Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.08.1997 й. 13-сон "Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарорининг бажарилиши тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.1997 й.

N 13


СУДЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ 1995 ЙИЛ 27 ОКТЯБРДАГИ

"ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ

ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН ҚОНУНГА

ХИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА ҚИЛИШГА

ОИД ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА

СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА"ГИ

ҚАРОРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят судлари раисларининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарорининг бажарилиши тўғрисидаги маърузаларини, шунингдек кассация ва назорат амалиётида тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, Пленум қайд этилган қарор жамият учун алоҳида хавфли ҳисобланувчи ушбу тоифадаги жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишларини судлар томонидан кўриш амалиётига ижобий таъсир кўрсатганлигини қайд этади.

Аммо судлар гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича адолатни ўрнатиш даражасини юксалтиришга қаратилган жиноят ва процессуал қонунчиликнинг ва Олий суд кўрсатмаларининг қатъий бажарилишини ҳамма вақт ҳам таъминламаётирлар.

Таркибида гиёҳвандлик бўлган ўсимликлар экилган майдон ҳажмини, шунингдек айбдорнинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар келгусида тайёрлаш, етказиш ёки сотиш мақсадини аниқлаш билан боғлиқ бўлган хатоларга йўл қўйилмоқда. Бу эса қилмишга нотўғри баҳо берилишига олиб келинмоқда. Талай ҳолларда ушбу тоифадаги жиноятларнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши асоссиз равишда уюшган гуруҳ белгиси билан тавсифланган.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш ва сотиш тушунчаларини бир биридан нотўғри фарқлаш ҳоллари кўплаб учрамоқда. Гарчанд Олий суд Пленуми ушбу масалада аниқ тушунтиришлар бериб, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш уларни ўтказишнинг энг хавфли кўринишларидан ҳисобланиши ва улар учун моддий қийматликлар олиниши тақозо қилиниши, ўтказиш эса уларни бошқа шахсга текинга бериб юборишдан иборатлигини уқтириб ўтган ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги қарорининг 5 ва 6-бандларида қайд этилган.

Бир неча ишлар бўйича гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақлаган шахслар, шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган далиллар йўқ бўлса-да, асоссиз уларни сотишга суиқасд қилиш ёки ўтказиш мақсадида сақлаганликда айбланиб судланганлар.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг миқдори ва навини экспертиза тайинлаш йўли билан тўғри аниқлаш зарурлиги тўғрисида Олий суднинг кўрсатмалари тўлиқ бажарилмаётир. Ҳолбуки бу ҳолат айбдорнинг ҳаракатини тавсифлаш учун муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу тоифадаги ишларни тергов қилишда ва судда муҳокама қилаётганда процессуал қонунчилик нормаларини қўпол бузиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Масалан, гумонланувчидан гиёҳвандлик воситаларини олиб қўйиш, назорат тариқасида сотиб олишни амалга ошириш пайтларида айрим ишлар бўйича бу жиноятни содир этишга иғво қилиш аломатларини ташкил этмоқда, бу эса бутунлай йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат.

Тергов олиб боришнинг рухсат этилмаган усуллари ва қонунчиликнинг бошқа бузилишлари устидан фуқароларнинг шикоятлари кўпаймоқда.

Суддар ушбу тоифадаги ишлар бўйича жазони тайинлашнинг умумий асосларига ҳамма вақт ҳам амал қилмаяптилар. Жиноятнинг иккинчи даражали иштирокчиларига, аёлларга, кекса ёшдаги шахсларга, вояга етмаганларга асоссиз равишда оғир жазо тайинланган ҳолатлар бўлди.

Шунинг билан бирга судлар жиноятларнинг ташкилотчиларига, уюшган жиноий гуруҳ қатнашчиларига қонуннинг барча кучини татбиқ қилишлари лозим.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашга йўналтирилган қонунчиликка қатъий амал қилишни таъминлаш, суд амалиётида мавжуд бўлган хатоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси судларининг эътибори гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши йўналтирилган жиноят қонунчилигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги ушбу масала бўйича қарорини қатъий бажаришга қаратилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишни ташкил этувчи жиноятлар бўйича жиноят ва процессуал қонунчилик нормаларининг бузилишини бартараф қилиш чораларини кўрган ҳолда, жиноят ишларини кўришда тегишли суд назоратини таъминласинлар.

3. Апелляция, кассация ва назорат суд босқичлари ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини, йўл қўйилган суд хатоларини ўз вақтида тузатган ҳолда, мунтазам равишда ўрганиб ва умумлаштириб борсинлар.




Время: 0.2174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск