Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

"Ўзбектуризм" миллий компанияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2004 й. 360-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 июлдаги

360-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбектуризм" миллий компанияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбектуризм" миллий компанияси (кейинги ўринларда Компания деб аталади) туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Компания тизимига қуйидагилар киради:

Самарқанд, Бухоро, Хоразм минтақавий бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси вилоятлари марказларидаги Саёҳат ва экскурсиялар бюроси давлат корхоналари;

"Республика илмий-ўқув консалтинг маркази" давлат корхонаси;

"Диспетчерлаштириш ва хизмат кўрсатиш марказий бошқармаси" давлат корхонаси;

тасарруфидаги бошқа ташкилотлар.


3. Компания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Компания ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Марказий аппарат, минтақавий бўлимлар таъминоти харажатларини молиялаштириш лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларнинг кўриб чиқилганлиги, лицензияларнинг қайта расмийлаштирилганлиги ва лицензиялар дубликатлари берилганлиги учун йиғимдан, ўз хўжалик фаолиятидан тушумлар, бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларининг бир қисми ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6. Компания ва унинг минтақавий бўлимлари юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.



II. КОМПАНИЯНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Компаниянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш, туристик хизматлар инфратузилмаларини шакллантиришга кўмаклашиш;

туризмни ривожлантириш давлат дастурларини, туристларнинг муҳофаза қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш, туристик фаолиятни тармоқлараро ва минтақалараро мувофиқлаштириш;

туристик хизматларни сертификатлаштириш;

туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;

туризмни ривожлантириш соҳасига хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш, хорижий мамлакатлар, шунингдек хорижий компаниялар билан ҳамкорликнинг узоқ муддатли дастурларини ривожлантириш;

туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш, туризм тармоқ фанини ривожлантиришга кўмаклашиш.


8. Компания ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишларини ишлаб чиқади;

туризмни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

туристик фаолиятни лицензиялаш бўйича ишчи орган функциясини амалга оширади;

"Туризм тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ туристик хизматларни сертификатлаштиришни амалга оширади;

туризм соҳасида статистик ҳисобот тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туризм соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил қилади;

таҳлилий ишларни амалга оширади ва республикада туризмни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари ва прогнозларини белгилайди;

туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда мақсадли, тармоқ ва минтақавий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиришни ташкил қилади;

туристик хизматларнинг амалга оширилишини реклама-ахборот билан таъминлаш фаолиятини амалга оширади;

хорижий давлатларнинг миллий туристик маъмуриятлари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликни амалга оширади;

Жаҳон туризм ташкилоти ҳамда туризм билан боғлиқ бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди, уларда республика манфаатларини ифодалайди;

туризм индустриясини ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш ишларида қатнашади;

туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқади;

ташқи бозорда Ўзбекистон Республикаси манфаатларига риоя этилишини таҳлил қилади ҳамда унинг асосида туризм соҳасидаги салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро дастурларни амалга оширади.


9. Компания ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек минтақавий бўлимлар, тасарруфидаги бошқа ташкилотлар орқали бажаради.



III. КОМПАНИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Компания ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли вазирликлар ва идоралардан туризм фаолияти масалалари бўйича ахборотларни сўраш ва олиш;

хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда ахборотлар айирбошлашни амалга ошириш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, йиғилишлар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда қатнашиш;

туризмни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан амалий алоқалар ўрнатиш;

халқаро нормалар асосида отеллар, меҳмонхоналар, кемпинглар, шунингдек туристларга хизматлар кўрсатувчи бошқа объектлар классификациясини ишлаб чиқишда қатнашиш.


11. Компания ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. КОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Компанияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошқаради.

Раиснинг икки нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Раис мақомига кўра вазирга, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


13. Компания раиси:

Компания фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади;

Компания ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Компанияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Компания тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Компания фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлиги ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

Компания тизими ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Компания марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини, шунингдек Компания марказий аппарати, тасарруфидаги ташкилотлар харажатлари сметаларини тасдиқлайди;

Компаниянинг таркибий бўлинмалари ва минтақавий бўлимлари тўғрисидаги низомларни, ўз тизимига кирадиган тасарруфидаги бошқа ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Компания марказий аппарати ходимларини, минтақавий бўлимларнинг, Компания тизимига кирувчи тасарруфидаги бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


14. Компанияда раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Компания фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби раиснинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Компания фаолиятининг туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлашни давом эттириш, туристик хизматлар инфратузилмаларини шакллантиришга кўмаклашиш, шунингдек туризмни ривожлантириш давлат дастурларини, туристларнинг муҳофаза қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

"Ўзбектуризм" миллий компанияси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Компания раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Компания ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Компания ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

15. Минтақавий бўлимлар ўз фаолиятини тегишли вилоятларнинг ҳокимлари билан келишган ҳолда Компания томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.

Компаниянинг минтақавий бўлимлари раҳбарлари лавозимга тегишли вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан раис томонидан тайинланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 30-сон, 346-модда.




























































Время: 0.1567
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск