Умная подшивка

2020 й. / СБХ, 11 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ташқи иқтисодий фаолият



ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР


Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) ўз профессионал ҳамжамиятининг аъзолари учун ўтказган навбатдаги семинарда ташқи савдо соҳаси қонунчилигидаги муҳим янгиликлар хусусида гап борди.

Семинарда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДБҚ, Божхона институти, Ўзстандарт ва Ўзтест вакиллари, божхона брокерлари - фирма раҳбарлари (ББУ аъзолари), божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этди.


Инкотермс-2020 версияси, унинг янги қоидалари ва уларни қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ББУ Эксперт кенгашининг раиси Холида Усмонова ахборот берди. Янги қоидалар бўйича қандай ишлаш ва нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида ББУ раисининг ўринбосари Энвер Халилов ўз тақдимотида гапириб берди. Нотиқ ТИФ соҳасидаги бизнес иштирокчиларининг иш амалиётига янгиликлар олиб кирган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.



БЮДга тузатиш киритишдаги янгилик


Жорий йилнинг 11 майидан Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги янги низом (АВ томонидан 10.02.2020 йилда 3220-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кучга киради. Ҳужжатда мазкур тартиб-таомилларни электрон ва қоғоз шаклидаги БЮД учун амалга ошириш тартиби мутаносиблашган (тегишли равишда I ва II боблар).

Низомда БЮДга декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан ва божхона органи ташаббуси билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш мумкин бўлган ҳолатлар белгиланган. Шу билан бирга ҳужжатда декларантнинг мурожаатига асосан БЮДни қайтариб олиш ва божхона органи ташаббуси билан бекор қилиш мумкин бўлган вазиятлар келтирилган.

Э.Халилов қандай ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ёки қайтариб олиш мумкинлигини тушунтирди, хусусан:

1) божхона расмийлаштируви жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида;

2) божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммасини тўғрилаш зарурати юзага келганда;

3) товарларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари техник жиҳатдан носоз бўлганда;

4) экспортга расмийлаштирилган товарлар автотранспорт воситаси ташувида 10 кунга қадар, бошқа транспорт воситалари ташувида 20 кунга қадар олиб чиқилмаган ҳолатларда;

5) мазкур декларация бўйича расмийлаштирилган товарлар ёки уларнинг бир қисми ТИФнинг бошқа

...
Время: 0.0032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск