ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Тураржойлар ва уй атрофидаги ерлар. Уй атрофини озода сақлаш, маиший чикиндилардан тозалаш ва уларни ташиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2020 й. 136-Ф-сон "2020 йил 14-15 март кунлари "Обод юрт" умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

11.03.2020 й.

N 136-Ф


"Наврўз" умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда "Илм, маърифат в а рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини кўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, жамоатчилик вакилларининг 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Обод юрт" умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маьқуллансин.


2. 2020 йил 14-15 март кунлари "Обод юрт" умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини (кейинги ўринларда умумхалқ ҳашари деб аталади) ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гуруҳ (А. Раматов), Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари умумхалқ ҳашарини ўтказиш доирасида куйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари умумхалқ ҳашари ўтказиладиган кунлари ўз ҳудудларида кўчатлар экиб боғ яратиш;

маҳаллалар, таълим муассасалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

умумхалқ ҳашарини тегишли ташкилотлар ҳудудида меҳнат муҳофазаси на техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказиш;

умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш;

автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоатлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатъий назоратга олиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган миқдордаги кўчатлар ҳамда қаламчаларни олиш истагини билдирган республика ҳудудларидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларга шартнома асосида ва қонунчиликда белгиланган тартибда пул ўтказиш йўли билан ташкилотларнинг ушбу тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан етказиб берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига умумхалқ ҳашарини ўтказиш тадбирига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатига умумхалқ ҳашари доирасида жорий йилнинг 14 март куни республика миқёсида ёшлар иштирокида экологик акцияларни ташкил этиш тавсия этилсин.


7. Умумхалқ ҳашарини ўтказиш муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусига кўра ўтказилиши тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондига умумхалқ ҳашаридан тушган маблағларни 2020 йил "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уй хўжалиги ишларига кўмаклашиш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини яхшилаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни қўллаб-қувватлаш каби тадбирларга сарфланишини таъминлаш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги умумхалқ ҳашари ўтказиладиган кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин хамда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишни назоратга олсин.


10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жорий йилнинг 14-15 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ ҳашарини кенг ёритиш тавсия этилсин.


11. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 мартдаги

136-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



2020 йил 14-15 март кунлари "Обод юрт" умумхалқ

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия

ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Р.Т. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


И.У. Маджидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


А.Қ. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазири


М.Х. Салиев

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


О.Р. Исаков

-

молия вазири ўринбосари


А.И. Икрамов

-

ички ишлар вазири ўринбосари


А.А. Мўминов

-

фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари


С. Турдиев

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси


А.М. Жумабоев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


Б.Х. Махмадалиев

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари


Д.А. Усманов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ижрочи директори


С.Ғ. Ашуров

-

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 март









































Время: 0.0213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск