Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 16.03.2020 й. 156-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 мартдаги

156-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ишчи органи ҳисобланади.


3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали комиссия қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.


4. Давлат хизматлари марказлари, ишчи орган ва лицензияловчи орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар хусусий нотариал фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, Нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига, нотариал ҳаракатлар махфийлиги ва нотариус қасамёдига риоя этиш;

Нотариал палатага аъзо бўлиш;

нотариал идора фаолиятини ташкил этишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган минимал талабларни бажариш;

нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаш;

нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузиш;

ҳар уч йилда камида бир марта ўзининг касбий малакасини ошириш.


7. Лицензия олиш учун талабгор йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан катта бўлмаслиги, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган бўлиши ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.

Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг бошқарув ходими (нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ бўлмаган) ёки адвокат сифатида камида уч йил ишлаган, бироқ ваколат муддати тугатилган вақтдан бошлаб беш йил ўтмаган шахслар олти ой стажировка ўтайди.


8. Хусусий нотариал фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензиялар берилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


9. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


10. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.


11. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон тарзда илова қилинади:

олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма.

Талабгордан ушбу банд ва сўровномада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


12. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғимнинг 90 фоизи ундирилади.


13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун амалга оширилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

80 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади;

80 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади.


14. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган ёки тегишли ҳужжатлар тўлиқ топширилмаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга ўн беш кун муддат беради.

Давлат хизмати кўрсатилиши муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


15. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.


16. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг йигирма дақиқа ичида электрон шаклда комиссияга ўрганиб чиқиш учун юборилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда комиссияга электрон шаклда юборилади.


17. Комиссия ўн беш иш кунигача бўлган муддатда сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.


18. Ўрганиш натижаларига кўра:

талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этишига ушбу Регламентнинг 19-бандида назарда тутилган рад этиш асослари мавжуд бўлса, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади;

талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши ушбу Регламент талабларига мувофиқ деб топилганда, комиссия ишчи органи томонидан бу ҳақда хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин бир иш куни ичида комиссия масъул котиби томонидан ўзи мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари марказига ёки электрон тарзда мурожаат этган тақдирда ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.


19. Қуйидаги асосларга кўра талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши рад этилади:

талабгор ушбу Регламентнинг 7-банди талабларига жавоб бермаганда;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширмаган ёки имтиҳонга узрсиз сабабларга кўра келмаган ёхуд имтиҳондан четлаштирилган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб олти ой ўтмасдан мурожаат қилганда;

ҳужжатларда нотўғри ёки ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда;

талабгорда Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг 2-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда.

Талабгорни бошқа асосларга кўра малака имтиҳонида иштирок этишини рад этилишига йўл қўйилмайди.

Талабгорга малака имтиҳонида иштирок этиш рад этилган тақдирда ҳамда талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.


20. Малака имтиҳони талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқланган кундан бошлаб беш кундан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.

Малака имтиҳони куни ва ўтказиш жойи ҳақида талабгор малака имтиҳони ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин хабардор қилинади.


21. Малака имтиҳони ўтказиш куни ва жойи малака имтиҳони ўтказилишидан камида беш кун олдин Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


22. Малака имтиҳони ўтказиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


23. Малака имтиҳонида олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг эллик беш фоизидан юқори балл тўплаган талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилади.

Малака имтиҳонини муваффақиятли топширмаган ёки унда узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаган ёхуд ундан четлаштирилган талабгорлар малака имтиҳони ўтказилган санадан олти ой ўтгандан сўнг малака имтиҳонида қайта иштирок этишига йўл қўйилади.


24. Комиссия имтиҳон якунлари бўйича, имтиҳон қабул қилинган кунининг ўзида, натижалари маълум бўлганидан сўнг қарор қабул қилади.


25. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор комиссия мажлисида қасамёд қабул қилади ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.


26. Комиссия қарори бир нусхада тузилади. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар бўйича қарордан кўчирма бир иш куни ичида тегишли адлия органига лицензия расмийлаштириш учун юборилади.


27. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тегишли адлия органига бир ой ичида мурожаат қилиши керак. Ушбу муддатни ўтказиб юборган талабгор лицензия олиш учун адлия органига малака имтиҳонини қайта топширганидан кейингина мурожаат қилиши мумкин.


28. Лицензия бериш ҳақида қарор лицензияловчи орган томонидан уч иш кунида қабул қилинади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг уни бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган хабарнома лицензияловчи орган электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Давлат хизматлари маркази хабарнома келиб тушганидан сўнг бу ҳақда талабгорни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


29. Талабгор хабарномани олган кундан бошлаб бир ой ичида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширади.


30. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Лицензия олиш учун давлат божи ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


31. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

60 фоизи - Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

60 фоизи - Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


32. Талабгор томонидан лицензияни олиш учун давлат божи тўланганидан сўнг:

лицензияловчи орган бир иш куни ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади;

Давлат хизматлари маркази лицензия келиб тушган куни талабгорга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда лицензияни юборади ёки унинг сўровига асосан лицензияни қоғоз шаклда беради.


33. Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг бекор қилиниши учун асос бўлади. Бунда талабгор лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


34. Лицензияловчи орган томонидан ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ электрон шаклда лицензиялар реестри юритилади.

Реестр нотариус мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Лицензияловчи орган "Лицензия" ахборот тизими орқали лицензиялар реестрини юритади.


35. Лицензияни бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.


36. Талабгорнинг (нотариуснинг) фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда у бир ой муддатда кўрсатилган маълумотларни ва лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши шарт.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида йиғим ундирилади ҳамда йиғим ушбу Регламентнинг 13-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.



4-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


37. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатига олган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариус томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қиладилар.


38. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари нотариус томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, унинг лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги ҳужжатларни малака комиссияси муҳокамасига киритади.


39. Нотариусга нисбатан тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, малака комиссияси лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.


40. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида, нотариус лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда, ушбу нотариусни ҳисоб рўйхатига олган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармаларига аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадилар.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


42. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.


43. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


44. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

1. Хусусий нотариал фаолиятини лицензиялаш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Йиғимни тўлаш.

1. хоҳишига кўра



2. мурожаат қилинганда

2-босқич

Сўровномани Комиссияга юбориш.

Сўровномани Комиссияга юбориш.

1. 20 дақиқа ичида



2. автоматик тарзда

3-босқич

Комиссия

1. Сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқиб, малака имтиҳонида иштирок этишга хулоса тузиш.


2. Имтиҳон ташкиллаштириш.


3. Малака имтиҳони якунлари бўйича қарор қабул қилиш.


4. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар бўйича қарордан кўчирмани лицензияловчи органга юбориш.

1. 15 кунгача бўлган муддатда;


2. Хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 5 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай


3. Имтихон ўтказилган куни


4. 1 иш куни

4-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензияни бериш ҳақида қарорни қабул қилиш ва уни давлат хизматлари марказига юбориш.

3 иш куни мобайнида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

Хабарномани талабгорнинг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда талабгорни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

қарор қабул қилингандан сўнг

6-босқич

Талабгор

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини амалга ошириш.

1 ой мобайнида























7-босқич

Лицензияловчи орган

Давлат божи тўланганидан сўнг лицензияни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

1 иш куни давомида


































Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



(сана)

(рақам)


Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

  

I. Талабгор тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. ЖШ ШИР:


3. СТИР:



4. Фаолиятини амалга ошириш жойи:


5. Яшаш жойи:


6. Электрон почта манзили:


7. Телефон рақами:


8. Стажировкани тугатганлиги ҳақида маълумотлар (судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахсларга татбиқ этилмайди):


9. Малака имтиҳонини топширганлиги (қайта топширганлиги) ҳақида маълумот:


10. Мурожаатнинг мақсади:

q Янги лицензия олиш

q Лицензияни қайта расмийлаштириш

  

  

II. Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:


1. Олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;


2. Меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма.

Талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги:



розиман

рози эмасман



Талабгорнинг имзоси




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



_________________________ ҳудудида хусусий нотариал амалиёт

билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Тартиб рақами

Лицензия олган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми

Лицензия олган фуқаронинг шахсий идентификация рақами

Лицензия олган фуқаронинг яшаш жойи (лицензия олиш пайтида)

Лицензиянинг

берилган санаси

ва тартиб

рақами

Лицензияни қайта

расмийлаштириш,

унинг амал

қилишини тўхтатиб

туриш ва қайта

тиклаш асоси

ҳамда санаси

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш асоси ва санаси

Лицензияни бекор қилиш асоси ва санаси

Қўшимча маълумотлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 март

























































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск