язык интерфейса

Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2020 й. 3/15-сон "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.03.2020 й. 1648-6-сон билан рўйхатга олинган)

Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2020 й. 3/15-сон "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.03.2020 й. 1648-6-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2020 й.

N 1648-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.02.2020 й.

N 3/15


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида лизинг операцияларини

амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 21 октябрдаги 25/6-сон қарори (рўйхат рақами 1648, 2006 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 523-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                        М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида лизинг операцияларини

амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридан" деган сўзлар "600 млн сўмдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг объекти ҳисобланган мол-мулк бўйича тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда лизинг шартномаси нотариал тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситалари олиш чоғидаги лизинг тўғрисидаги шартномалар мустасно.".


3. 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "144-моддаси учинчи қисмида" деган сўзлар "306-моддаси олтинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 март, 11-сон, 124-модда