Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Ввоз, вывоз и транзит наркотических средств, психотропных веществ и прекурсоров /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.02.2020 й. 85-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 февралдаги

85-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик

воситаларини, психотроп моддалар, уларнинг

аналоглари ва прекурсорларни ташиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга татбиқ этилмайди.

3. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлардан иборат юкларнинг юк жўнатувчиси ва юкни қабул қилиб олувчиси фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар бўлиши мумкин.

4. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни автомобиль, шунингдек, қўл юки билан ҳаво ва темир йўл йўловчи транспортида ташиш гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг хоссаларини биладиган ва улар билан муомала қила оладиган юкни жўнатувчи (юкни олувчи)нинг вакили - масъул шахснинг (кейинги ўринларда ташиш учун масъул шахс деб аталади) мажбурий кузатувида амалга оширилади.

Юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимлари ва темир йўл юк вагонлари билан (қўл юки сифатида эмас) ташиш масъул шахс кузатувида амалга оширилиши мумкин.

5. Юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш ушбу мақсадларга ажратиладиган махсус юк жўнатувчи (юк олувчи) ходимларининг қўриқловида амалга оширилиши мумкин.

6. Ташиш учун масъул шахс, қўриқлаш ходимлари, шунингдек, ташишни амалга оширувчи ходимлар, автотранспорт воситаларнинг ҳайдовчилари (автомобиль транспортида ташишда) юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг буйруғи (фармойиши) билан тайинланади.

Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда йўлда бўлиш вақти 8 соатдан ортиқни ташкил этган тақдирда икки нафар ташиш учун масъул шахс, икки нафар қўриқлаш ходими, шунингдек, ҳар бир автотранспорт воситасига икки нафар ҳайдовчи (автомобиль транспортида ташишда) ажратилиши тавсия этилади.

7. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда ташиш учун масъул шахснинг ёнида юк жўнатувчи юридик шахс раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ташилаётган юкларнинг товар-транспорт юкхати бўлиши керак.

8. Ташиш учун масъул шахс мажбуриятларига қуйидагилар киради:

қўриқлаш ва кузатувни амалга ошираётган ходимларга, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига (автомобиль транспортида ташишда) гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ортиш, ташиш ва туширишда ташиш қоидалари, юкнинг тавсифи ҳамда шахсий, жамоат ва экологик хавфсизлик чоралари тўғрисида йўриқнома бериш;

юк олинадиган жойларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар тўғри қадоқланганлигини ва уларнинг маркировкасини, тамғаларнинг бутлигини

...
Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск