Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ички ишлар вазирининг 26.02.2020 й. 84-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.03.2020 й. 2941-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2020 й.

N 2941-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

26.02.2020 й.

N 84


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10/17/2941/0181-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "касб-ҳунар" деган сўзлар "бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал (бундан буён матнда бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "касбий" деган сўз "бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 22-бандда "касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 27-бандда:

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қиш ёки иш жойидан (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва ўзини ўзи бошқариш органларидан тавсифнома;

маълумоти тўғрисидаги (ўрта махсус, бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал, олий) ҳужжатлар нусхаси ҳамда баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;";

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки меҳнат стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма (агар мавжуд бўлса).".


5. 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.".


6. 41-банддаги "2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш" деган сўзлар "2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 44-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан Факультетга квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.".


8. 7-илованинг 7-бандидаги "ва касб-ҳунар таълими" деган сўзлар ", бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 март, 12-сон, 136-модда















































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск