ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2020 й. 128-сон "Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2020 й.

N 128




ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО

ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда бу борадаги илғор ютуқларни уларнинг фаолиятига татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини; жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ҳудудларини жиҳозлашга қўйиладиган умумий талабларни, муассасаларда режим турларини, уларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлашни; маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашни; маҳкумлар билан тарбиявий ишлар олиб боришни, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни; жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишни ва маҳкумларнинг бандлигини таъминлашни назарда тутувчи Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

б) 14 та жазони ижро этиш колонияларининг 60 та яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўзгартириш йўли билан реконструкция қилиш ва 3 та янги бино қуришни назарда тутувчи 2020-2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, замонавий техник қўриқлаш воситалари ва видеокузатув мосламаларини харид қилиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.

Бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда тендер (танлов) асосида аниқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

мавжуд ва ташкил этиладиган майдонлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олиб, кейинчалик улар асосида колониялардаги яшаш ётоқхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар тайёрланишини;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда санитария қоидалари ва нормалари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини;

лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза ва тендер ўтказиш, шунингдек, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳаражатлар ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида;

жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув воситалари ва видеорегистраторлар билан таъминлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги 2020-2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида колониялардаги яшаш ётоқхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш учун белгиланган тартибда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига тегишли лимитлар ажратилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета хужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва ушбу қарор доирасида объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари келгусида озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишига, улар ижарага берилишига, шунингдек, баландлиги 6 метрдан юқори бўлган бино ва иншоотлар қурилишига йўл қўймасинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 5 мартдаги

128-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг

яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга

ўтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш

ва реконструкция қилиш

ДАСТУРИ

      

Т/р

Жазони ижро этиш муассасаси номи

Жойлашган

жойи

Бинолар

номи

Бажариладиган ишлар

сони

Бажариш муддатлари

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2023

йил

2024

йил

Умумий тартибли жазони ижро этиш муассасалари

1

1-сон ЖИЭК

Бухоро вилояти

Когон тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

6

2

2

2



2

2-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

4


2

2



қуриш

1



1



3

3-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

4



2

2


4

4-сон ЖИЭК

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

2




2


5

5-сон ЖИЭК

Навоий вилояти

Қизилтепа шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

2



2



қуриш

1





1

6

6-сон ЖИЭК

Наманган вилояти

тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

6

2

2

2



7

7-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

9



2

3

4

Аралаш тартибли жазони ижро этиш муассасалари

8

21-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Зангиота тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

4


2

2



9

22-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Зангиота тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

2

2





Қаттиқ тартибли жазони ижро этиш муассасалари

10

10-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти Косон тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

6




4

2

11

11-сон ЖИЭК

Навоий вилояти Кармана тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

3




1

2

12

12-сон ЖИЭК

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

1





1

қуриш

1




1


13

13-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

5




2

3

14

14-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

6




2

4

ЖАМИ:

реконструкция қилиш

60

6

8

14

16

16

қуриш

3



1

1

1


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 март













































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск