ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Марказий банк Бошқарувининг 344-В-3-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 10-сон "Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 26.02.2020 й. Қарори (АВ томонидан 28.03.2020 й. 2925-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2020 й.

N 2925-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.02.2020 й.

N 344-В-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

26.02.2020 й.

N 10

ҚАРОРИ



Нобанк кредит ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш  бўйича  ички назорат  қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов

             





Қарорга

ИЛОВА



Нобанк кредит ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


2-бандда:

ўн бешинчи хатбоши "улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар" деган сўзлардан кейин ", очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари;";

йигирма олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"учинчи томон - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар.".


4-бандда:

тўртинчи хатбошидагиқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг" деган сўзлар "юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сўровлар бўйича мижозлар базасидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.".


6-бандда:

тўққизинчи хатбошидагиқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари" деган сўзлар "юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ходимларни танлаш бўйича малака талаблари ва тартиблари;";

ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.".


21-бандда:


а) "а" кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мижоз қонун ҳужжатларига мувофиқ қисқа муддатли кредитлар, микрокредитлар, микроқарзлар, шунингдек истеъмол кредитлари олиш учун мурожаат қилганда;

қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш (факторинг) бўйича операцияларни амалга оширганда;

мижоз микрокредит ташкилоти лизинг берувчи сифатида иштирок этадиган микролизинг олиш учун мурожаат қилганида;";

олтинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"учинчи шахслар мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларини бажариш учун мурожаат қилганида, шу жумладан бундай операция ўзаро боғлиқ бўлиб кўринадиган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган ҳолларда;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"фуқаролардан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган кўчар мол-мулкни сақлаш учун қабул қилишда;";


б) "б" ва "в" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) мижоз базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммада бир марталик маслаҳат ёки ахборот хизматларидан фойдаланишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда, шу жумладан бундай операция ўзаро боғлиқ бўлиб кўринадиган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган ҳолларда;";

в) мазкур Қоидаларда белгиланган ҳар қандай истисноларга қарамасдан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлганда;".


22-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш;";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мижоз номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш;";

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти, таваккалчилик хусусияти, шу жумладан зарур бўлганда маблағлар манбаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.

Нобанк кредит ташкилотлари мижоз ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:";

тўққизинчи хатбоши "киришиш" деган сўздан кейин "(ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Нобанк кредит ташкилотлари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўришлари керак.

Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда нобанк кредит ташкилоти бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.".


23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда нобанк кредит ташкилотлари ушбу мижозга нисбатан қуйидаги лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт:".


27-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида нобанк кредит ташкилоти пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг бенефициар мулкдори - жисмоний шахсни идентификация қилиши, ишончли манбадан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан қуйида келтирилган маълумотларни ўрганиш орқали, бенефициар мулкдорнинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак:

мижознинг мулк ва бошқарув тузилмаси;

мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг/улушларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари/иштирокчилари) тўғрисидаги;

пировардида юридик шахснинг улушига (камида ўн фоиз) эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари;

агар кўрилган чоралар бўйича назорат қилувчи улушга эга бўлган шахс бенефициар мулкдор эканлигига шубҳа туғилса ёки улушга бўлган мулк ҳуқуқи бошқарувини амалга оширувчи шахслар бўлмаса, юридик шахс устидан назоратни бошқа усуллар билан амалга ошираётган шахс(лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари.

Нобанк кредит ташкилоти томонидан кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, нобанк кредит ташкилотлари юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсни идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.".


29-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Нобанк кредит ташкилотлари мавжуд мижозларга нисбатан уларнинг аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўриши ва тегишли вақтда бундай мавжуд муносабатларни лозим даражада текширишни, бундай текширишлар қачон ўтказилганлиги ва умуман ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини ҳамда олинган маълумотларни етарлилигини ҳисобга олган ҳолда ўтказишлари керак.".


33-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида шўъба корхоналар, филиаллар ёки ваколатхоналар ташкил этиш.".


34-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


40-банднинг "з" кичик бандидаги "ва уларнинг оила аъзолари" деган сўзлар ", уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


42-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


Қуйидаги мазмундаги 42-1-банд билан тўлдирилсин:

"42-1. Нобанк кредит ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадларда нобанк кредит ташкилоти:

янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.

Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турлари, иш амалиётининг татбиқ қилинишидан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланилишидан аввал ўтказилиши керак.

Нобанк кредит ташкилоти ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўриши лозим.".


49-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"70. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги нобанк кредит ташкилоти томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 147-модда









































Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск