Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Малака ошириш /

"Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган Давлат талаблари (ЎзР ВМ 19.03.2020 й. 172-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 мартдаги

172-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича

агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини оширишга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда Давлат талаблари деб аталади) Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.


2. Мазкур Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ўқув жараёни - буюртмачининг аниқ йўналтирилган дастурлари асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув жараёни ташкил этилиб, ўқув жараёнига замонавий билим ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар жалб этилади ҳамда ўқитишнинг интерактив усуллари, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда, раҳбар ва мутахассис кадрларда танқидий ва ижодий тафаккурни рағбатлантиришга, мустақил маълумот олишга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади;


агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш - халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш курси;


агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта малакасини ошириш - халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ, агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратининг ўсишини таъминлашдан иборат ўқув курси;


тажриба орттириш - "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш таълимнинг илм-фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, таълим турлари бўйича ҳамда раҳбарлик малакаси ва кўникмасини амалий жиҳатдан узлуксиз такомиллаштириб боришни таъминлаш, агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларини соҳадаги янги ютуқлар билан таништириш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдан иборат.


3. Давлат талаблари "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, ўқув жараёнини, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолашни, уларни аттестациядан ўтказишни тартибга соладиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


4. Қуйидаги ҳужжатлар Давлат талаблари асосида тегишли буюртмачилар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва Тошкент давлат аграр университети ректори томонидан тасдиқланади:

мутахассисликлар бўйича ўқув режаси ва ўқув режасидаги фанлар бўйича ўқув дастурлари;

умумий ва мавзули малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари.


5. Давлат талаблари "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида Марказнинг таълим фаолиятини ташкилий, ўқув-методик таъминлаш учун қўлланилади ҳамда агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг:

асосий турлари ва шаклларини;

мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талабларни;

ўқув юкламаси ҳажмини;

таълим сифатини назорат қилиш, баҳолаш тартиби ҳамда амалга ошириш механизмларини белгилайди.


6. Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилиш ва ўқув жараёни тўғрисидаги маълумотлар Марказнинг расмий веб-сайтида ўқув курслари бошланишидан камида икки ой олдин жойлаштирилади.



2-БОБ. "АГРОБИЗНЕС ВА БОШҚАРУВ" ЙЎНАЛИШИ

БЎЙИЧА АГРОСАНОАТ МАЖМУИ УЧУН РАҲБАР

ВА МУТАХАССИС КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Марказ "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича:

буюртмачининг аниқ йўналтирилган дастурлари асосида тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;

ўқув жараёнини ташкил этади;

ўқув жараёнига замонавий билим ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчиларни, амалиётчи мутахассисларни жалб этади;

ўқитишнинг интерактив усулларини, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда, агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг танқидий ва ижодий тафаккурини рағбатлантиришга, мустақил маълумот олишга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;

тингловчилар ўртасида анкета-сўровномаларни мунтазам ўтказиб боради, шунингдек, ўқув жараёнига янги педагогик технологияларнинг жорий этилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

ўқув-услубий асосларни кафедралар ва тегишли мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқади;

жорий этилган хорижий тажриба ва илғор ютуқлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув дастурларига киритади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.


8. Қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш касбий фаолиятдан ажралган ҳолда, малака ошириш ўқув курсларида эса ажралган ёки ажралмаган ҳолда, шунингдек, масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин.


9. "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчилар "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида қабул қилинади.



3-БОБ. "АГРОБИЗНЕС ВА БОШҚАРУВ"

ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АГРОСАНОАТ МАЖМУИ

УЧУН РАҲБАР ВА МУТАХАССИС КАДРЛАРНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ


10. "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.


11. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрлар асосий ишидан ажралган ҳолда қайта тайёрланади.


12. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсининг ўқув юкламаси тегишли буюртмачилар билан келишилган ҳолда, Марказ директори томонидан тасдиқланадиган қайта тайёрлашнинг ўқув режаси асосида белгиланади.


13. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги тўрт ойни ташкил этади, ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

Қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқиш вақти ҳажми:

аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) - 12 ҳафта (432 соат);

иш ўрганиш амалиёти ва амалиёт синови - 2 ҳафта (72 соат);

битирув малакавий ишини тайёрлаш - 1 ҳафта (36 соат);

битирув малакавий иши ҳимояси ва якуний имтиҳон - 1 ҳафта (36 соат) этиб белгиланади.


14. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсини тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.


15. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курсини ўзлаштирган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мазкур Давлат талабларига 1-иловада келтирилган намунадаги диплом берилади.


16. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш иккинчи олий таълим ҳисобланмайди.



4-БОБ. "АГРОБИЗНЕС ВА БОШҚАРУВ"

ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АГРОСАНОАТ МАЖМУИ

УЧУН РАҲБАР ВА МУТАХАССИС КАДРЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


17. "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ўқув режаси ва дастурларидан келиб чиққан ҳолда, агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратининг ўсишини таъминлашдан иборат.


18. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ишдан ажралган ҳолда, ўқув жараёни давомийлиги тўрт ҳафтани ташкил этади.

аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) - 3 ҳафта (96 соат);

иш ўрганиш амалиёти - 1 ҳафта (36 соат);

якуний имтиҳон - 2 кун (12 соат) этиб белгиланади.


19. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курсининг малака ошириш муддатлари, ўқув режаси ва дастурлари буюртмачи билан келишилган ҳолда, Марказ директори томонидан тасдиқланади.


20. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курсининг ўқув юкламаси буюртмачи билан келишилган ҳолда, Марказ директори томонидан тасдиқланадиган ўқув режаси асосида белгиланади.


21. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш буюртмачи билан келишилган дастур бўйича амалга оширилади ва қуйидаги мақсадларни назарда тутади:

агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларини аниқ мавзу бўйича касбий билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш;

агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида ривожланган хорижий давлатларнинг соҳадаги ютуқлари ва юзага келган муаммоларни тезкор бартараф этиш доирасида қўллаётган инновацион усулларнинг мазмун-моҳиятини англаш кўникмасини шакллантириш.


22. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курсидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга Давлат талабларига 2-иловада келтирилган намунадаги сертификат берилади.



5-БОБ. "АГРОБИЗНЕС ВА БОШҚАРУВ"

ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА АГРОСАНОАТ МАЖМУИ

УЧУН РАҲБАР ВА МУТАХАССИС КАДРЛАРНИНГ

ТАЖРИБАСИНИ ОШИРИШ


23. "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш таълимнинг илм-фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, таълим турлари бўйича ҳамда раҳбарлик малакаси ва кўникмасини амалий жиҳатдан узлуксиз такомиллаштириб боришни таъминлаш, агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларини соҳадаги янги ютуқлар билан таништириш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдан иборат.


24. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш тингловчиларнинг давлат ва нодавлат ташкилотларида назарий ва амалий билимлари, малака ҳамда кўникмаларини чуқурлаштиришга қаратилган.


25. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини оширишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар Марказ томонидан тасдиқланади.


26. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг тажрибасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, йирик қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ҳамда бошқа манфаатдор буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда, хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида ҳамда ихтисослашган бошқа муассасаларда ташкил этилиши мумкин.



6-БОБ. "АГРОБИЗНЕС ВА БОШҚАРУВ" ЙЎНАЛИШИ

БЎЙИЧА АГРОСАНОАТ МАЖМУИ УЧУН РАҲБАР ВА

МУТАХАССИС КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

КУРСЛАРИНИНГ МАЗМУНИ ВА СИФАТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


27. "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумий талаблар соҳадаги янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳамда чуқурлаштиришга бўлган эҳтиёж даражасини, ҳажми ва мазмунини қамраб олади.


28. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга, малака ошириш эса касбий билим ва кўникмаларни чуқурлаштиришга йўналтирилади.


29. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг сифати тингловчиларнинг билими ва амалий маҳорати Давлат талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.


30. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш курслари ўқув режаларига мувофиқ белгиланган фанлардан давлат имтиҳонларини топшириш ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш билан якунланади.

Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш курслари ўқув режаларига мувофиқ белгиланган фанлардан якуний назорат топшириш билан якунланади.



7-БОБ. ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ


31. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

Марказ томонидан тасдиқланган иш режаси асосида ўқув жараёни даврида амалга ошириладиган ички назорат;

Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг фанлар бўйича битирув малака иши ҳимояси ва аттестацияси бўйича якуний назорат;

ваколатли давлат органи, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назорати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Мазкур талабларни бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Давлат талабларига

1-ИЛОВА



Тошкент давлат аграр университети ҳузурида

"Агробизнес ва бошқарув" йўналишида агросаноат мажмуаси

мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш Марказида Раҳбар ва мутахассис

кадрларнинг қайта тайёрлаш курсларини якунлагани

ҳақида диплом тавсифи

ДИПЛОМ

   

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида "Агробизнес ва бошқарув" йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказининг қайта тайёрлаш курсларини якунлаганлиги тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади. Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI" ва "Qayta tayyorlash haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи - QТ ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби

O'zbekiston Respublikasi

Qayta tayyorlash haqida

DIPLOM QT N 0000000

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ________ _____________________ dan

20____yil ________ _______________gacha

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида "Агробизнес ва бошқарув" йўналишида агросаноат мажмуаси

мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида

(Qayta tayyorlash talim muassasasining nomi)

soatga mo'ljallangan


(Qayta tayyorlash kursining nomi)

qayta tayyorlаsh kursida ta'lim olib,

mavzusida bitiruvishini Davlat

attestatsiya komissiyasida

bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash o'quv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

Muhr o'rni

Davlat attestatsiya komissiyasi raisi


(imzo)

(F.I.О.)

Ta'lim muassasasi rahbari


(imzo)

(F.I.О.)

Shahar _______________________________


Sana_______ Qayd raqami__________





Давлат талабларига

2-ИЛОВА



Тошкент давлат аграр университети ҳузурида

"Агробизнес ва бошқарув" йўналишида агросаноат мажмуаси

мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш Марказида Раҳбар ва мутахассис кадрларнинг

малака ошириш курсларини якунлагани ҳақида сертификат тавсифи

СЕРТИФИКАТ


Тошкент давлат аграр университети ҳузурида "Агробизнес ва бошқарув" йўналишида агросаноат мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказининг Малака ошириш курсларини якунлаганлиги тўғрисидаги сертификати А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI" "Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - MO ва етти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат: босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.



Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби

O'zbekiston Respublikasi

Malaka oshirish haqida

SERTIFIKAT MO N 0000000




(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ________ _____________________ dan

20____yil ________ ___________ gacha

Тошкент давлат аграр университети ҳузурида "Агробизнес ва бошқарув" йўналишида агросаноат

мажмуаси мутахассис ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказида

(Malaka oshirish talim muassasasining nomi)

jami ______________ soatli _____________________________________________________bo'yicha malakasini oshirdi

(malaka oshirish kursining nomi)


Muhr o'rni

Ta'lim muassasasi rahbari


(imzo)

(F.I.О.)

Shahar __________________________


Sana_______ Qayd raqami__________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март

















































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск