Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 21.02.2020 й. 1-мҳ-сон "Спорт паспорти тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2020 й. 2949-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2020 й.

N 2949-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА

СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

21.02.2020 й.

N 1-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт паспорти тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 24 октябрь 12-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2949, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2949/0286-сон) билан тасдиқланган Спорт паспорти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Д. Набиев






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт паспорти тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома-анкетани муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.".


2. Қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Спорт паспортини расмийлаштириш ва бериш учун йиғим пул тўлови амалга оширилаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади ҳамда Марказ ҳисоб рақамига ўтказилади.".


3. 4-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома-анкетани муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 март, 10-сон, 112-модда



















































Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск