ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2020 й. 133-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 мартдаги

133-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инновацион

ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги

Илмий-техник кенгашлар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади) ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар (кейинги ўринларда ИТК деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. ИТК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


илмий-техник кенгаш - Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илмий лойиҳаларни илмий экспертизадан ўтказиш мақсадида тегишли фан йўналишлари бўйича соҳага оид олимлар, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибда шакллантириладиган ва жамоатчилик асосида фаолият юритадиган илмий-техник жамоа;


илмий экспертиза - илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича асослантирилган қарор қабул қилиш мақсадида уни ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва хулоса тайёрлашга қаратилган фаолият;


экспертлар - тегишли илм-фан соҳалари ва йўналишлари бўйича тақдим этилган илмий-техник лойиҳаларни, илмий-техник ва инновацион фаолият билан боғлиқ ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун илмий-техник кенгашлар томонидан шакллантирилган олим ва мутахассислардан таркиб топган илмий-техник гуруҳ.


4. ИТК томонидан қабул қилинган қарорлар хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар бўлиб, учинчи шахсларга, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарларига, шу жумладан лойиҳа раҳбарларига тақдим этилмайди.



2-БОБ. ИТКнинг АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. ИТКнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

илмий-тадқиқот ишлари учун давлат буюртмасига келиб тушган илмий-тадқиқот лойиҳаларининг экспертизасини ташкил этиш, экспертиза натижалари бўйича асосланган хулосалар ишлаб чиқиш;

фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техник маҳсулотлар бозорини кенгайтиришга қаратилган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича, шунингдек, тегишли танловларда уларнинг иштироки учун тавсиялар бериш;

Буюртмачига илмий фаолиятга оид давлат дастурларини (зарур ҳолларда халқаро ҳамкорлик дастурларини) кўриб чиқиш, такомиллаштириш, рўйхатга олиш ва тасдиқлаш бўйича тегишли илмий-техник хулосалар тайёрлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, олим ва мутахассислар, хўжалик юритувчи субъектлар, илмий-ишлаб чиқариш тузилмалари, илмий-техник марказлар ва технопарклар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш натижалари асосида Буюртмачига хулоса ва тавсиялар киритиш;

давлат буюртмаси доирасида муаллифлик асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот лойиҳаларининг плагиатини аниқлаш ва идентификациялаш;

оралиқ ва якуний ҳисоботларни таҳлил қилиш, ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилишини мониторинг қилиш ёки лойиҳаларни тугатиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва лойиҳаларни молиялаштиришни давом эттириш бўйича Буюртмачига хулосалар киритиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада илмий-тадқиқот ҳамда инновацион фаолият натижаларини қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;

Буюртмачининг коллегиал органида кўриб чиқиш учун ишлаб чиқилган дастурларнинг эксперт хулосаларини таҳлил қилиш ва тайёрлаш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидаги объектларни ноёб илмий объектлар рўйхатига киритиш юзасидан хулоса ишлаб чиқиш;

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, уларнинг натижаларини илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш соҳаларига татбиқ этишда иштирок этиш, олиб борилаётган тадқиқотларни яхшилаш ва фаоллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


6. ИТК унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат буюртмаси доирасидаги илмий фаолиятга оид лойиҳалар, шунингдек Буюртмачи томонидан молиялаштириладиган "стартап" лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказади;

грант маблағлари олган лойиҳаларни амалга ошириш давомида олинган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади, грант маблағлари олган лойиҳаларни режалаштирилган иш босқичлари ва кўрсаткичларига мувофиқлигини аниқлайди, зарур ҳолларда режалаштирилган тадқиқотларни тартибга солиш ва керакли натижаларни олиш бўйича тавсиялар беради;

грант маблағлари олган лойиҳаларни амалга ошириш давомида олинган натижалар мониторингини амалга оширади, шунингдек, уларни патентлаш ва лицензиялаш ва ушбу лойиҳалар бўйича ҳисоботларни мониторинг қилиш юзасидан тавсиялар беради;

мамлакатни илмий-техник ва инновацион ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқишга таклифлар тайёрлайди, шунингдек, илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларни яратишнинг устувор йўналишлари ва истиқболларини ривожлантириш, яратилган илмий-инновацион салоҳият асосида ривожланиш концепциясини амалга ошириш йўллари ва механизмларини белгилашда иштирок этади;

давлат буюртмаси доирасида тақдим этилган ҳужжатлар, илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларни, шунингдек, бошқа лойиҳа таклифларини илмий экспертизадан ўтказади ҳамда экспертиза натижаларини Буюртмачининг коллегиал органига тасдиқлаш учун тақдим этади.


7. Илмий лойиҳаларнинг илмий экспертизаси фан йўналишлари бўйича тегишли ИТК томонидан амалга оширилади. Бунда илмий экспертиза муддати Буюртмачи томонидан ИТКга лойиҳа юборилган санадан бошлаб бир ойдан ошмаслиги лозим.


8. Илмий лойиҳаларнинг илмий экспертизасининг иккинчи босқичи бир ой мобайнида амалга оширилади. Бунда лойиҳа бўйича қўшимча экспертиза ўтказилиши талаб этиладиган ҳолларда ушбу муддат Буюртмачи билан келишилган ҳолда яна икки ойгача узайтирилиши мумкин. ИТК томонидан қабул қилинган қарорлар Буюртмачига беш кун ичида тақдим этилади.

9. ИТК томонидан тақдим этилган мониторинг ва ҳисобот натижалари экспертизадан ўтган лойиҳани молиялаштиришни давом эттириш, тўхтатиш ёки вазифалари ва босқичларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин.



3-БОБ. ИТК РАИСИ ВА АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. ИТК раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларининг йиллик ва якуний ҳисоботларини экспертиза учун қабул қилиш, экспертларни белгилаш, ҳисоботларнинг очиқ муҳокамасини ташкил этиш;

мониторингни ўтказиш қоидалари бўйича экспертларга кўрсатма бериш, олинган натижаларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишчи учрашувлар ўтказиш;

лойиҳа раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш жадвалини шакллантириш ва зарур ҳолларда унинг санаси ва вақтини Буюртмачи билан келишилган ҳолда кўчириш;

илмий-тадқиқот лойиҳаларига давлат буюртмасини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ИТК ва унинг экспертлар фаолиятига, шунингдек, илмий котибнинг ишига раҳбарлик қилиш;

Буюртмачининг коллегиал органи ёки жамоатчилик кенгаши муҳокамаларида иштирок этиш ва ИТК хулосаларини асослаб бериш.

ИТК раиси ва унинг ўринбосари илмий лойиҳалар танловида иштирок этиш ҳуқуқига эга, аммо ўз лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва муҳокама қилишда иштирок этмайди.


11. ИТК раиси:

экспертиза натижаларини очиқ эълон қилмаслик, экспертиза учун тақдим этилган лойиҳаларга тегишли маълумотларни тарқатмаслик;

мониторинг ўтказиш қоидалари бўйича экспертларга кўрсатма бериш, олинган натижаларнинг режалаштирилган ишлар ва кўрсаткичларга мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек, намунавий эксперт хулосалари ва протоколларини тўлдириш бўйича ишчи йиғилишлар ўтказиш;

Буюртмачи томонидан тасдиқланган ИТК мажлислар режа-жадвали бўйича лойиҳа раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш, лойиҳалар бўйича эшитилган ҳисоботлар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш ва уларни тасдиқлаш;

лойиҳани давом эттириш бўйича Буюртмачига тавсиялар билан бирга иш дастурини тўғрилаш ёки уларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек, ИТК томонидан қабул қилинган қарорларни лойиҳа раҳбарларига етказиш;

Буюртмачининг коллегиал органида ва жамоатчилик кенгашида (зарур ҳолларда) ИТКнинг қарорлари ва илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича тавсияларни (хулосаларни) ҳимоя қилишга мажбур.

ИТК раиси ИТК қарорларининг бажарилишини назорат қилади ва кенгашнинг навбатдаги мажлислари тўғрисида ИТК аъзоларини хабардор қилади.


12. ИТК аъзолари (экспертлар) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзлари аъзо бўлган ИТК йиғилишларида иштирок этиш;

илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси бўйича келиб тушган илмий-тадқиқот лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;

илмий-тадқиқот лойиҳаларининг илмий-техник даражасини, уларни амалга ошириш имкониятларини холис баҳолаш, уларни молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва ҳажми бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ҳисобот даврида олинган илмий натижаларнинг аҳамиятини баҳолаш, лойиҳада эълон қилинган ва ҳисобот даврида олинган илмий натижаларнинг мувофиқлик даражасини баҳолаш;

илмий-тадқиқот лойиҳалари раҳбарларининг ишлар ҳолати ва лойиҳа натижалари, уларни мониторинг қилиш жараёни ҳақидаги ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш, улар ишида иштирок этган ИТК баённомалари билан танишиш;

илм-фан, техника ва инновация соҳасидаги олимлар ва мутахассисларни тегишли илмий лойиҳалар натижаларини мониторинг қилиш ёки таҳлил қилиш жараёнига жалб қилиш бўйича Буюртмачига таклифлар киритиш.

ИТК аъзолари илмий лойиҳалар танловида умумий асосларда иштирок этиш ҳуқуқига эга, лекин ўз лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва муҳокама қилишда иштирок этмайди.


13. ИТК аъзолари (экспертлар):

раис ва унинг ўринбосарининг ИТК фаолиятига тааллуқли топшириқларини бажариши, кўриб чиқилган лойиҳалар бўйича хулосаларни ўз вақтида тақдим этиши;

лойиҳалар бўйича экспертизани илмий асосланган ҳолда ва холис ўтказиши;

иш жараёнида уларга тақдим этилган маълумотларнинг ошкор этмаслиги;

экспертиза жараёнида юзага келадиган манфаатлар тўқнашуви ҳақида тегишли ИТКга хабар бериши;

ўзлари экспертиза қилган ёки ИТКда муҳокама қилинган лойиҳалар мазмуни, улар бўйича ҳисоботлар ва йиғилиш баённомалари, уларнинг натижалари ва тадқиқот йўналишлари, эксперт хулосалари, лойиҳа манбалари ва молиялаштириш ҳажми ҳақида лойиҳа ижрочилари таркибига кирувчи ҳар қандай шахсга маълумот бермаслиги шарт.


14. ИТК илмий котиби:

ҳар бир лойиҳа бўйича ИТК мажлиси баённомасини юритади ва расмийлаштиради;

лойиҳалар бўйича ҳисобот ҳужжатларини қабул қилиб олади, сақланишини ва Буюртмачига қайтарилишини таъминлайди;

лойиҳа раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш жадвалини тузади ва тасдиқлаш учун ИТК раисига тақдим этади;

ИТК аъзоларига ИТК мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабар беради;

ИТК раиси ва унинг ўринбосарининг ИТК фаолиятига оид топшириқларини бажаради.

ИТК илмий котиби умумий асосда илмий лойиҳалар танловида иштирок этиш ҳуқуқига эга, лекин ўз лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этмайди.


15. ИТК аъзолари (экспертлар) ўзларига юкланган мажбурият ва вазифаларни бажариш учун масъулдир.

ИТК аъзолари (экспертлар) томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби мунтазам равишда бузилиши, ўз вазифаларини бажармаслик, малакасизлиги ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, улар ИТК аъзолигидан чиқарилади.



4-БОБ. ИТК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


16. ИТК фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш, ташкилий-техник қўллаб-қувватлаш ҳамда мувофиқлаштириш Буюртмачи томонидан амалга оширилади.

ИТК таркиби Буюртмачи томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

ИТК фаолиятига эксперт сифатида номзодлар илмий фаолиятнинг тегишли соҳасидаги зарур назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар орасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар, улар тасарруфидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан тавсия этилади.


17. Танлов учун тақдим этилган илмий-техник лойиҳалар тегишли ИТК йиғилишларида лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш натижалари асосида очиқ муҳокама орқали кўриб чиқилади.


18. ИТК раис, раис ўринбосари, илмий котиб ва унинг аъзоларидан иборат бўлиб, улар соҳаларга тегишли лойиҳалар бўйича мутахассис-экспертлар сифатида ҳам иштирок этишлари мумкин. ИТК аъзолари ва экспертлар ИТК фаолиятида ихтиёрий равишда жамоатчилик асосида иштирок этиш учун жалб қилинади.

ИТК раиси бўлмаганда, унинг вазифаларини раис ўринбосари бажаради.


19. Буюртмачи ИТК аъзолари ва экспертлар таркибини мунтазам равишда алмаштириб туради. Бунда олдин ИТК аъзоси сифатида фаолият юритган мутахассислар уч ойдан сўнг ушбу ИТК таркибга қайта жалб қилиниши мумкин. Ҳар уч ойда ИТК аъзоларининг ўттиз фоизигача ҳамда ҳар тўққиз ойда ИТК раиси ва унинг ўринбосарлари янгилаб борилади.


20. ИТК илмий тадқиқотларнинг қуйидаги устувор йўналишлари бўйича тузилади:

тарих ва ижтимоий фанлар;

филология, психология ва педагогика фанлари;

иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари;

археология фанлари;

математика, физика, механика фанлари;

техника фанлари;

информатика, ахборот-коммуникация технологиялари;

архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик;

қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

ўрмон хўжалиги;

тиббиёт фанлари;

фармакология ва фармацевтика;

кимё фанлари;

кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар;

ер тўғрисидаги фанлар;

биология фанлари, биотехнология, экология;

стартап лойиҳалар.


21. Зарур ҳолларда, Буюртмачи томонидан бошқа долзарб илмий-техник йўналишлар бўйича қўшимча ИТКлар ташкил этилиши ҳамда ИТК йўналишлари ўзгартирилиши мумкин.


22. ИТК раислари тегишли ИТК аъзолари иштирокида йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.


23. ИТК мажлислари Буюртмачи томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилади. Зарур ҳолларда, ИТКнинг навбатдан ташқари муҳокамалари ўтказилиши мумкин.


24. ИТК мажлислари қоида тариқасида очиқ ўтказилади. Зарур ҳолларда, ИТК мажлисларига танлов иштирокчилари, лойиҳа ижрочилари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари таклиф қилиниши мумкин.


25. ИТК мажлислари унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Лойиҳаларни эшитиш ва муҳокама қилишда шаффофлик ва холисликни таъминлаш учун йиғилишда аудио- ва видеоёзувдан фойдаланиш мумкин. ИТК мажлиси баённомаси, аудио- ва видеоёзувлар Буюртмачига тақдим этилади.


26. ИТКнинг қарори, агар унинг мажлисида иштирок этганларнинг аксарияти унга овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, ИТК раисининг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

ИТК мажлисида қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Алоҳида масалалар бўйича ИТК аъзолари билан келишилган ҳолда яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.


27. ИТК йиғилишида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича ҳужжатлар йиғилишдан камида беш кун олдин ИТК илмий котибига тақдим этилади.


28. ИТК қарорлари баённома шаклида тузилади. ИТКнинг баённомаси раис (унинг йўқлигида раис ўринбосари) ва илмий котиб томонидан имзоланади. ИТКнинг илмий котиби ИТК баённомаларини сақланишини таъминлайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


29. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 март


































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск