади. Бу жараён саралаш (селекция) тизимининг биринчи босқичидир.

Саралаб олинган ўқувчилар болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бошланғич тайёргарлик гуруҳида машғулотларни олиб боради. Бошланғич тайёргарлик гуруҳига жисмоний тарбия ўқитувчисининг тавсияси, тиббий кўрик маълумотлари, антропометрик ўлчовлар бўлажак спортчини баҳолашнинг мезони ҳисобланади. Ушбу саралаш босқичида олинган маълумотлар тахминий кўрсаткичлар сифатида ишлатилиши лозим.

б) Саралашнинг иккинчи босқичида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида ҳудудий чемпионат мусобақаси ўтказилади. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилардан спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркиби шакллантирилади.

Бир вақтнинг ўзида ҳудудий чемпионат ғолибларидан иборат бўлган спортчилар спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг тренер селекционерлари ҳамда спорт федерация (уюшма)ларининг мутахассислари томонидан Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига йўналтирилади. Шунингдек, ҳудудий чемпионатнинг совриндорлари спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг тренер селекционерлари ҳамда спорт федерация (уюшма)ларининг мутахассислари томонидан ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларига йўналтирилади;

в) Саралашнинг учинчи босқичида ҳудудий терма жамоадан (маълум бир спорт туридан) сараланган спортчилар республика мусобақаларида иштирок этиш учун ягона спорт таснифида белгиланган II катталар (гимнастика спорт турлари учун I ёшлар) тоифасига эга бўлиши лозим.

Спортчилар Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва уларнинг хулосасига биноан ўқув-машғулотлар йиғинларига таклиф этилади;

г) Саралашнинг тўртинчи босқичида саралаб олинган спортчи шаклланаётган профессионал даражадаги спортчи ҳисобланади.

Бунда биринчи навбатда миллий терма жамоа аъзоси сифатида мамлакатимизни халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилиши, спортчига керакли шарт-шароитлар яратиш, узлуксиз тарзда машғулотларни ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш назорат қилинади.


16. Спорт мусобақаларини ўтказиш орқали саралаш (селекция) ишларини амалга ошириш бўйича методология схемаси ушбу Низомга иловага мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Спорт мусобақаларини ўтказиш орқали саралаш (селекция)

ишларини амалга ошириш бўйича методология

СХЕМАСИ

       

Спорт тўгараклари

<

   V

Спорт тури

   V

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренери (селекционер)

Спорт турлари бўйича туман уюшмалар, клублари



>

Умумтаълим мактаблари ўртасида туман саралаш мусобақалари

>



   V

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида саралаш мусобақалари

<

<




   V

V

Спорт турлари бўйича вилоят федерация (уюшма)лари

Вилоят терма жамоалари (ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати)

Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренери (селекционер)


>

<

   V

Спорт турлари бўйича республика федерация (уюшма) лари

>

Республика спорт мусобақалари

>

Республика олий спорт маҳорати мактаблари тренери (селекционер)

   V

Республика олий спорт маҳорати мактаблари

<


   V

V

Миллий олимпия қўмитаси


>

Спорт турлари бўйича миллий терма жамоа

>

Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари

<


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 март, 9-сон, 102-модда














































































Время: 0.2211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск