ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.03.2020 й. 180-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 мартдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари (кейинги ўринларда нодавлат суд-экспертиза ташкилоти деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишлари бўйича суд экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислар (кейинги ўринларда суд эксперти деб юритилади) бўлган ташкилот ҳисобланади.


3. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари сифатида фақат суд эксперти фаолият олиб бориши мумкин.

Суд эксперти фақат битта нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.


4. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертизасини ўтказишда давлат суд-экспертиза муассасалари каби функцияларни амалга оширади, улар каби ҳуқуққа эга бўлади, мажбуриятларни бажаради ва жавобгар ҳисобланади.


5. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фақат суд экспертизасини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланишга ҳақли.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг фирма номида унинг нодавлат суд-экспертиза ташкилоти эканлиги кўрсатилиши шарт.



2-БОБ. НОДАВЛАТ СУД-ЭКСПЕРТИЗА ТАШКИЛОТИ

ТОМОНИДАН СУД ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


6. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган суд экспертизаларини амалга оширишга ҳақли.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертизасини ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга амал қилади.


7. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида рухсат этилган суд экспертизаси турлари бўйича шартномага мувофиқ тадқиқотлар ўтказиши мумкин. Тадқиқот натижалари бўйича мутахассис фикри берилади.


8. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ўзининг мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқи асосидаги бинога, тегишли суд экспертизасини хавфсиз амалга оширишга имкон берадиган ва стандартлар талабларига мос бўлган моддий-техник базасига эга бўлиши лозим.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан суд-экспертлик фаолиятини турар жойда амалга ошириш тақиқланади.


9. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд экспертизаси шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти амалга ошириладиган суд экспертизаси нархларини мустақил белгилайди.


10. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан суд экспертизалари ўтказилганлиги учун тўлов суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Экспертизани ўтказиш бўйича шартномага кўра тўлов амалга оширилмаганлиги текшириш объектлари ва иш материалларини экспертиза ўтказмасдан қайтариш учун асос ҳисобланади.


11. Суд экспертизасини тайинлаган орган нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан ўтказилган суд экспертизаси хулосасига қўшилмаган тақдирда қайта суд экспертизаси фақат давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан амалга оширилади.


12. Давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилган суд экспертизаси хулосаси бўйича қўшимча ва қайта суд экспертизаси, шу жумладан, комиссиявий ва комплекс суд экспертизалари нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан ўтказилиши мумкин.


13. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти республиканинг барча ҳудудларидан, шунингдек, хорижий мамлакатлардан олинган буюртмалар асосида суд экспертизасини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


14. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертизасини ўтказишда тегишли давлат суд-экспертиза муассасаларининг илмий кенгашлари томонидан маъқулланган илмий-методик қўлланмаларга, шунингдек, мустақил тарзда ишлаб чиқилган ва давлат суд-экспертиза муассасаларида апробациядан ўтган методикаларга риоя қилиши лозим.


15. Суд эксперти лавозимдан бўшатилганда, вафот этганда ёки белгиланган тартибда қасддан жиноят содир этишда айбдор деб топилганда ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ суд экспертизасини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар юзага келганда унинг юритувида бўлган суд-экспертиза иши нодавлат суд-экспертиза раҳбари томонидан бошқа малакали суд экспертига топширилиши мумкин. Бу тўғрисида суд экспертизасини тайинлаган органга дарҳол хабар берилади.

Суд-экспертиза ишини бошқа малакали суд экспертига топшириш имконияти бўлмаганда нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари уч кунлик муддатда текшириш объектлари ва иш материалларини суд экспертизасини тайинлаган органга қайтаради. Бунда, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти амалга оширилган тўловни шартномага мувофиқ қайтаради.


16. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан экспертизани тайинлаган орган (шахс) билан келишмасдан бошқа шахсларни экспертиза ўтказиш учун жалб қилишга йўл қўйилмайди.


17. Суд-экспертизаси ўтказиш учун тушган иш бўйича томонларнинг бирортасига нисбатан аффилланган шахс бўлган нодавлат суд-экспертиза ташкилотига ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг суд экспертига бу иш бўйича суд экспертизасини ўтказиш тақиқланади.

Иш бўйича иштирок этаётган томонларнинг аффилланган шахси деб қуйидагилар тан олинади:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг мулкдори, муассиси, кузатув кенгаши, ижро органи аъзоси, кредитори, суғурталовчиси;

устав жамғармаси (устав капитали)да нодавлат суд-экспертиза ташкилотнинг ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертининг улуши бўлган юридик шахс;

мазкур моддада кўрсатилган шахслар билан яқин қариндош бўлган шахслар.



3-БОБ. НОДАВЛАТ СУД-ЭКСПЕРТИЗА

ТАШКИЛОТИ СУД ЭКСПЕРТЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


18. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти штатида унинг раҳбаридан ташқари бир хил ёки турли хил суд экспертизаси йўналиши бўйича суд эксперти сертификатига эга камида икки нафар суд эксперти бўлиши лозим.


19. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд эксперти лавозимини олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар эгаллаши мумкин.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбари олий маълумотли бўлиши шарт.


20. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс суд эксперти сифатида жалб этилиши мумкин эмас.


21. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари ва суд экспертлари ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимларини оширишлари лозим.


22. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг суд эксперти томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда суд эксперти сертификатини олмасдан туриб ёки ҳар икки йилда малакаси ва ҳуқуқий билимини оширмасдан суд экспертизаси ўтказилишига йўл қўйилмайди.


23. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


24. Суд эксперти сертификатини олгандан кейин узлуксиз равишда беш йил давомида ўз ихтисослиги бўйича суд-экспертлик фаолиятини олиб бормаган шахс фақат қайта тайёрлаш курсларидан такроран муваффақиятли ўтгандан кейин суд экспертизасини ўтказишга ҳақли.



4-БОБ. НОДАВЛАТ СУД-ЭКСПЕРТИЗА

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЕЙТИНГИНИ

ЮРИТИШ


25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан унинг расмий веб-сайтида белгиланган тартибда жойлаштириладиган нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейтинги юритилади.


26. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари рейинги қуйидаги мезонлар асосида юритилади:

штатдаги суд экспертларининг илмий даражаси;

лабораторияларнинг "Тадқиқот ва калибровка лабораторияларининг ваколатлилига қўйиладиган умумий талаблар (ISO/IEC 17025)"га мувофиқ аккредитациядан ўтказилганлиги;

ўтказиладиган суд экспертизасининг турлари;

қайта ўтказилган суд экспертизасида ўз тасдиғини топмаган экспертиза хулосалари сони.


27. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ҳар йили январь ойи якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига штатдаги суд экспертларининг илмий даражаси, лабораторияларнинг "Тадқиқот ва калибровка лабораторияларининг ваколатлилига қўйиладиган умумий талаблар (ISO/IEC 17025)"га мувофиқ аккредитациядан ўтказилганлиги, ўтказиладиган суд экспертизасининг турлари тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга тақдим этади.


28. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан амалга оширилган ва қайта суд экспертизасида ўз тасдиғини топмаган экспертиза хулосалари тўғрисидаги маълумотлар давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилинади.


29. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд эксперти томонидан берилган ва қайта суд экспертизасида ўз тасдиғини топмаган суд-экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумот Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритилади ва беш йил давомида сақланади.


30. Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 март, 12-сон, 134-модда
































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск